Буюк Британиянинг Ben & Jerry’s ва Маgnum номли савдо белгиси қуёшда эримайдиган янги музқаймоқни яратди, деб хабар бермоқда “Корреспондент.нет” нашри.
“Музқаймоқ юмшоқ ва уни осон ейиш мумкин, чунки шакар ундаги эриган сувнинг музлаш ҳароратини пасайтиради”, — дейди Канададаги Гуэлф университети эксперти.
Шунингдек, олимлар ҳам ҳар қандай ҳароратдаги муз миқдори (маҳсулотнинг қаттиқлиги) қуруқ сутдаги шакар ва лактоза қанча миқдорда сувда эриганига боғлиқлигини таъкидлашади. Шакар музда эримагани сабабли сув қанча кам бўлса, унда шунча кўп шакар эрийди, яъни ҳарорат бироз пасайгунча у шу ҳолатда қолади.
“Буни сув ва ёғни барқарор ушлаб тура олувчи модификацияга учраган крахмал ёрдамида амалга ошириш мумкин. Ҳамма нарса барқарорликка боғлиқ”, — дея қўшимча қилган мутахассислар.
Уларнинг фикрига кўра, крахмалнинг эрувчанлиги туфайли таъм ўзгаришсиз қолади.
Изоҳ (0)