Ўзбекистоннинг Ақтов шаҳридаги бош консули Отабек Турсинбеков Қозоғистоннинг “Порт Қуриқ” бош директори Серик Ахметов билан учрашди. Бу ҳақда “Дунё” агентлиги хабар берди.
Қайд этилишича, учрашувда Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган маҳсулотларни ушбу порт орқали ташиш имкониятлари муҳокама қилинган.
Серик Ахметовнинг айтишича, айни пайтда порт инфратузулмасини такомиллаштириш мақсадида халқаро ҳамкорлар билан ишлар олиб борилмоқда. “ъПорт Қуриқъни келгусида ривожлантириш учун бир қатор инфратузилма лойиҳаларини амалга ошириш режалаштирилган. Шу жумладан портда ъСаржаъ кўп функцияли денгиз терминалини қуриш назарда тутилган. Ушу вазифалар портнинг юк ўтказувчанлик имкониятини сезиларли даражада оширади”, — дейилади хабарда.
Портнинг юк ўтказувчанлик имкониятининг кенгайиши Ўзбекистон тадбиркорларининг ҳам Транскаспий халқаро йўналиши орқали савдо-иқтисодий алоқаларининг фаоллашишига хизмат қилади.
Изоҳ (0)