• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12621.29
    • RUB158.44
    • EUR14596.52
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    “Туғма юрак нуқсони бўлган 250 нафар бола соғайди”. Андижонда болалар ўлими кескин камайгани айтилмоқда

    Ўзбекистон президентининг 2022 йил 25 апрелдаги “2022—2026 йилларда оналик ва болаликни муҳофаза қилишни кучайтириш тўғрисида”ги қарорига кўра, соғлиқни сақлаш тизимининг бирламчи бўғинида оналар ва болалар ўртасида касалликлар профилактикаси, уларни барвақт аниқлаш ва соғломлаштириш дастурларини амалиётга жорий этиш белгиланган. “Дарё” мухбири Умиджон Мамарасулов мазкур соҳадаги ўзгаришларни Андижон вилояти Болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази мисолида ўрганди.

    “Операцияларни ўз вақтида қилиш имконияти яратилди”

    Маълумот берилишича, марказ учун 2021 йилда замонавий қиёфага эга, тўрт қаватли, жами 540 ўринли бино таъмирланиб, қайта қурилиб, фойдаланишга топширилган. Турли хасталикларни даволашга ихтисослашган биноларда қурилиш-таъмирлаш ишларини амалга ошириш учун қарийб 18 миллиард сўмдан ортиқ маблағ сарфланган. Бинолар энг замонавий, илғор тиббий жиҳоз ҳамда воситалар билан таъминланган. Ушбу тиббий марказда юқори технологик операциялар ўтказилиши ҳам йўлга қўйилган. Жумладан, мураккаб юрак операциялари, пластик жарроҳлик муолажалари амалга оширилмоқда.

    Марказнинг нейрохирургия бўлими мудири Тоҳиржон Ортиқовнинг айтишича, ушбу бўлимнинг ташкил этилиши натижасида бош ва орқа мия туғма нуқсонлари ҳамда хасталиклари билан оғриган болажонларни даволаш сифати ортган.

    Тоҳиржон Ортиқов.
    Фото: “Дарё” / Фазлиддин Муқаддасов

    “Нейрохирургия бўлими йигирма ўринга мўлжалланган бўлиб, 2020 йилда ташкил этилган. Унгача травматология бўлими таркибида бўлган. Бўлимда бош ва орқа мия туғма нуқсонлари ҳамда хасталиклари билан азият чекаётган 18 ёшгача бўлган бемор болалар даволанади. Қайд этиш лозим 2020 йилга қадар нейрохирургия хизмати кўрсатишда жиддий камчиликлар бўлган. Сўнгги икки йил давомида тиббиёт соҳасида қилинаётган ислоҳотлар натижасида беморларга хизмат кўрсатиш сифати ортди. Уларнинг стационар тартибда даволанишлари учун шароит ва қулайликлар яратилди. Унгача бўлим травматология бўлими таркибида бўлгани учун муолажа жараёнларини амалга ошириш қийин бўлган. Боиси битта хонада турли касалликлар билан оғриётган беморлар ётарди. Натижада айрим беморлар эътиборсиз қолиб кетиши каби ҳолатлар кузатиларди. Бундан ташқари 2020 йилгача беморларни даволашда бор имконият ҳисобга олинган. Етарли даражада тиббий жиҳозлар мавжуд бўлмаганлиги учун операция жараёнларида ҳам қийинчиликлар бўларди.

    Бўлим ташкил этилиши натижасида беморларнинг навбат ёки жой кутиш муаммолари бартараф этилди. Шунингдек, операцияларни ўз вақтида қилиш имконияти яратилди. Мисол учун, 2020 йилга қадар бир йил давомида кўпи билан 400-500 нафар бемор даволанган бўлса, кейинги икки йил бир йилда ўртача 800 нафардан ортиқ болажонларга сифатли тиббий хизмат кўрсатилиши таъминланмоқда”, — дейди Тоҳиржон Ортиқов.

    “Туғма юрак нуқсони билан оғриган беморларда очиқ турдаги операциялар ўтказилмоқда”

    Андижон вилоят Болалар кўп тармоқли тиббиёт марказининг болалар кардиожарроҳлик бўлимига 2020 йилда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда вилоят ҳокимлиги кўмаги билан жорий йилда замонавий тиббий асбоб-ускуналар олиб келинган. Илмий-амалий операцияларни халқаро андозаларга мос равишда ўтказиш имконини берадиган сунъий қон айланиш аппарати ўрнатилган. Аппарат ёрдамида тўхтатилган юракда очиқ жарроҳлик амалиёти бажарилмоқда.

    “Марказимизда 2012 йилдан юрак туғма нуқсонлари бўйича операциялар йўлга қўйилган. Унга қадар Андижонда бу турдаги жарроҳлик амалиётларини бажариш имкони бўлмаган. Республика бўйича фақат иккита тиббиёт муассасасида бунинг имкони бўлган, холос. 2012 йилдан 2020 йилга қадар операциялар ёпиқ тарзда амалга оширилган. Унда йилига 20-30 нафар беморларни соғлом ҳаётга қайтарганмиз.

    2014—2016 йилларда кардиохирург ва анестизиолог мутахассислари малака ошириб ўз билимларини бойитишди. 2020 йилда сунъий қон айланиш аппарати ўрнатилди. Шундан сўнг марказда ушбу кардиожарроҳлик бўлими очилиб, юқори теҳнологияли асбоб ускунлар билан таъминланди. Натижада беморларни очиқ турдаги операцияларни ўтказиш йўлга қўйилди. Аввалари очиқ турдаги операциялар бўйича Тошкентга ёки чет элга, жумладан Ҳиндистонга бориларди. Юқори технологияли аппаратураларнинг олиб келиниши натижасида беморлар ўзлари яшайдиган жойда, вилоятида операция қилинмоқда. Шу кунга қадар 250 дан ортиқ беморларда туғма юрак нуқсони билан очиқ турдаги операциялар ўтказилиб соғлом ҳаётга қайтарилди.

    Қайд этиш лозим, бўлимнинг очилиши ва бундай турдаги аппаратураларнинг келтирилиши натижасида беморларга ҳам ҳар томонлама қулайлик яратилди. Эндиликда ота-оналар фарзандларини узоққа олиб боришлари шарт эмас. Олдинлари ҳамма нарса тиббий жиҳозларга боғлиқ бўлиб, нафақат беморлар, балки биз шифокорларнинг ҳам иш самарадорлигимизга таъсир қилар эди. Чунки мурожаат қилиб келган ота-оналар фарзандим даъвоси йўқ касалликка чалинганмикан, бошқа чора йўқмикан деган ўйлар билан ортга қайтишарди. Ҳамманинг ҳам хорижда ёки пойтахтда операция қилдиришга молиявий имконияти етмас эди”, — дейди Одилжон Сотволдиев.

    “Болалар ўлими ўтган йилда 2021 йилга нисбатан 18 тага камайган”

    Марказнинг маслаҳат-диагностика бўлими мудири, олий тоифали шифокор Муяссархон Назарованинг айтишича, сўнгги йилларда марказда ташкил этилган янги бўлимлар сифатли тиббий хизмат кўрсатишни таъминлаш билан бирга болаларда кузатилиши мумкин бўлган ногиронликнинг эрта олдини олиш ва болалар ўлими сонини камайтиришга хизмат қилмоқда.

    “Сўнгги йилларда марказимизда ўнга яқин янги ихтисослашган бўлимлар ташкил этилди. Мисол учун 2021 йилдан фаолият кўрсатиб келаётган кардиожарроҳлик, неонатал хирургия, юз-жағ жарроҳлик, пластик жарроҳлик ва бошқа бир қатор бўлимларимиз ҳисобланади. Бундан мақсад шу илк ёшдаги янги туғилган чақалоқлардаги туғма жарроҳлик касалликларини аниқлаб, уларни республикага ёки бошқа жойларга жўнатмасдан ўзимизда даволанишлари самарали даволаш ҳисобланади. Бундан ташқари болалар учун гемотология ва онкология бўлимларининг ташкил қилинганлиги болалар керакли муолажаларни ўзимизда олиб, эрта оёққа туришига, даволаниш оралиқларини камайишига эришилмоқда.

    Замонавий бино ва тиббий-жиҳозлар билан таъминланишимиз натижасида республика ихтисослашган марказларига йўлланма бериш камайган. Мисол учун 2021 йилда 1067 нафар бемор бола Тошкентга юборилган бўлса, 2022 йилда бу сон деярли 400 тага камайган. Яъни ўтган йили 670 нафа бемор республика тиббиёт марказларига юборилган. Ушбу амалга оширилаётган ижобий ўзгаришлар натижасида болалар ўлими сони сезиларли даражада камайган. Мисол учун 2021 йилда болалар ўлими сони 199 тани ташкил этган бўлса, 2022 йилда 18 тага камайган. Бу кўрсаткич анча самарали кўрсатгич ҳисобланади. Келгусида ҳам яратилган шароитлардан келиб чиқиб, болаларга сифатли тиббий ҳизмат кўрсатишни кучайтириш, улардаги ногиронликни эрта олдини олиш ва эрта ўлим сонини камайтириш бор билим ва меҳнатимизни аямаймиз”, — дейди Муяссар Назарова.

    Муяссар Назарова.
    Фото: “Дарё” / Фазлиддин Муқаддасов

    “Ўлим билан боғлиқ ҳолат туғма нуқсони бор чақалоқларга тўғри келмоқда”

    Марказнинг чақалоқлар бўлими бош шифокори Рухсора Сайфуддинованинг маълум қилишича, сўнгги йилларда марказнинг замонавий тиббий жиҳозлар билан таъминланиши натижасида чақалоқлар ўлими 2022 йилда 2021 йилга нисбатан 8 тага камайган.

    “Вилоят кўп тармоқли болалар тиббиёт маркази таркибида 2014 йил ноябрь ойидан фаолият олиб боряпмиз. Унга қадар шаҳар болалар шифохонасида касалликка мойил чақалоқлар бўлимида фаолият юритганмиз. Ўттиз ўринли чақалоқлар бўлими эди. Реконструкция муносабати билан барча мутахассислар бир жойга жамланиб, натижада барча вилоятларда кўп тармоқли болалар тиббиёт марказлари ташкил қилинди. Бу эса ҳар томонлама беморларга ёрдам беришга қулайликлар яратди. Чунки, деярли барча мутахасислар бир жойга жамланганди. 2014 йилдан бери 2022 йилга қадар чақалоқлар бўлими босқичма-босқич барча тиббий жиҳозлар билан таъминланди. Шунингдек, чақалоқлар учун жонлантириш бўлими ташкил этилди. Бу ерда чақалоқлар учун ҚУВЕЗлар, ИВЛ ва фототерапия аппаратлари олиб келинди. Буларнинг ҳаммаси чақалоқларга мукаммал тиббий ёрдам кўрсатиш учун хизмат қилмоқда.

    Натижада чақалоқлар ўлими билан боғлиқ кўрсаткичлар камайиб бормоқда. Мисол учун, 2021 йилда вилоятимизда 52 нафар чақалоқ ўлими қайд этилган бўлса, 2022 йилда ушбу кўрсаткич 44 нафарни ташкил этмоқда. Яъни, 8 тага камайган  Биз бор билим ва ҳаракатларимизни ушбу кўрсаткични яна-да камайтиришга, чақалоқлар ҳаётини сақлаб қолишга ҳаракат қилмоқдамиз. Бироқ қайд этиш лозим, ўлим билан боғлиқ ҳолатлар асосан 38 фоиз туғма нуқсон билан туғилган чақалоқларга тўғри келмоқда. Бу ҳаёт учун, яшашга лаёқатсиз чақалоқлар дегани”, — дейди Рухсора Сайфуддинова.

    Рухсора Сайфуддинова.
    Фото: “Дарё” / Фазлиддин Муқаддасов

    Рухсора Сайфиддинованинг таъкидлашича, шифокорлар томонидан туманларда ҳам касалликка мойил чақалоқлар бўлимини очиш ташаббуси билан чиқилган ва бу ташаббус вазирлик ҳамда ҳокимликлар томонидан қўллаб-қувватланган.

    “Ҳозирга қадар касалликка мойил чақалоғи бор ота-оналар вилоят марказига келишга мажбур бўлади. Бу эса уларга биринчи ёрдам кўрсатишда қийинчиликлар туғдириши табиий. Шу сабабли биз республика миқёсида барча туманларда касалликка мойиллиги бор чақалоқлар бўлими очилишини ёки шифохоналарда махсус ўринлар ташкил қилиниши бўйича ташаббуси билан чиқдик. Ушбу ташаббус вилоят ва республика даражадаги раҳбарлар томонидан тасдиқланди. Шунга кўра, туманлардан бирин кетин касалликка мойил чақалоқлар учун бўлимлар очилмоқда. Натижада даволаниши қийин бўлган чақалоқларга дарҳол ёрдам кўрсатилиб, уларнинг ҳаётини сақлаб қолишга эришилмоқда Ўтган йилнинг ўзида Булоқбоши ва Қўргонтепа туманларида бўлимлар ташкил қилинди”, — дейди Рухсора Сайфиддинова.

    24.02.2023, 20:07   Изоҳ (0)   3452
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    Умиджон Мамарасулов

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Хитойлик амалиётчи олимлар камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирига маслаҳатчи сифатида иш бошлайди

    24.02.2023, 19:51

    “Россиянинг Украинага бостириб кириши хато, аслида”, “Россия ҳақ”, “Путиннинг жаҳли чиққан-да”: Ўзбекистонликлар Россия—Украина уруши ҳақида

    24.02.2023, 19:28

    “Аномал совуқда шамоллаб қолган экан”. Фарғона ҳайвонот боғидаги жирафанинг ўлимига очлик сабаб бўлгани рад этилди 

    24.02.2023, 19:12

    МИБнинг иккита вилоят бошқармасига раҳбарлар тайинланди

    24.02.2023, 19:06

    Уй-жойли бўлиш ҳуқуқи, ишсизликдан ҳимоя, адолатли солиқ ва йиғимлар, ҳокимлар ваколати қисқариши — Конституциявий қонун лойиҳаси такомиллаштирилмоқда

    24.02.2023, 18:51

    Президент Қашқадарёда телевизор ишлаб чиқарадиган корхона фаолияти билан танишди

    24.02.2023, 18:46
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Муносабат билдирамиз” — Зеленский Ўзбекистон фуқаролари Россия томонида жанг қилаётгани ҳақида

    Ўзбекистон | 5 август, 08:21

    Хитой Япониянинг биолабораториялари ҳақида фильм суратга олади

    Дунё | 5 август, 08:20

    ChatGPT иловасидан ҳафтасига 700 миллионга яқин киши фойдаланмоқда

    Дунё | 5 август, 08:00

    Арманистонда “инвестиция сайтлари” орқали 2 млн доллардан ортиқ маблағни қўлга киритган кибергуруҳ аъзоси қамоққа олинди

    Дунё | 5 август, 07:30

    Ҳиндистонда амалдор аэропорт ходимлари юк ҳақини тўлашни сўрагани учун уларнинг суякларини синдирди (видео)

    Дунё | 5 август, 00:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.