• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12653.48
    • RUB159.75
    • EUR14871.64
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    “Ўлигимиз кимгадир керак бўлган”. Пичоқ, тўппончa тиралган, кислота сепилган ва бошқа суиқасдларга дуч келган ўзбек шоу-бизнеси вакиллари

    Хорижлик машҳур кишиларга уюштирилган суиқасдлар ҳақида кўп эшитамиз. Афсуски, айрим ўзбек санъаткорлари ҳам бундай кўнгилсиз вазиятга тушишган. Яхши ҳамки, ғараз ниятдаги инсонлар мақсадида етолмаган ва қонун олдида жавоб беришган.

    Юлдуз Усмонова: “Пистолет тираб, улуш сўрашарди”

    Фото: “Дарё”

     — Тўйларда пичоқ тираган, пистолет ўқталган пайтлари жуда кўп. Ҳатто, “Халқлар дўстлиги” санъат саройида концерт берадиган куним келиб, “Улуш берасан, бўлмаса отаман”, деб ҳам қўрқитишган. Уларга “Йўқ бермайман”, деб бўлмасди. “Ҳўп бошлиғинг ким, учраштир”, дердим. Осонликча таслим бўлмасдим. У пайтда муштумзўрлар жуда кўп эди. Сени кислотага ташлаймиз, деб қўрқитишлар ҳам бўлган. Жуда қоидасиз, қийин вақтлар эди, — дейди хонанда Юлдуз Усмонова.

    Осман Наврўзов: “Тўйхонада белимга пичоқ тираб турди”

    Фото: “Дарё”

    — Ҳали қўшиқларим оммалашмаган пайтлар эди. Тўйимга икки ой қолганида бир тўйга борганман ва танишимнинг уйида тушлик қилганман. У бироз сархуш эди, телефонда худди видеога олгандек ҳазил қилдим. Кечга яқин тўй бошланганида уни нима жин урди билмадим, ёнимга пичоқ кўтариб келди. Пичоқни белимга тираб туриб олди. Сархушт деб тинчлантиришга ҳаракат қилдим, одамлар уни даврадан олиб чиқиб кетишди. Орадан икки ойга яқин вақт ўтиб, унинг маҳалласидаги тўйда бордик. У даврага келиб, яна қилиқ кўрсата бошлади. Кейин менга яқинлашиб, юзимга мушт туширди. Қўлида катта юзига бўлгани учунюзим шилиниб, бурнимдан тирқираб қон оқди. Оғриқнинг зўридан бир кўзимни ювиб, тўйхонадан чиқиб кетдим. Одамлар олдида шундай қилгани учун тўғри ички ишлар бўлимига бориб, ариза ёзиб бердим. Иш судга ошди, айнан тўйим арафасида судга қатнаб юрдим. Аммо ота-онам унга жазо берилишини исташмади. “Аллоҳ жазосини берсин, қаматиб нима қиласан?” дейишди. Унинг ёш болалари борлигини билардим. Отасининг ахмоқлиги учун бир умр қадди букилиб яшашларини истамадим, — дейди Осман Наврўзов.

    Мирзабек Ҳолмедов: “Тўппонча тираб, тўйига олиб бормоқчи бўлган”

    Фото: Instagram

    — Тўйлар билан боғлиқ кўплаб қизиқарли воқеалар бўлган. Ҳозир-ку санъаткорлар тўйга эмин-эркин бориб келишади. Авваллари эса тўйда хонанда ёки қизиқчига қитмирлик қилиш одатга айланганди. Муштумзўрлар тўй якунида истаган хурмача қилиғини қиларди. Маст-аластга ака, сизники тўғри, деб туришдан бошқа илож йўқ эди. Энг ёмони, 1988—1989 йили тўппонча билан қўрқитиш урф бўлган. Бир куни тўйда хизмат қилаётган икки эркак келиб, четроққа ўтинг, гап бор, деган. Улар мени ўзлари билан бошқа тўй хизматига олиб боришни исташган экан. Йўқ, хизматдаман, дейишим билан костюмининг ички чўнтагидан тўппонча кўрсатган. Хуллас, шундай тўйларда пишиб, Мирзабек Холмедов бўлганман, — дейди қизиқчи.

    Озода Нурсаидова: “Саҳнага ёғ суртиб кетишди”

    Фото: Instagram / @ozodaofficial

    — Ҳаётимда кутилмаган саргузаштлар ҳамиша бўлади. Бунга ўрганиб ҳам қолганман. Ўтган йилги яккахон концерт дастуримнинг тўртинчи куни ғаройиб воқеа содир бўлди. Саҳнада айнан мен ҳаракатланадиган жойга ёғ суртиб қўйилган экан. Яхшики, бирор кўнгилсизлик содир бўлмасин аввал бунинг олди олинди. Бу касаллик, ҳечқиси йўқ. Энг муҳими мухлисларимнинг меҳри. Улар қўллари бундай “саргузаштлар” таъсир қилмайди, — дейди хонанда Озода Нурсаидова.

    Жаноб Расул: “Ўлигимиз кимгадир керак бўлган”

    Фото: “Дарё”

    — 2019 йили тўйдан қайтаётганимизда жуда ғалати воқеа содир бўлган. Ўшанда Аллоҳ бизни бир ўлимдан сақлаган. Хуллас, тўйдан яхши кайфиятда чиқиб, Бухоронинг “бетонка” йўлида кетаётгандик. Бу йўл текис бўлгани учун машинамиз 150-170 км тезликда ҳаракатланарди. Бирдан машинамиз қаттиқ силкинди. Қўрқиб, машинани тўхтатганмиз. Қарасак, орқа баллон қийшайиб қолган ва баллонни мустаҳкамловчи 5 та болтдан 3 таси чиқиб кетган бўлган. Аслида у машинанинг баллонини бўшатиш осон эмасди. Уни биладиган одам хизматда эканимиздан фойдаланиб шундай қилган, деб гумон қилгандик. “Агар ўша иккита болт ҳам чиқиб кетганида, машина ағдариларди. Худо сизларни асрабди”, дейишган машина усталари. Ўлигимиз кимгадир керак бўлган, — дейди хонанда Жаноб Расул.

    Муниса Ризаева: “Пичоқни кўриб, қўрқиб кетдим…”

    Фото: Instagram / @munisarizaeva

    — Тўйда қизиқарли воқеалар билан бирга хавфли вазиятлар ҳам бўлади. Чунки кимнинг нима мақсадда эканлигини билмайсиз. Кейинги пайтларда ёшлар орасида пичоқбозлик ҳолатлари кўпайиб кетган. Илгари йигитлар уришиш пайтда пичоқ чиқаришса, “Ўзинг уришолмайсанми?” деб мазах қилишарди. Ҳозир аксинча, олдида пичоқ олиб бориш обрўдек бўлиб қолган. Яхши ҳамки, бундай вазиятларнинг олдини оладиган, уларга қарши чора кўрадиган ички ишлар ходимлари бор. Икки марта қўриқчимни пичоқлашган. Биттасининг оёқларига тиқилган пичоқни кўриб, қўрқиб кетганман. Яхшиямки, уларни тезда касалхонага олиб борганмиз. Бу ишни қилганлар эса тегишли тартибда жавобгарликка тортилган. Бундай вазиятларга кўп учраганим учун кўнглим бўлмаган тўйхонада қўшиқ куйламайман. Чунки кўнглим бўлмай кирган тўйхонада муштлашув ёки ҳеч бўлмаганда чироқ ўчиши билан боғлиқ вазият бўлади, — дейди хонанда Муниса Ризаева.

     

    Озод Ҳуррамовга ким кислота сепмоқчи бўлган?

    Фото: Instagram / @ liil.khuramov

    — Бир куни реклама бўйича учрашиш кераклигини айтишди. Келишилган жойга яқин дўстларим билан бордим. Кейин билсам улар бир ўзим келишимни режа қилишган ва машинага “босиб” қаергадир олиб кетишмоқчи бўлган экан. Кейин қизлар мен билан расмга тушишаётганда бир йигит чеккада турганини кўриб қолдим. Унга эътибор берсам сумкасидан “баклажка”да нимадир олди. “Ўтиринглар” деб ўзим чўккалаб олдим. У йигит қўлидагини отиб қочиб қолди. Кейин “баклажка”ни бориб ҳидласак, кислата. Кейин уларнинг мақсадини англадим. Аллоҳ асради, — дейди блогер Озод Ҳуррамов.

    24.02.2023, 12:25   Изоҳ (0)   15694
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Пешонамга тўппонча тирашган». Ўзбек хонандалари тўйдаги муштумзўрлар ҳақида сўзлаб берди (видео)

    03.05.2021, 19:59

    Malibu ойнасини синдирган Дурдона Қурбонова, Шоҳжаҳон Жўраевдан ранжиган Дилфуза Исмоилова, Ҳалима Ибрагимовани «тепган» Аҳад Қаюм. 2021 йилда интернетда «шовқин к...

    02.01.2022, 13:10

    Instagram: Марям Тиллаева Liil Хуррамовга турмушга чиқяптими? Фаррух Раимовнинг инсофсиз амалдорларга мурожаати, Зоҳид Рисқиевга қўшиқ айтиш тақиқланди

    23.02.2023, 22:32

    “Қўлёзмани яшириб, мени қўрқитарди”. Жоан Роулинг “Гарри Поттер”нинг нашр этилмаган қўлёзмасини собиқ турмуш ўртоғидан сақлаб қолишга урингани ҳақида

    23.02.2023, 17:55

    “Ўйнаб маза қиламан, одамларнинг гапига эътибор бермайман”. Наргиза Азимова интернетда тарқалаётган рақслари ҳамда доим қизил кийимда юришининг сабаби ҳақида гапир...

    23.02.2023, 14:55

     “Футбол ассоциациясида Руслан Чагаевга жой топилмайдими, мободо?” Даврон Кабулов Азим Муллахоновнинг Муқимий театрига директор этиб тайинланишига муносабат билдир...

    23.02.2023, 10:37
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Вақт синовидан ўтган тармоқ: 33 йиллик фаолият, 12 миллион фойдаланувчи танлови ва мобил алоқанинг янги архитектураси


    Ўзбекистонда тиббий суғурта нима учун зарур: шифокор қараши ва Нео Insurance тажрибаси


    Visa Kapitalbank билан Хитойга: WeChat Pay ва Alipay орқали нақд пулсиз тўловлар – эркин, осон ва хавфсиз


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 



    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    ОКМКда янги сулфат кислота цехи қурилмоқда


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    Yandex Music’да жазирама кайфият учун махсус “Чилла” бўлими пайдо бўлди


    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    “Ўзбекинвест” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди


     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25

    “Россия аллақачон катта оғалик мақомини йўқотиб бўлди”. Украина уруши постсовет ҳудудида нималарни ўзгартирди?

    24 июл, 15:15

    Нилдан Фрот дарёсигача: махфийликдан тобора реалликка айланиб бораётган “Катта Исроил” концепцияси

    22 июл, 12:22

    КГБ сохталаштирган жиноят – СССР парчаланиши арафасида ўлим жазоси берилган қария ким эди?

    21 июл, 21:06
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Нигерияда гуманитар вазият: 6 ойда қарийб 700 бола очликдан ҳалок бўлди

    Дунё | 26 июл, 23:57

    АҚШда штатларга мигрантларни сақлаш марказлари қуриш учун 608 млн доллар берилади

    Дунё | 26 июл, 23:47

    Қатар Европа Иттифоқига газ таъминотини тўхтатиш билан таҳдид қилди

    Дунё | 26 июл, 23:19

    “Қайтмас бўлиб кетди”. Россиянинг ягона авиаташувчиси сотилиши ёки утилизация қилиниши мумкин

    Дунё | 26 июл, 23:07

    UFC on ABC 9. Абу-Дабидаги мусобақанинг илк жангларининг бирида ўзига хос натижа қайд этилди

    Спорт | 26 июл, 23:06

    “Барселона” тарихидаги энг яхши футболчилар рейтинги тузилди

    Спорт | 26 июл, 22:46

    Фабрика матоларга ишлатилган сувни каналга ташлаган — Андижондаги каналдан нега кўпик оққанига изоҳ берилди

    Ўзбекистон | 26 июл, 22:35

    АҚШ Исроилни ҳимоялаш учун сарфлаган ҳаво мудофаа ракеталарини тиклашга 1 йил ва 2 млрд доллар керак — WSJ

    Дунё | 26 июл, 22:32
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.