• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12524.89
    • RUB156.54
    • EUR14456.23
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда дизайни бўйича ягона дейилган Андижондаги кутубхона электрдан қарздорлиги сабаб фаолиятини тўхтатгани айтилмоқда

    Ижтимоий тармоқларда Андижон вилоятининг Марҳамат туманида Ўзбекистонда дизайни бўйича ягона экани айтилган, тадбиркор томонидан қурилиб, аҳоли фойдаланиши учун текинга берилган замонавий кутубхона электр энергиядан қарздорлиги сабаб фаолият кўрсатмаётгани хабар қилинди. Хусусан, Facebook фаоли Исроил Тиллабоев шахсий саҳифасида бу ҳақда бир ўқитувчи ёзганини айтиб, бундан хафа бўлганини билдирди.

    “Дарё” мухбири ҳолат ҳақида кенгроқ маълумот олиш мақсадида Марҳамат туманида бўлиб, тадбиркор вакили ҳамда мутасаддилар билан учрашиб, жамоатчиликнинг саволларига жавоб излади.

    Тадбиркорнинг иш бошқарувчиси Жасурбек Рўзиматовнинг айтишича, кутубхона 60 минг нусха босма ҳамда 300 мингга яқин электрон китоб фондига эга бўлиб, 2021 йил июль ойида фойдаланишга топширилган. Жорий йилги аномал совуқ туфайли кутубхона ва шахмат мактаби биноларининг том қисмида ёриқлар пайдо бўлиши натижасида юз берган ёғингарчиликлар оқибатида электр тармоқларига зарар етган. Шу сабабли кутубхона фаолияти вақтинча тўхтатилиб, ахборот ресурс маркази бошқа ерга кўчирилган.

    “Кутубхонамиз 2021 йил июль ойида фойдаланишга топширилган. Ушбу даврдан бери, яъни август ойидан давлат кутубхонаси ходимлари билан биргаликда ишлаб келинмоқда. 10-15 кун олдинги аномал совуқлар туфайли том қисмимизда ёриқлар пайдо бўлди. Ундан сўнг ёғингарчилик кўп бўлгани сабабли ўша ёриқлардан сувлар сизиб ўтган. Табиийки, бунинг электр энергиямизга таъсири бўлди. Юқори қисмда жойлашган электр тармоқларимизга ёғингарчилик натижасида сув ўтиб, қисқа туташувлар бўлди. Шунинг ҳисобига икки-уч кун электр монтажларини олиб бориш мақсадида иш жараёнида токларимизни ўчириб қўйдик. Ишларимизни амалга ошириб, муаммони бартараф этдик. Лекин ҳозирги вақтда том қисмимизда бажарилиши керак бўлган ишлар кўлами катта бўлгани сабабли, қолаверса, шу ҳолат яна қайтарилмаслиги учун 15-20 кун ичида усталаримиз ўзлари келиб, ўша ишларни тугатиб, якунига етказиб беради. Иш биринчи галда кутубхона томидан бошланади.

    Биз ҳокимликка ҳеч қачон коммунал тўловларни юкламаганмиз, юкламаймиз ҳам. Ҳар қандай тўловни тадбиркорнинг ўзи амалга ошириб келяпти. Ҳозирги кунда қарздорлигимиз йўқ. Бўлса ҳам, у кутубхонанинг ёпилишига асос бўлолмайди. Чунки ҳар қандай коммунал тўловларни ўзимиз қилиб келганмиз ва бундан кейин ҳам ўзимиз амалга оширамиз. Худо хоҳласа, Муҳаммад Юсуфнинг туғилган кунига бошқа вилоятлардан ташрифларни кутяпмиз. Тадбирларни кенгроқ нишонлаш учун ҳам тайёргарликни бошладик”, — дейди Жасурбек Рўзиматов.

    Жасурбек Рўзиматов.
    Фото: “Дарё” / Фазлиддин Муқаддасов

    Республика Маънавият ва маърифат маркази Марҳамат туман бўлинмаси мутахассиси Эргашой Маликова кутубхона билан доимий ҳамкорлик қилинганини айтмоқда.

    “Тумандаги ‘Келажак нури’ кутубхонаси билан доимо ҳамкорликда ишлаганмиз, тадбирлар ўтказганмиз. Китобхонларни кутубхонага жалб қилганмиз. Бинода вақтинча таъмирлаш ишлари олиб борилаётгани учун ҳозир бу нарсалар тўхтаб турибди. Ишлар тугаганидан кейин яна давом эттирамиз. Икки кун олдин бинонинг том қисмида қурилиш ишлари бўлаётганди. Фақат битта нарса бор, кутубхонада ҳеч қандай дераза йўқ. Ўтган йили иссиқда китобхонлар шу сабаб қийналди. Ҳатто кириб ишлашнинг имкони бўлмаган. Бу ердаги ходимлар ҳам яхши билишади. Қулайлик яратиш учун ҳам таъмирлаш ишлари олиб бориляпти. Тадбиркор билан туман ҳокими суҳбатлашганда 1 апрелга қадар таъмирлаш ишларини тугатиб, яна қайта фойдаланишга топширилиши билдирилган”, — дейди Эргашой Маликова.

    Эргашой Маликова.
    Фото: “Дарё” / Фазлиддин Муқаддасов

    Марҳамат тумани ахборот-ресурс маркази директори Зулфия Давлатованинг айтишича, бу кутубхона бир ярим йил давомида фаолият юритган. Икки ҳафта аввал вақтинчалик туман Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш бўлими биносига кўчиб ўтишган.

    “Бизнинг ахборот ресурс марказимиз жами 20 мингдан ортиқ китоб фондига эга. Аввал эски бинода, кейинчалик 2020 йилдан жорий йилнинг февраль ойига қадар тадбиркоримиз Қобилжон Обидов томонидан қурилган бинога кўчиб, иш фаолиятимизни олиб бордик. Бу ерда шароитлар яхши бўлгани учун туман аҳолисига яхши хизмат кўрсатдик. Бу ерда қанчадан қанча тадбирлар бўлиб ўтди. Кутубхонада таъмирлаш ишлари бошлангани туфайли туман ФҲДЁ биносига кўчиб ўтдик. Ҳозирда аҳолига шу ердан хизмат кўрсатишни бошладик. Таъмирлаш бинонинг ичкарисида бўлгани сабабли китобларга зарар етмасин деб кўчдик. Фаолиятимиз тўхтаб қолса бўлмасди. Сабаби дастуримиз бор, шунга китобларни тушириб боришимиз керак. У ерда интернетда узилиш бўлгани сабабли бу ерга вақтинчалик кўчиб ўтдик”, — дейди Зулфия Давлатова.

    Зулфия Давлатова.
    Фото: “Дарё” / Фазлиддин Муқаддасов

    Марказ директорининг таъкидлашича, кутубхонадаги ойлик тўлаш билан боғлиқ масалалардан ташқари бошқа барча масалалар, яъни коммунал тўловлар тадбиркор томонидан қопланади.

    “У ерга фақат фаолият олиб бориш учун борганмиз. Электр энергия масалалари ҳокимлик ва тадбиркор ҳамкорлигида ҳал бўладиган масалалар эди. Коммунал тўловлар бўйича шу кунга қадар бизга ҳеч қандай эътирозлар бўлмаган. Ҳамма нарсани тадбиркор билан ҳокимият келишган. Биз молиявий масалаларга аралашмаганмиз”, — дейди Зулфия Давлатова.

    “Дарё” мухбири ўрганиши давомида иш бошқарувчи, ARМ раҳбари ҳамда ҳокимлик вакилига жамоатчиликни қизиқтирган бошқа саволларни ҳам берди ва жавоб олишга ҳаракат қилди. Бироқ масъуллар бу саволларга жавоб бермади. Ҳокимлик тадбиркор берган кутубхонани ўз балансига олишни кечиктирмоқда. Саволлар кўп, жавоблар эса етарли эмас.

    “Дарё” воқеалар ривожини кузатишда давом этади.

    07.03.2023, 17:43   Изоҳ (0)   6327
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Самарқандда 29 ёшли фуқарони Дубайга фоҳишаликка юбораётган аёл ушланди

    07.03.2023, 17:21

    Бухорода кўп қаватли уйга ноқонуний равишда 8-қават қурилгани аниқланди

    07.03.2023, 16:58

    Чет элда ота-она қарамоғисиз қолиб кетган 43 нафар бола Ўзбекистонга қайтарилди

    07.03.2023, 16:21

    Ўзбекистонда доллар курси ошди

    07.03.2023, 16:06

    Ўзбекистон Бразилиянинг Embraer самолётларини харид қилиши мумкин

    07.03.2023, 15:35

    Шавкат Мирзиёевнинг 8 март — Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан ўтказилган маросимда сўзлаган нутқи

    07.03.2023, 15:11
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади

     

    Тавсия этамиз

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Украина Shahed дронларида Ҳиндистонда ишлаб чиқарилган қисмларни топди

    Дунё | 6 август, 12:53

    Тошкентда уй-жой ва ер нархлари пасайди

    Ўзбекистон | 6 август, 12:42

    Google энди Жанубий Корея ҳарбий объектларини харитада хиралаштириб кўрсатади

    Дунё | 6 август, 12:31

    Хитой ўзининг янги жанговар самолётини синовдан ўтказмоқда (фото)

    Дунё | 6 август, 12:21

    Сувга тушганда ўз-ўзидан қутқарув баллонига айланувчи шарча ихтиро қилинди (фото)

    Лайфстайл | 6 август, 12:20

    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!

    Реклама | 6 август, 10:30

    “Ҳизбуллоҳ” раҳбари Исроилга ракеталар ёғдириш билан таҳдид қилди

    Дунё | 6 август, 12:10

    “Ньюкасл” ҳимоячисини Сеул аэропортида унутиб қолдирди

    Спорт | 6 август, 12:09
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.