• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    “Менинг номимдан келинимга раҳмат айт”. Президентдан топшириқ олган наманганлик тадбиркор ҳикояси

    Шавкат Мирзиёевнинг Наманганга ташрифи давомида бўлиб ўтган учрашувда наманганлик тадбиркор Дилшод Отамирзаев давлат раҳбаридан меҳнати учун берилажак орден ҳақида хушхабар ва алоҳида топшириқ олди. Бу ҳақда у “Дарё” мухбири Азизбек Абдувалиевга батафсил ҳикоя қилди.

    “Турмуш ўртоғим кетишга ундамаганида ҳозир ҳам хорижда юрган бўлардим”

    37 ёшдаман. 2019 йилгача, 15 йилга яқин Россияда, мусофирчиликда юрдим. Ҳамма ишни қилиб кўрдим, охирги беш йил давомида Москвада балиқчилик билан шуғулландим. Хорижга оиламни ҳам олиб кетгандим. Турмуш ўртоғим “Ўзбекистонда тадбиркорларга яхши шароитлар яратиб берилаётган экан, бўлди энди, уйга қайтайлик”, деб қисталанг қилаверди. Ўзим ҳам президент чиқишларини кузатиб юргандим. “Бўпти, кетамиз” дедим ва 2019 йили Ўзбекистонга қайтиб келдик.

    Дилшод Отамирзаев.
    Фото: “Дарё” / Жаҳонгир Акрамов
    Дилшод Отамирзаевнинг оиласи.
    Фото: “Дарё” / Жаҳонгир Акрамов

    2020 йили Учқўрғонда, қариндошимизнинг қаровсиз ерида 120 метрли ҳовуз қаздириб, форел балиқлари етиштиришни йўлга қўйдим. Биринчи йилнинг ўзида 35 тонна балиқ олдим. Туман, вилоят ҳокимлари келиб, ишимни кузатишди, қўллаб-қувватлашди. Вилоят ҳокими Шавкат Абдураззақов “энди фаолиятингни кенгайтир, одамларни балиқ етиштиришга ўргат, биз қандай ёрдам бўлса тайёрмиз” деб айтди. Ҳозир 700 та ҳовузим бор, 300 нафардан ортиқ одам иш билан таъминланган.

    Фото: “Дарё” / Жаҳонгир Акрамов
    Фото: “Дарё” / Жаҳонгир Акрамов

    Бошида шунга даъват қилганимда кўпчилик бунга ишонмаганди. Қўни-қўшнилар, ошна-оғайниларни кўндиришга тўғри келди. Натижа чакки бўлмади: 4 ойда ҳовузларимда балиқ боқиб, 15 миллион сўмгача даромад олишди. Тарозининг тепасида туриб, пулларини санаб бердим. Кўпгина шогирдлар чиқардим, ҳозир ишчиларимнинг айримлари ўзи ҳам тадбиркор. Аслида бунинг мураккаб жойи йўқ — ем, чавоқларни ўзимиз берамиз, фақат балиқларни қунт билан парваришлашса бўлгани. 300-400 граммли чавоқлар тез орада 1,5-2 килоли ростмана форелга айланади.

    Фото: “Дарё” / Жаҳонгир Акрамов
    Фото: “Дарё” / Жаҳонгир Акрамов

    Бу балиқнинг фойдали хусусиятлари кўп, бекорга уни “хонбалиқ” дейишмайди. Калорияси қўй гўштиникидек, қилтаноғи кам, ёш боладан қариягача бемалол тановул қилиши мумкин. 

    Фото: “Дарё” / Жаҳонгир Акрамов

    Давлат раҳбарига шулар ҳақида гапириб бердим. “Учрашувдаги гапларингиздан руҳландим, шу пайтгача ишламай, дангасалик қилиб юрган эканмиз, ҳовузлар сонини ҳам, ишчилари сонини ҳам 2 мингтага етказаман”, деб ваъда бердим. У киши “халққа фойдаси тегадиган ишларни амалга оширибсан, бунинг учун менинг номимдан келинимга катта раҳмат айт” дедилар. Уйга келгандан сўнг буларнинг ҳаммасини оқизмай-томизмай турмуш ўртоғимга айтиб бердим. Нуқул “қўйинг, ҳазиллашманг” дейди. Охири ўзи телеканаллар, ижтимоий тармоқларда учрашув ҳақидаги лавҳаларни кўриб, кейин ишонч ҳосил қилди.

    Фото: “Дарё” / Жаҳонгир Акрамов
    Фото: “Дарё” / Жаҳонгир Акрамов

    Маҳалла билан баҳам кўриладиган мини ГЭС, меҳмон уйлари ва экспорт

    Ҳозир 5 гектар майдонда 2 миллионга яқин форел балиқларим бор. Бу балиқ харидоргир ҳисобланади, килоси катта-кичиклигига қараб 60 мингдан 100 минг сўмгача. Яна 500 мингта сазан балиғини ҳам етиштиряпман. Қайта ишлаш цехини қуряпман, экспортни йўлга қўймоқчиман. Меҳмон уйларимиз битиб қолди: хўжалигимизга келган одам, айниқса сайёҳлар бемалол ўзи қўлига қармоқ олиб, балиқ овлаб, шу ернинг ўзида тайёрлатиши мумкин.

    Фото: “Дарё” / Жаҳонгир Акрамов

    Президент муқобил энергетика ҳақида гапирганларидан сўнг бунга ҳам қизиқиб қолдим. Интернетни титкилаб, ўзимиздан, Қашқадарёдан мутахассисларни топдим. 425 метр узоқликдан қувур тортиб, мини ГЭС қиляпмиз, 80 фоизга иши битиб қолди. Тўла қувват билан ишга тушганидан сўнг 380 киловатт электр энергияси ҳосил қилар экан. Менга бунинг учдан бир қисми етади, қолганини маҳалла билан баҳам кўрамиз.

    Фото: “Дарё” / Жаҳонгир Акрамов

    “Ёш боладек ўзимни йиғидан тўхтатолмадим”

    Президент Намангандаги учрашувда “Шунча одамни иш билан таъминлагани, дунёқарашини ўзгартиргани, мусофирчиликни кўргани учун шу йигитга орден берсам” дедилар. Шу пайтгача йиғлаган бола эмасдим. Кўзимдан тирқираб ёш чиқиб кетди, худди боладек ўзимни йиғидан тўхтатолмайман. Бу гаплардан кейин тортган машаққатларим, қилган меҳнатларим, ҳаммаси чиқиб кетди. Аслида менга орден ҳам шарт эмас, давлат раҳбарининг ишончи ва далдаси етиб ортади.

    Фото: Раҳмонжон Мамадалиев

    Уйга келяпман, телефоним тинмайди. Ўзбекистоннинг турли нуқталари, Россиядан, ҳатто Германиядан ҳам қўнғироқ қилиб табриклашди. Тўғриси, шунча танишим, шунча дўстим борлигини ўзим ҳам билмас эканман. 

    Фото: Раҳмонжон Мамадалиев
    Фото: Раҳмонжон Мамадалиев

    Бугун, 7 январь куни Учқўрғон туманидаги маданият саройида "Учқўрғон форел балиқ" МЖЧ раҳбари Дилшод Отамирзаевни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Наманган вилояти ҳокими Шавкат Абдураззақов давлат раҳбари номидан тадбиркорга “Меҳнат шуҳрати” орденини топширди. Яна бир жиҳати, бугун Дилшоднинг отаси Зокиржон Отамирзаевнинг таваллуд айёми ҳам экан. Вилоят раҳбарлари отани ҳам муборакбод этиб, тўн кийгизишди. Аслида бугунги тадбир у киши учун энг катта совға бўлганига шубҳа йўқ.

    Фото: Раҳмонжон Мамадалиев
    Фото: Раҳмонжон Мамадалиев
    07.02.2023, 21:43   Изоҳ (0)   11971
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкентда 20 ёшли йигит эҳсон қутисини ўғирлади (видео)

    07.02.2023, 21:34

    Мактабларда бир синфдаги ўқувчилар сони 20 нафаргача қисқартирилиши рад этилди

    07.02.2023, 21:13

    Ўзбекистонда 2022 йилда қишлоқ хўжалик ҳайвонлари орасида ўта хавфли юқумли касалликлар кузатилмагани маълум бўлди

    07.02.2023, 20:58

    Шавкат Мирзиёев ҳарбий хизматга навбатдаги чақирув бўйича қарорни имзолади

    07.02.2023, 20:24

    Ўзбекистонга дрон олиб кирганлик учун жазо енгиллаштирилмоқда

    07.02.2023, 20:07

    Ўзбекистонда 2022 йилда 25 тонна гўшт, 22 тонна сут маҳсулотлари яроқсиз деб топилиб, йўқ қилинди

    07.02.2023, 19:57
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    riitm ақлли платформаси Ўзбекистон тингловчиларига 30 миллион трек таклиф этмоқда


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Месси Левандовски билан ўртасидаги можарога ойдинлик киритди

    Спорт | 12 июл, 14:45

    Канадалик олимлар саратон тўқимасини 3D принтерда чоп этди

    Илм-фан | 12 июл, 14:30

    Тошкентда 7 бола уйдаги ҳовузда чўкиб, икки нафари ҳалок бўлди

    Ўзбекистон | 12 июл, 14:05

    “Калмар ўйини” юлдузи Хо Сон Тхе рус тилида куйлади

    Лайфстайл | 12 июл, 13:40

    Give me Sport. “Олтин тўп” учун асосий даъвогарлар номи маълум бўлди

    Спорт | 12 июл, 13:16

    Ирим сабабли эмас: нима учун уйдаги ўргимчакни ўлдириш тавсия этилмайди?

    Лайфстайл | 12 июл, 12:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.