Жиззах вилояти Ғаллаорол туманида тегишли ҳужжатсиз 358 килограмм гўшт олиб кетаётган машина тўхтатиб қолинди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.
![](/static/2023/Risolat/gu.jpg)
Хабарга кўра, ҳолат 27- февраль соат тунги 01:45 ларда Ғаллаорол тумани Кўкгумбаз МФЙ ҳудудида жойлашган “Сангзор-15” ЙПХ масканида аниқланган. Мазкур ҳудудда хизмат олиб бораётган бошқарма ЖХХ ЖTCБ карантин гуруҳи ходимлари вилоят ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида Самарқанд-Тошкент йўналиши бўйича ҳаракатланиб кетаётган, Бухоро вилояти Ғиждувон туманида яшовчи фуқаро бошқарувидаги Cobalt тўхтатиб текширилган.
Шунда ҳайдовчи юкхона ва салонда жами 358 килограмм гўштни ҳеч қандай ҳужжатларсиз ветеринария-санитария талабларига зид равишда Тошкент шаҳрига сотиш мақсадида олиб кетаётгани аниқланган. Ҳужжатлаштириш ва текширувдан ўтказиш мақсадида гўшт вақтинча сақлаш учун музхонага жойлаштирилган. Ҳозирда терговга қадар текширув олиб борилмоқда.
![](/static/2023/Risolat/gu1.jpg)
Изоҳ (0)