“Барселона” Ла Лига доирасида “Севилья” устидан 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Шу тариқа каталонияликларнинг мағлубиятсиз серияси 15 тага етди. Бу Хави жамоасининг кетма-кет барча мусобақалардаги 7-ғалабаси. Шулардан 5 тасида “кўк-анорранглилар” ўз дарвозасидан гол олиб чиқмади.
“Барселона” сўнгги бор 26 октябрь куни Чемпионлар Лигаси доирасида “Бавария”га 0:3 ҳисобида мағлуб бўлганди.

Изоҳ (0)