Бухоро шаҳрида 7 қаватли қилиб қуришга рухсат берилган турар жой биноси 8 қаватли қурилгани аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура департаменти хабар қилди.
Фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “Н.А.” МЧЖга шаҳар ҳудудидан кўп хонадонли 7 қаватли турар жой биносини қуришга рухсат берилган бўлса-да, корхона раҳбари Ў.Қ ҳеч қандай ҳужжатларсиз турар жой биносига қўшимча 8-қаватни қуриб, ушбу хонадонларни мижозлар номига расмийлаштириб бўлмаслигини билса-да, олти нафар фуқаронинг 838,6 миллион сўм ва 14 400 долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритгани аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ (0)