Қашқадарё вилояти Қарши шаҳрида 5 февраль куни тўй кортежи йўлнинг ҳар иккала қатнов қисмини тўсиб, гуруҳ бўлиб ҳаракатланди. Вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати бу бўйича маълумот берди.
Хабарга кўра, ҳолат 5 февраль куни Қарши шаҳар Буюк турон кўчасида кузатилган. Бир қанча автомашиналар давлат рақам белгиларини ечиб, йўлнинг ҳар иккала қатнов қисмини тўсиб, гуруҳ бўлиб ҳаракатланган.
Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан вилоят Ички ишлар бошқармаси ЖХХ йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилиб, автомашиналарнинг ҳайдовчилари аниқланган. Уларга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг тегишли моддаларига асосан, маъмурий баённома тузилиб, автомашиналар вақтинчалик сақлаш майдончасига қўйилган.
Изоҳ (0)