Лионель Месси “ПСЖ”нинг янги шартнома бўйича таклифини рад этди.
La Vanguardia нашрининг хабар беришича, аргентиналик футболчи Жаҳон Чемпионатидан олдин шартномани камида бир мавсумга узайтириш бўйича оғзаки келишувга қарамасдан, Париж клубининг таклифини рад этган.
Бир ҳафта олдин “ПСЖ” вакиллари Лионелга расмий таклиф юборган ва унинг молиявий томонлари Мессини қониқтирмаган.
Леонинг парижликлар билан амалдаги битими жорий мавсум якунида ўз ниҳоясига етади.
Изоҳ (0)