Россия қўшинлари биринчи марта Украина қуролли кучларига қарши оғирлиги 1,5 тонна бўлган УПАБ-1500В бошқариладиган ҳаво бомбасини (индекс К029Б) ишлатди. Бу ҳақда қуролли кучлардаги манбаларга таяниб, Defense Express хабар берди.
Бир неча ҳафта олдин Чернигов вилоятида бундай ўқ-дорилардан фойдаланиш ҳолати аниқланган, снаряд бўлаги “УПАБ-1500В” экани маълум қилинган. Биринчи марта мазкур бомба 2019 йилда К029БЕ индекси билан экспорт версиясида намойиш этилган. Айнан шу йили бомба синовдан ўтгани ва Россия аэрокосмик кучларига фойдаланишга топширилгани маълум бўлган.
“УПАБ-1500В” бомбаси ҳақида нима маълум?
“УПАБ-1500В” сунъий йўлдош навигация тизимига эга, у юқори даражада ҳимояланган объектларни йўқ қилиш учун мўлжалланган, унинг жанговар каллаги оғирлиги 1010 килограммни ташкил қилади.
Мазкур бомбанинг кичикроқ версияси ҳам бор, унинг оғирлиги 505 кг, жанговар каллаги эса 390 кг бўлган “УПАБ-500В”дир.
Изоҳ (0)