Сирдарё вилоятида 370 га яқин сув “қопқоқ”лари ўғирланди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.
Хабарга кўра, бугунги кунда жами 370 га яқин ичимлик суви қопқоқлари номаълум шахслар томонидан ўғирлаб кетилган. Бунинг оқибатида эса “Сувтаъминот” МЧЖга 200 миллион сўмга яқин зарар етказилди. Аниқланган мазкур ҳолат бўйича Ички ишлар бўлимларига тегишли тартибда билдирги берилган.
Қайд этилишича, бугунги кунда вилоят миқёсида йўқолиб қолаётган “қопқоқ” ўғрилари ҳақида бирор бир маълумот топилмаган, яъни “қопқоқ” ўғриларининг топилиши ва жазоланиши билан боғлиқ ҳолат ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан оммага очиқланмаган.
Изоҳ (0)