Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Саудия Арабистони дипломатлари Афғонистон пойтахтида терактлар хавфи юқорилиги ҳақидаги огоҳлантиришлар ортидан ўтган ҳафта охирида Кобулдан Покистонга кўчиб ўтди. Бу ҳақда дипломатик муҳитдаги манбаларга таяниб, Reuters ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Фото: ED news

Саудия дипломатлари Исломободда қанча вақт қолишни режалаштираётгани ҳозирча номаълум.

Ўз навбатида, Афғонистонда ҳукумат тепасида турган “Толибон” ҳаракати вакиллари Кобулда хавфсизлик билан боғлиқ муаммолар йўқлигини даъво қилмоқда.

“Улар (Саудия дипломатлари) хавфсизлик масаласини ўз-ўзидан тилга олди, биз бу ерда ҳеч қандай муаммо кўрмаяпмиз, чунки Афғонистондаги, айниқса Кобулдаги хавфсизлик ҳолати қониқарли. Элчихоналар кўплаб қўриқчилар билан таъминланган”, — деди “Толибон” вакили Забиҳулла Мужоҳид.

“Толибон” режими дунёнинг ҳеч бир давлати томонидан тан олинмаган бўлса-да, айрим давлатлар, хусусан, Хитой, Туркия, Покистон, Эрон, Россия ва бошқа баъзи давлатларнинг Кобулда дипломатик ваколатхоналари бор.

Сентябрь бошида Кобулдаги Россия дипломатик миссияси консуллик бўлимига кираверишда ИШИД аъзоси ўзини портлатиб юборганди. Умуман олганда, Афғонистонда тинч аҳоли яшайдиган жойлар ва масжидларда тез-тез терактлар содир этилмоқда.

ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан “террорчилик ташкилоти” деб топилган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Абдулла Арипов Шинжон-Уйғур автоном райони партия котиби билан учрашди
Туркманистон
Туркманистон Арқадағ шаҳри лойиҳасини БМТ Бош ассамблеясида тақдим этади
Крипто
Бир ҳафтада Binance криптобиржасидан 2 млрд доллардан ошиқ маблағ чиқиб кетди