Тузли фета пишлоғи қўшиб тайёрланадиган омлет мазали таъмга эга. Аччиқ помидор соуси егуликка ўзига хос таъм беради, шунингдек унга ўзингизга ёққа кўкатларни қўшсангиз бўлади.
Керакли масаллиқлар:
- пиёз — таъбга кўра
- саримсоқ — 2 донача
- қизил булғор қалампири — 1 дона
- ўсимлик ёғи — 1 ош қошиқ
- дудланган паприка — 1 чой қошиқ
- зира — 1 чой қошиқ
- чили бўлакчалари — 1 чой қошиқ
- ўз шарбатида тўғралган помидор — 400 г
- туз — таъбга кўра
- тухум — 2-3 дона
- фета пишлоғи — 50 г
- кинза — таъбга кўра
Тайёрланиши:
- Пиёз, саримсоқ ва булғор қалампирини майда бўлакларга бўлиб олинг. Ўсимлик ёғини қиздиринг.
- Пиёзни юмшоқ бўлгунга қадар 1-2 дақиқа давомида қовуринг. Саримсоқ ва булғор қалампирини қўшинг, ҳамма маҳсулотларни аралаштириб, яна 4-5 дақиқа давомида пишириб олинг.
- Қовурилган маҳсулотларнинг устига зираворлар қўшинг, аралаштиринг ва яна бир дақиқа қовуринг. Помидорларни солинг ва катта бўлакларни вилкалар билан майдаланг. Егуликни идишнинг қопқоғини ёпмасдан 10-15 дақиқа қалинлашгунча қовуринг.
- Соусни таъбга кўра туз қўшинг. Қошиқ билан кичик тешиклар пайдо қилинг. Эҳтиёткорлик билан тухумни уларга чақинг, шакшукани тухум оқи пишгунча 5-6 дақиқа давомида қовуринг.
- Тайёр шакшуканинг устига майдаланган фета пишлоғи ва кинзани сепинг.
Ёқимли иштаҳа!
Изоҳ (0)