• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12965.34
    • RUB161.34
    • EUR14525.07
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +35°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Фарзанд

    Буюк Британияда болалар қандай тарбияланади: Сеҳргар энага Мери Popпинсдан ота-оналарга 10 та қимматли маслаҳат

    Англиядаги тарбия ва таълимнинг ўзига хос хусусиятлари, шунингдек, болаларнинг кейинги ҳаётда у очадиган имкониятлар ҳақида болалар боғчаси асосчиси Холли Роберц хоним айтиб беради.

    Фарзандингизни бешикдан бошлаб ижтимоий ҳаётга ўргатинг

    Буюк Британияда болани ҳаётининг илк кунлариданоқ жамоат жойларига олиб бориш одат тусига киради. Ва бу ёш болали оилалар учун энг қулай Европа мамлакатларидан бири бўлганлиги сабабли (kid-friendly country), ҳамма нарса чақалоқ билан эркин яшаш учун ниҳоятда мослаштирилган.

    Жумладан, савдо марказларида овқатлантириш ва йўргаклаш учун махсус хоналар, ҳар бир кафе ва ресторанда баланд стуллар ва махсус меню мавжуд бўлиб, кўчалар, пиёдалар йўлаклари ва зинапоялардан қулай чиқиш учун пандус йўллари билан жиҳозланган. Айтганча, бундай ривожланган инфратузилма туфайли болаларнинг жамиятда ижтимоийлашуви анча тезлашади.

    Фарзандингиз учун масъулиятни бошқаларга юкламанг

    Туманли Албионда ёш оилалар кўпинча ота-оналаридан алоҳида яшайдилар. Шунинг учун, айниқса, ёш авлодни тарбиялашда бобо ва бувиларнинг ёрдамига мурожаат қилиш одатий ҳол эмас.

    Асосан, энагалар кўпинча махсус маҳоратга эга бўлмаганлар болаларга қарашга ёрдам беради. Аммо Буюк Британияда профессионал энагани ёллаш жуда қиммат, шунинг учун фақатгина ўртача даромаддан юқори бўлган оилалар бунга қодир. Бу ҳолда энага учун ҳам юқори талаблар қўйилади: у энди нафақат чақалоқни парвариш қилади, балки у билан ривожланиш дарсларини ҳам ўтказади.

    Боланинг шахсиятини шакллантириш ва ривожлантириш

    Фото: Лиса

    Инглизлар ўз фарзандларига ниманидир танлашда тўлиқ эркинлик берадилар, чунки улар болани жуда эрта ёшданоқ шахс сифатида ривожлантириш керак, деб ҳисоблашади. Масалан, ота-оналар, эҳтимол, Буюк Британиядаги барча таълим муассасалари қуйидаги тамойилга амал қилади: болага бировнинг фикрини мажбурламанг, ҳатто, у тўғри бўлса ҳам — бола ўзи қарор қабул қилишни ўрганиши лозим. Шунга кўра уларнинг оқибатлари учун жавобгар бўлиш заруратдир.

    Зеро, асосий вазифа — болада кучли ва мустақил характерни тарбиялаш, уни таҳлил қилиш ва хулоса чиқаришга ўргатишдир. Айтганча, Буюк Британияда ҳар қандай, ҳатто, энг аҳамиятсиз муваффақият ҳам гўдакни хурсандчилик билан мақташ ва шу билан уни янги ютуқ-ғалабаларга ундаш одатий ҳолдир.

    Болани жазоламанг

    Инглиз оналари жуда сабр-тоқатли ва табассумли. Улар ҳар доим боласи билан дўстона алоқада бўлиш учун куч ва энергияга тўла. Улар ҳеч қачон болага овозини кўтармайдилар ёки ёмон хулқ-атвори учун бошининг орқа томонига урмайдилар. Сўнгги чора сифатида улар боланинг эътиборини бошқа нарсага чалғитишга ҳаракат қилади, чунки жисмоний жазо жуда қаттиқ тақиқ остида. Максимал рухсат этилган жисмоний жазо — енгилгина шапалоқдир.

    Дарвоқе, Буюк Британияда бошқа одамларнинг болаларига дакки бериш одатий ҳол эмас, чунки бу боланинг ғурурига путур етказиши ва ўзига ишонмасликни келтириб чиқариши, ҳатто, комплексларнинг пайдо бўлишига олиб келиши мумкин. Шунинг учун, агар сиз шахсан бировнинг боласининг хатти-ҳаракатларини ёқтирмасангиз, унда сиз фақат боланинг ота-онаси билан боғланишингиз керак.

    Фарзандингизни болалигиданоқ чиниқтиринг

    Саломатлик асоси иммунитетдир, шунинг учун инглиз оналари фарзандларини шундай табиий равишда қотиб қолиш учун атайлаб ўраб чирмашмайди. Ҳатто, қишда ҳам кўчада калта шим кийган ўғил ва юбка кийган қизларни кўриш мумкин ва бу мутлақо нормал ҳолат. Айнан шу қоида Британия қироллик оиласи фарзандларига ҳам тегишли.

    Болаларни бир-бири билан мулоқот қилишга ўргатинг

    Фото: Лиса

    Англиядаги парк бўйлаб сайр қилиб, скамейкада ўтирган оналарни кўришингиз мумкин, улар аравачадаги болаларини бир-бирига ўзаро қаратиб қўйишади. Нима учун бундай қилишади? Биринчидан, шу тарзда бола атрофдаги дунё ва бошқа одамлар билан мустақил равишда танишади.

    Иккинчидан, улар буни кўпинча боланинг бошқа одамлар билан мулоқотига ёки китоб ўқишига халақит бермаслиги учун қилишади. Бундан ташқари, боланинг орқасидан тепаликка югуриш ёки қумда соатлаб у билан ўтириш одатий ҳол эмас. Шундай қилиб, инглизлар ўз фарзандларини мустақил равишда бир-бирлари билан мулоқот қилиш ва муносабатларни ўрнатишга ўргатишади.

    Болага яхши хулқ-атворни ўргатинг

    Инглизлар болага яхши хулқ-атворни фақатгина шахсий намуна орқали ўргатиш мумкинлигига ишонч ҳосил қилган. Шунинг учун, одоб ва хушмуомалалик арзимас туюлган муносабатлар учун ҳам қанчалик муҳимлигини кўрсатинг. Масалан, болалигиданоқ унинг луғатига “раҳмат”, “илтимос” каби сўзларни киритинг — бундай сўзлар бола тарбиясининг асосига айланади.

    Бу қоида Британия қироллик оиласида ҳам амал қилади. Зеро, болаликдан ўргатилган одоб-ахлоқ қоидалари боланинг келажагига қўйилган сармоядир.

    Фарзандингиз билан бирга тафаккур қилинг

    Мисол учун, агар фарзандингиз билан бирга китоб ўқиётган ёки мултфильм томоша қилаётган бўлсангиз, у билан қаҳрамонларнинг ҳаракатлари ва муносабатларини ёки сюжетни муҳокама қилишга вақт ажратинг. Бу гўдакка характернинг кўп турлари борлигини билиб олишга ёрдам беради ва улар бу дунёда ўзларини турли йўллар билан намоён қилишлари мумкин.

    Шунингдек, боладан қаҳрамонларнинг юзларида қандай ҳис-туйғуларни кўрганлигини сўрашингиз ва шу билан болага ҳаётимизда ҳис-туйғуларнинг ранг-баранглигини айтишингиз мумкин. Бунга нафақат “бахт”, “қайғу” ёки “қувонч” киради, балки янада мураккаблари — “хижолат”, “завқ”, “ғазаб” ва бошқа ҳис-туйғулар шулар жумласидандир. Шу тариқа болани кўрган ёки эшитган нарсаларни акс эттиришга ва таҳлил қилишга ўргатасиз. Келажакда бу унга мулоқотда муваффақият қозонишига ёрдам беради.

    Дастурхон атрофида ўтириш одоби

    Дастурхон атрофида боланинг хатти-ҳаракати — кўплаб ота-оналарнинг жиддий муаммолари. Бола боғчага борганида, у ўзини, ён-атрофини ифлослантирмасдан, жиҳозлардан мустақил фойдаланишни ва эҳтиёткорлик билан овқатланишни ўрганган бўлса, жуда соз.

    Овқатланаётганда ўзини тутиш одоби ота-она тарбиясининг муҳим белгиларидан биридир. Шунинг учун инглизлар оилавий овқатланиш каби ёқимли дақиқаларни ўтказиб юбормайдилар. Бу меҳрли оила даврасида бўлиш учун қўшимча имконият бўлиши билан бирга одоб ўрганиш жараёни ҳамдир. Бола ўзингизни қандай тутишингиз, жиҳозлардан қандай фойдаланаётганингизни кўриб чиқади ва шунга мос равишда сизнинг хатти-ҳаракатингиздан беихтиёр нусха кўчиради.

    Жамғармаларнинг асоси — EYFS болаларни гўдаклигидан ривожланишига мўлжалланган Британия дастури

    Буюк Британияда болалар таълим олишни жуда эрта бошлайдилар. Бирлашган Қиролликдаги болалар боғчаларида болаларнинг эрта ривожланиши ва мактабгача таълимнинг “Early Years Foundation Stage” (EYFS) дастури қўлланилади.

    Британиянинг EYFS дастури ўн йилларки фойдаланиб келинаётган, ўзини исботлаган муваффақиятли дастурдир. Айтганча, ушбу дастур болалар боғчаларида оддий болалардан тортиб тахт меросхўрларига қадар фойдаланилади.

    EYFS дастурининг ўзига хослиги нимада?

    • Ўрганиш фақат ўйин шаклида амалга оширилади, шунинг учун бола ўқиш учун ҳеч қандай босим ёки мажбурлашни бошдан кечирмайди. Агар сиз Британиядаги болалар боғчаси ўқувчисидан у ерда кун давомида нима қилганини сўрасангиз, бола “ўйнадим” деб жавоб беради.
    • Бундай ўқув мажмуаси болаларга ўзини ўзи билишга, жамият, табиат ва асосий инсоний қадриятларга нисбатан ўз аҳамиятини тушунишга ёрдам беради.
    • Дастур болаларни эмпатия ва сезишни, ҳис қилишни ўргатади.
    • EYFS янги туғилган чақалоқнинг тўлиқ ҳуқуқли кўп қиррали таълимини ва ривожланишини таъминлайди, шундай экан қўшимча репетиторларни излашнинг ҳожати бўлмайди.

    Хулоса шуки, таълимга бундай яхлит ёндашув туфайли британиялик болалар бошқаларнинг фикри ва шахсий маконини қадрлашни биладиган вазмин, хушмуомала ва мувозанатли инсонлар бўлиб улғайишади. Кучли характер ва ривожланган ирода уларга ҳаётнинг барча қийинчиликларини осонгина енгиб ўтишга ёрдам беради.

    Мавзуга доир:

    • Хитойча тарбия: ота-оналар фарзандларининг таълим-тарбияси устида қандай ишлайди?
    • Ўзбекистонда фарзанд тарбиясига доир дастур ишга туширилди
    •  
    25.02.2023, 13:35   Изоҳ (0)   16848
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Хитойча тарбия: ота-оналар фарзандларининг таълим-тарбияси устида қандай ишлайди?

    21.02.2023, 10:26

    Боланинг тўйиб ухламаганини қандай аниқлаш мумкин?

    25.01.2023, 09:54

    Болангиз оромгоҳга кетяпти: ота-оналар бажариши керак бўлган 5 та мажбурий нарса

    19.06.2022, 10:27

    Ёзда болани машинада қолдириш нима учун хавфли? Фожианинг олдини қандай олиш мумкин?

    04.06.2022, 14:37

    Боланинг кечаси яхши ухлашида ёрдам берадиган олтин қоидалар

    28.03.2022, 21:58

    Болалар ва ўсмирларга қанча миқдорда кофеин истеъмол қилиш тавсия этилади?

    21.02.2022, 21:22
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Trastbank”дан кичик бизнес эгалари учун 500 млн сўмгача кредит!


    BI Group Тошкент БИ Ботаника Саройи турар-жой мажмуасини белгиланган муддатдан олдин фойдаланишга топширди ва сифат ҳамда муддатга содиқлигини тасдиқлади


    Central Asian University таълим ва тиббиёт янги экотизимига 350 миллион долларлик сармоя киритмоқда


    Ўзбекистонда токен чиқариш бўйича пилот лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган


    Hyundai Uzbekistan сизни Before Service тадбирига таклиф этади


    Нега айнан бугун фарзандингизга сармоя киритиш муҳим аҳамиятга эга? 


    Тошкент минерал суви: Искандар Зулқарнайндан ҳозирги кунгача


    Digital Uzbekistan Тошкентда 28 май куни ўз ишини бошлайди! Бозорни ўзгартириб юборувчи PLAS-Форум 


    M-Clinic’да УЗД бўйича етакчи мутахассислар иштирокида биринчи телемедицина маслаҳати ўтказилди 


    TENET: Содиқ Азимов кўчасидаги Stellar Residence премиум резиденсиялари галереяси


    “Отанг бозор, онанг бозор”, қурилиш дўкони очмоқчи бўлсанг, Ташкент INDEX’га бор


    Uzbekistan Airways Исломободга парвозларни йўлга қўймоқда


    “A.M. Best Company” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” компанияси рейтингларини “Барқарор” прогноз билан “B”/“BB” даражасида тасдиқлади


    Silk Avia катталарсиз саёҳат қилаётган болаларга ҳамроҳлик қилиш хизматини таклиф этади 


    Бизнесни ривожлантириш банки Лондонда келишувларга эришди

     

    Тавсия этамиз

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30

    Си ва Путин тандеми: Россия ва Хитойнинг “чегарасиз дўстлиги” Марказий Осиёдаги мувозанатга қандай таъсир қилади?

    12 май, 19:00

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ҳазиллардан “Оскар”гача: карьерасини стендап билан бошлаган Голливуд юлдузлари

    Лайфстайл | 17 май, 10:50

    Андижонда ўн кишини ҳажга жўнатиш учун 50 минг доллар олган эркак ушланди 

    Ўзбекистон | 17 май, 10:30

    “Биз урушда ғалаба қозондик, лекин тинчликни хоҳлаймиз” — Покистон бош вазири

    Дунё | 17 май, 10:13

    Барча даврларнинг энг яхши саундтреклари: афсонавий қўшиқлар ва носталгия ҳиссини уйғотувчи куйлар

    Мусиқа | 17 май, 10:00

    Навоийда 2 млрд сўмлик олтинни талон-торож қилмоқчи бўлган завод ходимлари қўлга тушди 

    Ўзбекистон | 17 май, 09:48

    Ўзбекистон 2025—2030 йилларга мўлжалланган Болалар саратонига қарши курашиш миллий стратегиясини қабул қилди

    Ўзбекистон | 17 май, 09:09

    АҚШ ҳукумати муҳожирлар ҳақида реалити-шоу суратга олмоқчи

    Дунё | 16 май, 23:55

    “Дарё” дайжести: 16 майнинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 16 май, 23:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.