Шавкат Мирзиёев 20 февраль куни Миср Араб Республикаси президенти Абдулфаттоҳ ас-Сисининг таклифига биноан расмий ташриф билан ушбу мамлакатга жўнаб кетди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилди.
Қайд этилишича, ташриф дастурига мувофиқ, Қоҳирадаги “Ал-Иттиҳодия” саройида олий даражадаги музокаралар бўлиб ўтади.
Томонлар устувор соҳалардаги кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтиришнинг долзарб масалаларини муҳокама қилади. Якунда қатор икки томонлама ҳужжатлар имзоланиши режалаштирилган.
Шунингдек, Ўзбекистон раҳбари Мисрнинг етакчи компаниялари вакиллари билан учрашув ўтказади.
“Мамлакатнинг энг қадимги ўтмишдан бугунги кунгача бўлган давр тарихига оид ёдгорлик ва буюмларнинг бой тўпламига эга Миср цивилизацияси миллий музейи билан танишиш кўзда тутилган”, — дейилади хабарда.
Изоҳ (0)