Шавкат Мирзиёев 13 февраль куни ижтимоий соҳаларга масъул раҳбарларни қабул қилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, бир-бирига яқин соҳалар негизида Олий таълим, фан ва инновасиялар вазирлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Маданият ва туризм вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ташкил этилди.
Президент Ўзбекистон халқига мурожаатномасида “ижтимоий давлат” тамойилига алоҳида эътибор қаратганди. Ижтимоий давлат бу, энг аввало, инсон салоҳиятини рўёбга чиқариш учун тенг имкониятлар, одамлар муносиб ҳаёт кечиришига зарур шароитлар яратиш, демакдир. Бу эса таълим ва тиббиёт сифати, илм-фан ва маданият ривожи, ёшлар ҳаётида акс этади.
Йиғилишда ушбу соҳалардаги устувор вазифалар муҳокама қилинди. Таълим тизимининг барча босқичлари ислоҳ қилиниб, изчил ривожлантирилмоқда. Сўнгги йилларда кўплаб боғча ва мактаблар қурилди. Мактабларда ўқувчи ўрни, олий таълим қамрови ошди. Йиғилишда вазирлар тизим фаолиятини самарали ташкил этиш масалалари ва устувор вазифалар юзасидан ахборот берди.
Изоҳ (0)