“Реал” ҳужумчиси Винисиус Жуниор клублар ўртасидаги Жаҳон Чемпионати ярим финали доирасида кечган “Ал-Аҳли”га қарши ўйинда (4:1) гол уришга муваффақ бўлди.
Бу бразилиялик футболчи учун “Реал” сафида барча мусобақалар доирасидаги 50-гол бўлди. Бу кўрсаткични қайд этиш учун Винисиусга 202 та ўйин керак бўлди.
Бразилиялик футболчилар орасида фақат Роберто Карлос (68 та гол) ва Роналдо (104) мадридликлар сафида Винисиусдан кўпроқ гол урган.
22 ёшли футболчи жорий мавсум “Реал” сафида барча мусобақалар доирасида 14 та гол урди ва 6 та голли узатма муаллифига айланди.
Изоҳ (0)