Норвегия бокс федерацияси Ҳиндистон (аёллар ўртасида) ва Ўзбекистонда (эркаклар ўртасида) бўлиб ўтадиган бокс бўйича Жаҳон Чемпионатига бойкот эълон қилди.
Бунга асосий фактор сифатида Халқаро бокс ассоциациясининг (IBA) Россия ва Беларусь боксчиларига ўз миллий байроқлари остида мусобақаларда иштирок этишига рухсат берилгани қайд этилган.
Аввалроқ АҚШ, Швеция, Ирландия, Чехия ва Канада бокс федерациялари Ҳиндистон (аёллар ўртасида) ва Ўзбекистонда (эркаклар ўртасида) бўлиб ўтадиган бокс бўйича Жаҳон Чемпионатига бойкот эълон қилгани хабар қилинганди.
Халқаро бокс ассоциацияси жорий йил Ҳиндистоннинг Нью-Деҳли шаҳрида бўлиб ўтадиган аёллар ўртасидаги ва Тошкентда ўтказиладиган эркаклар ўртасидаги жаҳон чемпионати Олимпиада лицензияларини тақдим этишини маълум қилганди.
Бокс бўйича аёллар ўртасидаги Жаҳон Чемпионати 15—31 март кунлари Ҳиндистоннинг Нью-Деҳли шаҳрида, эркаклар ўртасидаги Жаҳон Чемпионати Ўзбекистонда 1—14 май кунлари Тошкентда бўлиб ўтади.
Изоҳ (0)