Ўзбекистон президентнинг тегишли фармонига асосан адлия катта маслаҳатчиси Музаффар Эгамбердиев Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси директори лавозимига тайинланди. Бу ҳақда идора матбуот хизмати хабар берди.
Музаффар Эгамбердиев тайинловга қадар Бош прокуратура бошқарма бошлиғи ўринбосари лавозимида ишлаган. 2020 йилдан шу кунгача Мажбурий ижро бюросига Хасан Кабиржонов раҳбарлик қилиб келаётганди. Ундан олдин эса МИБнинг собиқ раҳбари Ботир Қудратхўжаев Хоразм вилояти прокурори этиб тайинланганди.
Эслатиб ўтамиз, 2020 йил ноябрда Шавкат Мирзиёев раислигида суд ҳужжатлари ижро этиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари юзасидан бўлиб ўтган видеоселекторда МИБ фаолияти алоҳида тилга олинган эди.
Изоҳ (0)