Туркиянинг марказий қисмида Тошкент вақти билан 15:24 да янги зилзила қайд этилди. Навбатдаги силкинишлар магнитудаси 7,8 ни ташкил қилмоқда. Ерости силкинишлари пойтахт Анқарада ҳам сезилди. Янги зилзилани Сурияда, хусусан, Дамашқ ва Латакияда, шунингдек, Ливаннинг Байрут шаҳрида сезишган.
Бир муддат ўтиб Европа-Ўрта Ер денгизи сейсмология маркази Туркиянинг Қаҳраманмараш шаҳридан 77 км узоқликда 5,9 магнитудали яна бир зилзила содир бўлгани ҳақида хабар берди.
Шу тариқа Туркияда бир суткада уч марта зилзила қайд этилди. Биринчиси 6 февраль куни тонгда юз берганди, унинг кучи Суриянинг қатор ҳудудларига таъсир қилди. Оқибатида икки мамлакатда 1200 дан ортиқ одам ҳалок бўлган, ярадорлар сони 6 минг кишидан ошган.
Изоҳ (0)