ФИФА талқини бўйича 2022 йилнинг энг яхши дарвозабони номига даъвогар якуний уч нафар футболчи номи маълум қилинди.
The Best совринига Тибо Куртуа (“Реал”, Бельгия), Яссин Буну (“Севилья”, Марокаш) ва Эмилиано Мартинес (“Астон Вилла”, Аргентина) даъвогарлик қилмоқда.
Кенгайтирилган рўйхатдан бразилияликлар Алиссон (“Ливерпуль”) ва Эдерсон (“Манчестер Сити”) тушиб қолган.
Ғолиб номи 27 февраль куни ўтказиладиган маросимда эълон қилинади.
2021 йилнинг энг яхши дарвозабони сифатида “Челси” ва Сенегал терма жамоаси посбони Эдуар Менди эътироф этилганди.
Изоҳ (0)