• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12621.29
    • RUB158.44
    • EUR14596.52
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    “Аёлим билан 1500 доллар ишлаб топяпмиз” — Бухородан Қашқадарёнинг чекка қишлоғига бориб ўқитувчилик қилаётган оила ҳикояси

    Ўзбекистонда 2021 йилдаги президент қарорига мувофиқ, чекка ҳудудлардаги бюджет ташкилотларида бошқа жойлардан келиб ишлаётган олий маълумотли мутахассислар моддий рағбатлантирилмоқда. Хусусан, бир вилоятдан бошқасига бориб дарс берадиган ўқитувчиларнинг базавий тариф ставкаларига 100 фоиз махсус устамалар тўланяпти. “Дарё” Бухоро вилоятидан Қашқадарё вилоятига бориб ишлаётган ва мазкур имтиёздан фойдаланаётган ўқитувчилар оиласининг ҳаёти, фаолияти ва мақсадлари ҳақида ҳикоя қилади.

    Фото: “Дарё”

    Асли бухоролик бўлган Садилло Шарипов ва Замира Эшонқуловалар оиласи 2021 йилда Қашқадарё вилояти, Китоб туманидаги қишлоққа кўчиб борган. Улар ҳозиргача туманнинг чекка ва тоғли ҳудудлари — “Обиканда” ва “Туябоши” МФЙларидаги 64 ва 66-умумий ўрта таълим мактабларида математикадан дарс бериб келмоқда.

    “Даромадимиз ойига 14-15 миллион сўм”

    Садилло Шарипов ва Замира Эшонқулова Қашқадарёга келишдан аввал 30 йилдан ортиқ вақт давомида Бухородаги мактабларда фаолият юритган. Жумладан, Садилло Шарипов 33 йиллик, Замира Эшонқулова 35 йиллик иш стажига эга.

    Фото: “Дарё”

    “Президентимизнинг олис ҳудудларга малакали мутахассисларни жалб қилишга доир қарори чиққан пайти оилам билан чекка қишлоқлардаги болаларга таълим беришга қарор қилдик ва шартнома асосида шу ерга келдик. 2021–2022 йилларда 64-мактабга раҳбарлик қилдим. Ўзим 17 йил давомида (2003-2020 йиллар) Бухоро туманидаги 37-мактабни бошқарганман. Туман марказидан анча олисда (20 км) бўлгани учун қишлоққа тараққиёт ҳам аста-секин кириб келмоқда. Бу ерда алоқа, электр энергияси, суюлтирилган газ таъминоти мавжуд. Мактабларда шароитлар яхши, қишда иситилади. Айниқса, ёзда бу ернинг табиати ажабтовур бўлади. Ишлаш ва дам олиш учун ҳам шароитлар ажойиб”, — дейди Садилло Шарипов.

    Фото: “Дарё”

    Ўқитувчининг қўшимча қилишича, улар топаётган даромад кўпчилик ҳавас қиладиган миқдорда.

    “Шу ердаги мактабда директор бўлиб ишлаган вақтимда ҳар ой аёлим иккаламиз 18 миллион сўмгача ойлик олганмиз. Ҳозир эса даромадимиз ойига 14-15 миллион сўм. “Обиканда” қишлоғидаги ҳовлида истиқомат қиламиз. Қишлоқда ижара нархи жуда арзон ва ҳамёнбоп”, — деди у.

    “Дарё” мухбири билан суҳбатда Замира Эшонқулова ҳам таассуротларини баён қилди.

    Фото: “Дарё”

    “Мен 66-мактабда математика фанидан дарс бераман. Мактаб собиқ совет даврида қурилган бўлса-да, таъмирланган, шароитлари қониқарли. Ишга келган йилимиз хўжайиним билан маслаҳатлашиб, Cobalt автомобилини харид қилгандик. Бугунги кунда маошимиздан машина пулини ҳам тўлаб бормоқдамиз” — деди мутахассис.

    “Масала пул билан боғлиқ”

    Садилло Шарипов бундай чекка қишлоққа келиш сабаблари ҳақида гапираркан, масала иқтисодий томонга бориб тақалишини айтди.

    “Бу ерга келишимиздан олдин Бухоро туманидаги мактабда ўқитувчилар сони ортган ва дарс соатлари камайиб кетганди. Бундай ҳолатда одам бор кучи билан ишлай олмайди. Айрим ўқитувчилар қўшимча даромад излашга тушади. Машина олиб, кира қиладиганлар ҳам бор. Ёзги дам олиш вақтлари устачилик билан шуғулланадиганларини ҳам учратасиз. Шундай вазиятда “Обиканда”га оилам билан келиб, ишлаш таклифи менга жуда маъқул кўринди. Бу ерда ортиқча босимларсиз ишлаймиз, бор диққатимизни таълимга қаратамиз. Тоғ болалари содда, тўпори. Лекин жуда интилувчан бўлади. Ҳозирда 11-синфларни ҳам ўқитяпман. ОТМларга ўқишга кириш учун қаттиқ интилаётган шогирдларим бор, — дея таъкидлади Садилло Шарипов.

    Фото: “Дарё”

    Ўқитувчилар оиласи ҳар чорак ва ёзги таътил пайтида Бухорога бориб, яқин қариндошлар ҳолидан хабар олиб келади. Ҳозирда оиланинг икки фарзанди ҳам педагогика соҳасидан кетиб, Бухоро туманидаги 37-мактабда фаолият юритмоқда.

    Садилло Шарипов “Обиканда” қишлоғида интернет сифати яхшилиги ва ундан кўп фойдаланишларини айтди.

    “Интернетнинг яхши ишлаши онлайн платформалар, жумладан, kundalik.com сайтидан фойдаланишда, ўз устимизда ишлашга шароит яратади. Қолаверса, интернет орқали фан ва таълим янгиликларини кузатиб борамиз. Оиламизнинг ҳоббиси – китоб мутолаа қилиш. Ўқитувчи қандай фандан дарс бермасин, бадиий адабиёт ва китоб унинг ҳамроҳи бўлиши керак. Бадиий адабиёт унинг тилини бурро қилади, ўқувчининг кўнглига кириб боришга ёрдам беради”, – дейди Садилло Шарипов.

    Суҳбат давомида математиклар оиласи нафақага чиққунга қадар қишлоқдаги мактабларда дарс бериш ниятида эканини айтди.

    07.03.2023, 18:28   Изоҳ (0)   10910
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Андижонда икки ойда 26 маротаба қоидабузарлик қилган ҳайдовчи 28 миллион сўм жарима тўлади

    07.03.2023, 18:20

    “Ўзбекистон воҳаларининг мўжизалари. Карвон йўллари чорраҳасида” кўргазмасига 260 мингдан ортиқ томошабин ташриф буюрди

    07.03.2023, 17:55

    Ўзбекистонда дизайни бўйича ягона дейилган Андижондаги кутубхона электрдан қарздорлиги сабаб фаолиятини тўхтатгани айтилмоқда

    07.03.2023, 17:43

    Самарқандда 29 ёшли фуқарони Дубайга фоҳишаликка юбораётган аёл ушланди

    07.03.2023, 17:21

    Бухорода кўп қаватли уйга ноқонуний равишда 8-қават қурилгани аниқланди

    07.03.2023, 16:58

    Чет элда ота-она қарамоғисиз қолиб кетган 43 нафар бола Ўзбекистонга қайтарилди

    07.03.2023, 16:21
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам

     

    Тавсия этамиз

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Apple мияси iPad’га уланган инсонни намойиш этди

    Дунё | 5 август, 21:50

    Мулкдорни 100 фоиз рози қилмагунча ҳеч қандай қурилиш ва бузиш ишлари амалга оширилмайди

    Ўзбекистон | 5 август, 20:58

    Қўшма Штатларнинг энг мақталган ракета эсминеци ҳолати тармоқ фойдаланувчилари орасида истеҳзога сабаб бўлди

    Дунё | 5 август, 21:40

    Тошкентда Spark йўл ўртасида ёниб кетди

    Ўзбекистон | 5 август, 21:30

    Украина Япония билан биргаликда дронлар ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда

    Дунё | 5 август, 21:20

    Афғонистонда болалар тўйиб овқатланмаслиги энг юқори даражага етди — БМТ 

    Дунё | 5 август, 21:10

    “Водийдан Тошкентгача бўлган барча метан заправкалар тўлиқ қувватда ишламоқда”. Энергетика вазирлиги тарқалган хабарларга муносабат билдирди

    Ўзбекистон | 5 август, 21:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.