• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12834.61
    • RUB162.65
    • EUR14662.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +21°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    “Гулжа қирғини” — уйғурларни ўлдиришни бошлаган Хитой, чеченларни оммавий ўлдирган рус ОМОНи ва водород бомбасини ботқоққа ташлаган АҚШ самолёти. Кун хронологиясида 5 февраль

    5 февраль санасига боғлиқ диққатга сазовор воқеалар қаторидан “Гулжа қирғини” — уйғурларни ўлдиришни бошлаган Хитой, рус ОМОНи томонидан чеченларнинг оммавий ўлдирилиши ҳамда водород бомбасини ботқоққа ташлаган АҚШ самолётига оид фактлар ўрин олган.

    “Гулжа қирғини” — уйғурларни ўлдиришни бошлаган Хитой

    1997 йил 5 февраль куни Хитой шимоли-ғарбида жойлашган Шинжон-Уйғур автоном вилоятининг Гулжа шаҳрида уйғурлар норозилиги бошланган эди. Тартибсизликлар 6 февралда Хитой ҳукумати томонидан шафқатсизларча бостирилиши билан Шинжон-Уйғур автоном вилоятида этник ва диний сабабларга кўра оммавий репрессиялар бошланган. Қийноқлар, қатл қилиш ва конслагерлар коммунистик ҳокимият ва бутун халқ ўртасидаги мулоқотнинг одатий амалиётига айланганди.

    Фото: AP Photo

    Шу куни Хитой милицияси ва ҳарбийлари томонидан Гулжа шаҳридаги уйғурлар тартибсизлиги қаттиқ бостирилган бўлиб, бу воқеалар “Гулжа қирғини” сифатида тарихга кирган. Шаҳардаги намойишларга Хитой ҳукуматининг норасмий уйғур жамоат тузилмаси — машраблар фаолиятини тақиқлаш борасидаги ҳаракатлари сабаб бўлганди. Машраб — жамият учун муҳим масалаларни ҳал қилиш мақсадида жамиятнинг эркак аъзолари йиғилиши бўлиб, миллий уйғур мусиқаси, рақслари ва шеърларидан фойдаланган ҳолда мураккаб маросимлар жўрлигида ўтказилган. 1980 йилларда машраблар уйғур ёшлари орасида жуда оммалашган, шунингдек, уларда аёлларнинг ҳам иштирок этиши бошланган. У вақтда ҳаракат Шинжон-Уйғур ҳукумати томонидан миллий анъаналар тарғиботи сифатида қўллаб-қувватланган.

    Вазият Тянанмен майдонида намойишчилар ўққа тутилганидан кейин ўзгарган. Аввалроқ эҳтиёткорлик билан амалга оширилган сиёсий либерализация ағдарилган. Ҳатто миллий масалаларда ҳам мурватларни бураш бошланган. Эндиликда машраблар минтақадаги Хитой таъсирига таҳдид сифатида кўрилган. Аммо уларни тақиқлаш узоқ йиллар давом этган мураккаб масала эди. 1994 йиллар охирида Гулжадаги бир гуруҳ ёшлар шаҳар ҳокимиятидан машраблар анъанасини қайта жонлантириш, уларнинг аъзолари сафини кенгайтириш ва ушбу институтдан ижтимоий муаммоларни ҳал этишда фойдаланишга рухсат олган.

    Машраблар йиғинлари аввалига Гулжа атрофидаги қишлоқларда ўтказилган, аммо тез орада бошқа вилоятларга ҳам тарқала бошлаган. Қисқа муддат ичида 400 га яқин машраблар йиғинлари ўтказилган. Улар халқ орасида машҳурликка эришиб, муваффақият қозонарди. Ёшлар гиёҳванд моддалар истеъмолини тақиқловчи анъанавий ислом қадриятларига жалб этилган ва ростдан ҳам гиёҳвандлар сони камайишни бошлаган. 1995 йил апрелда ҳаракат асосчиларидан бири 26 ёшли бизнесмен Абдураҳмон Абдуҳалил машраблар йиғинларининг бирида етакчи дея сайланади.

    Фото: Wikipedia

    Шундан кейин Абдуҳалил ва йиғиннинг бошқа иштирокчилари сўроқ учун милиция томонидан ушланган, аммо кўп ўтмай қўйиб юборилган. Шу йилнинг 13 август куни Абдуҳалил ҳамда икки нафар уйғур фаоли яна ҳибсга олинган — бу эса уйғур ёшларининг норозилик намойишларига сабаб бўлган. Шундан кейин расмийлар машрабларни умуман тақиқлаб ташлаган.

    Нафақат машраблар, балки уйғур ёшлари жамоасини тузиш ҳам тақиқланган. Шунга қарамай, машраблар йиғинлари давом этган, яширин равишда, яъни ноқонуний ўтказилган. Тақиқдан кейинги 1,5 йил давомида уйғур фаолларини ҳибсга олишлар давом этган, айниқса, 1996 йилги жиноятчиликка қарши курашиш кампанияси даврида қўлга олинганларнинг айримлари қатл ҳам этилган.

    Норозилик намойишларининг авж олишига Шарқий Туркистон мустақиллиги учун чиқиш қилган ҳаракатнинг 30 нафар аъзосининг қатли, шунингдек, 1997 йил 3 февралдаги машрабларда иштирок этган бир гуруҳ аёлларнинг ҳибсга олиниши сабаб бўлган. Amnesty International ҳисоботига кўра, 11 январь куни бошланган Рамазон ойида қўпол ҳаракат қилган полициячилар ҳам намойишларга туртки берган. 5 февралдан олдинроқ милиция масжидлардан бирига бостириб кириб, икки нафар уйғур талабасини қўлга олишга уринган. Жамоат милициячиларга қаршилик кўрсатган. Турли манбаларга кўра, шу икки фуқаро ва бир нафар милиция ходими ўлдирилган. Масжидга намоз ўқиш учун келган ўнлаб эркаклар қўлга олинган.

    5 февраль тонгида юзлаб ёшлар намойиш бошлаб, уйғур ва хитойларнинг тенг ҳуқуқлилигини таъминлаш талаби билан кўчаларга чиқади. Уйғур манбаларида келтирилишича, намойиш 2 соатга яқин давом этган ва тинч ўтган. Соат 11:00 да намойишчилар қаршисига хизмат итларини етаклаган қуролланган милиция ходимлари чиқади. Шундан сўнг ҳибсга олишлар бошланган. 300-500 намойишчи ушланган, улар орасида воқеалар ривожини кузатишга чиққан оддий одамлар ҳам бор эди. Ҳибсга олинганлар ичида намойишчиларга учинчи бор етакчига айланган Абдураҳим Абдуҳалил ҳам бўлган, аммо ҳозирга қадар унинг тақдири номаълумлигича қолмоқда. Уйғурлар орасида тарқалган гап-сўзларга кўра, у қамоқда ўласи қилиб қийноққа солинган, жасади ҳам яқинларига қайтарилмаган. Ҳалокатли намойишлар 2 кун давом этган, унга Гулжа атрофидаги ҳудудлар аҳолиси ҳам келиб қўшилгани боис катта тартибсизликлар бошланган.

    6 февраль куни Гулжага ҳарбийлаштирилган милиция ва қўшинлар киритилган. Улар кўчалар бўйлаб ҳаракатланиб, қўлга тушган инсонни, жумладан, болаларни ҳам калтаклай кетган. Шаҳарда комендантлик соати эълон қилинган, Гулжа бутунлай транспорт ва ахборот изоляциясида қолган. На самолёт, на поезд ҳаракатланган, шаҳарни ҳеч ким тарк эта олмаган. Айниқса, намойишларнинг биринчи кунида ушланганларга нисбатан қаттиқ чоралар кўрилган. Улар стадионга тўпланиб, устларидан совуқ сув қуйилган ва соатлаб музламада ушлаб турилган.

    Фото: Wikipedia

    Тартибсизликлардан кейинги икки ҳафта давомида оммавий ҳибсга олишлар ўтказилган ва 5 мингга яқин одам ушланган. Гулжадаги қирғин давомида расмий Хитой манбалари бўйича 9 киши ҳалок бўлган (уларнинг 4 нафар милиция ходими) ва 198 киши яраланган. Мустақил уйғур манбалари эса 100 дан ортиқ одам ҳалок бўлгани ҳақида ёзган. 

    Чеченларни қирган рус ОМОНи

    2000 йил 5 февраль куни Чеченистоннинг Грозний шаҳри яқинидаги “Новиэ Алди” қишлоғида 56 нафар тинч аҳоли ўлдирилган эди. Қатор журналистлар ва инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари, шунингдек, инсон ҳуқуқлари бўйича Европа судига кўра, жиноят Санкт-Петербург махсус кучлари томонидан амалга оширилган.

    Фото: Зона.медиа

    1999 йилнинг кузида Чеченистонга федерал кучларни киритиш бошланган, қишлоқ аҳолисининг бир қисми бошқа жойларга кетиб қолган бўлса, айрим фуқаролар уни тарк этишни истамаган. 2000 йил январь охирига қадар қишлоқ артиллерия ва бомба зарбаларига мунтазам учраб турган. Шу билан бирга, бу ерда жангариларнинг позицияси умуман йўқ эди. Маҳаллий аҳолининг сўзларига кўра, қишлоқ ҳудудига чечен сепаратист Аҳмад Закаевнинг бўлинмаси кирган, бироқ оқсоқолларнинг илтимосига кўра, у ердан чиқиб кетиб, 2 километр узоқликка бориб жойлашган.

    “Memorial” ташкилотининг ёзишича, 3 февраль куни қишлоқнинг 100 нафар аҳолиси оқ байроқ билан Россия қўшинларининг позицияси томон йўл олган, бироқ улар автоматлардан узилган ўқларга дуч келганди. Ҳодиса оқибатида Николай исмли эркак яраланган, аскарлар эса унга ёрдам кўрсатилишига қаршилик кўрсатган. Шундан кейин аҳоли томонидан сайланган депутатлар рус полковниги Лукашев билан учрашиб, қишлоқда ҳеч қанақа жангарилар йўқлигини айтган ва ўт очишни тўхтатиш ваъдасини олган. Ўт очишлар 4 февраль куни якунланган. Шу куни қишлоқ ҳудудига рус ҳарбий хизматчилари кириб, аҳолининг паспортларини текширувдан ўтказган. Улар фуқарони эртага ўтказиладиган “тозалаш”дан огоҳлантирган (“Кетинглар! Ортимиздан махлуқлар келяпти. Уларга фақат ўлдириш буйруғи берилган!), аммо аҳоли уларнинг гапига ишонмаган ёки огоҳлантиришнинг мазмунига яхши тушунмаган.

    5 февраль куни “Новиэ Алди” иккита бўлинма томонидан тозланган: қишлоққа жанубий томондан кирган бўлинма уйларни ўмарган, аммо ҳеч кимни ўлдирмаган. Айрим манбаларга кўра, шимолий томондан кирган бўлинма (Санкт-Петербург ИИBB ОМОН) 56 кишини ўлдирган. Отиб ташланганлар орасида бир ёшли чақалоқ ва 9 ойлик ҳомиласи бор аёл ҳам бўлган. “Новая газета”нинг гувоҳларга таяниб ёзишича, 49 ёшли Султан Темировнинг тириклай бошини кесиб олишган, жасадини эса итларга ташлашган. Шу куннинг ўзида Грозний яқинидаги туманларда ҳам қотилликлар содир этилганди.

    Фото: Зона.медиа

    23 февраль куни Human Rights Watch қотилликка оид биринчи материални тарқатган бўлиб, ундаги рўйхатда 34 кишининг исми келтирилган. Аммо маълумот кенг жамоатчиликка бир ойдан кейин етиб борган. 18 март куни жиноят ҳақида Франс Пресс ахборот агентлиги ёзган. 19 март куни Евгений Кисилёв “Итоги” дастурида қишлоқ аҳолисининг ўлдирилгани тўғрисида маълумот бериб, “Новиэ Алди” қишлоғи ҳақидаги сужетни эфирга узатган.

    “Новиэ Алди” масаласи Европа Парламент ассамблеяси сессиясида кўтарилиши аниқ бўлгани боис 20 март куни Страсбургга Россия президентининг инсон ҳуқуқлари бўйича махсус вакили Каламанов йўл олган. Шу билан бирга, у матбуот анжумани ўтказиб, “ҳарбий прокуратура мазкур аҳоли пунктини кўздан кечирди. Ҳарбий хизматчиларнинг Чеченистондаги қирғинга алоқадорлиги тасдиқланмади”, деганди. 21 март куни Бош ҳарбий прокуратура ҳам шу каби баёнот билан чиқади.

    2000 йил 3 март куни ҳарбий прокуратура жиноят иши қўзғатишни рад этиб, “Россия Мудофаа ва Ички ишлар вазирликларининг ҳарбий хизматчилари Алдида жанговар ҳаракатлар олиб бормагани, паспорт режимини текшириш ўтказмагани”ни билдирган. Материаллар Грозний шаҳри прокуратурасига юборилган ва 5 мартда жиноят иши қўзғатилган. Апрель ойининг иккинчи ярмида аҳолининг талаби билан эксгумация ўтказилган. Жиноятга алоқадорликда бир киши ушланган — Санкт-Петербург ОМОНи ходими Бабин (бироқ у кейинроқ қаергадир қочиб кетган).

    Водород бомбасини ботқоққа ташлаган Америка самолёти

    1958 йил 5 февраль куни Тайби ороли устида Б-47 бомбардимончиси ва Ф-86 қирувчиси иштирокида тўқнашув юз берган. Жоржия штати қирғоқларида содир бўлган кўнгилсиз ҳодиса оқибатида қирувчи самолёт йўқолган, бомбардимончи экипажи эса бортдаги Марк 15 водород бомбасини ботқоққа ташлашга мажбур бўлган.

    Фото: AP Photo

    Воқеа маҳаллий вақт билан соат 02:00 да юз берган. Б-47 бомбардимончиси Флоридадаги Хомстед авиабазасидаги ўқув парвозидан қайтаётган эди. Бомба бўлмасида оғирлиги 3,5 тонна келадиган битта Марк 15 бомбаси бўлган. 11,5 минг метр баландликда Б-47 самолёти Ф-86 қирувчиси билан тўқнашиб кетган. Қирувчининг учувчиси бомбардимончини радарда кўрмаганини таъкидлаган. Самолёт қанотидан айрилган, аммо учувчи катапультани ишга тушириб, омон қолишга муваффақ бўлган.

    Бомбардимончининг ёнилғи баки ва двигателларидан бирига зарар етган. Шикаст етган Б-47 шиддат билан баландликни йўқота бошлаган. Экипаж ва самолётни қутқариш, шунингдек, яқин атрофдаги аэродромга хавфсиз қўниш учун Б-47 командири полковник Говард Ричардсон 2200 метр баландликда бомбани ботқоқликка ташлаш қарорини қабул қилади. Натижада портлаш юз бермаган ва Б-47 авиабазага қўнишга эришган. Экипаж аъзоларидан ҳеч ким шикастланмаган.

    Ботқоққа ташланган бомбани қидириш ишлари 1958 йилнинг апрель ўрталарига қадар давом этган. Бомба ҳозирги кунга қадар топилмаган. Ҳисоб-китобларга кўра, у Уоссо кўрфазидаги 1,5-3,5 метр тупроқ остида қолиб кетган.

    Фото: AP Photo

    АҚШ мудофаа вазирининг ёрдамчиси Ж.Говард 1966 йилда Конгрессга берган ҳисоботида Тайби яқинига ташланган бомбада плутонийли жанговар каллаклар бўлгани келтирилган. Говарднинг хати 1994 йилда махфийликдан чиқарилган.

    2001 йилда АҚШ Ҳарбий-ҳаво кучлари мазкур ҳодисага оид расмий ҳисоботни эълон қилганди. Ҳисоботда кўрсатилишича, бомба таркибида 180 килограмм портловчи модда бўлган ва ундаги уран миқдори ошкор этилмаган. Аммо занжир реакциясини ишга туширадиган ядровий капсула бомбада бўлмаган ва шу сабабли бомба маҳаллий аҳоли учун жиддий хавф туғдирмайди. Ҳисобот Б-47 командири томонидан имзоланган ҳужжатга асосланган, унда жанговар ядровий капсула ўқув машғулотиникига алмаштирилгани кўрсатилган.

    Фото: AP Photo
    05.02.2023, 09:30   Изоҳ (0)   18627
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Америкалик миллиардернинг террорчига айланган набираси, Атлантикада тўқнашиб кетган икки сув ости кемаси ва АҚШнинг биринчи президентига айланган Вашингтон. Кун хр...

    04.02.2023, 09:39

    Францияда поездда кетаётган йигит ўзини портлатиб юбориш билан таҳдид қилди

    04.02.2023, 09:31

    Салвадорда 40 минг сиғимли мегақамоқхона очилди — фоторепортаж

    03.02.2023, 23:50

    Қозоғистонда кучли ёғингарчилик сабабли вилоят ва шаҳарларни сув босди (видео+фото)

    03.02.2023, 23:08

    Германия Путиннинг “немис танклари Россияга таҳдид солиши” ҳақидаги баёнотига жавоб қайтарди

    03.02.2023, 21:53

    Хитой АҚШ осмонидаги “разведкачи ҳаво шари” уларга тегишли эканини маълум қилди

    03.02.2023, 20:39
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Чирчиқдаги янги боғ - замонавий кўнгилочар ва дам олиш маскани очилди


    Сўзлар аҳамиятга эга: TBC Bank 8 март табрикларини пулларга айлантириб, аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлади


    Систит — бу уят эмас!


    ЛУКОИЛ: ёш истеъдодлар овози катта саҳнада янгради


    Xon Saroy томонидан анъанавий “Менинг орзуйимдаги уй” расмлар танлови бошланди 


    Ўзбекистон Миллий банки Хитой юани айирбошлаш хизматини Тошкент шаҳри ва пойтахт аэропортида йўлга қўйди


    МКБАНК халқаро молия бозорида: Қозоғистон банкларидан 15 миллион доллар жалб қилинди


    Centrum Air янги Airbus A320neo — авиапаркидаги тўққизинчи самолётни қабул қилиб олди 


    Янгийўлда “Томорқа мактаби” очилди


    ANORBANK ва БС/2 Ўзбекистонда банкларда ўз-ўзига хизмат кўрсатиш тармоғини кенгайтирмоқда


    Octobank банкоматларни BS/2 билан бирга “ақллироқ” қилади


    Абадий ишончлилик ва хавфсизлик: GWM соҳанинг янги стандартларини жорий этмоқда


    Mastercard Digital Uzbekistan 5- халқаро PLAS-Форумида қатнашди


    Chery газга ўтмоқда: кафолат тўлиқ сақланиб қолинади, ўрнатиш эса 31 майгача бепул! 


    2025 йилнинг 5 ойи давомида Mobiuz минглаб таянч станцияларини ишга туширди ва техник инфратузилмани замонавийлаштирди

     

    Тавсия этамиз

    Гитлердан сўнг энг машҳур нацист – дорга осилган Риббентропнинг аянчли тақдири

    31 май, 19:25

    “Икки хонали уй учун 715 млн сўмдан”. “Дарё”даги мақоладан сўнг пойтахт ҳокимлиги уйсиз қолган аҳолига хонадон сотиб олиш учун маблағ ажратди

    28 май, 21:15

    Будапешт фасадлари: санъат кўчада яшайди (фото)

    27 май, 10:00

    Гестапо ва КГБ хизматида бўлган бухоролик “штирлиц”

    26 май, 19:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    34 ёшли аёл 24 соат ичида турникда тортилиш бўйича Гиннес рекордини ўрнатди

    Дунё | 3 июн, 00:00

    “Трамп Путин ва Зеленский билан учрашувга тайёр” — Оқ уй матбуот котиби 

    Дунё | 2 июн, 23:45

    “Украина ўт очишни тўлиқ тўхтатишни талаб қилмоқда” — Владимир Зеленский

    Дунё | 2 июн, 23:30

    Парижда Макроннинг ҳайкали ўғирлаб кетилди

    Дунё | 2 июн, 23:15

    Япония 10 минг нафар ўзбекистонлик мутахассисни иш билан таъминлайди

    Ўзбекистон | 2 июн, 22:58

    Истанбулда Россия ва Украина ўртасидаги музокараларнинг иккинчи босқичи бўлиб ўтди. Нималарга келишилди?

    Дунё | 2 июн, 22:40

    Ямал “Олтин тўп” ҳақида гапирди

    Спорт | 2 июн, 22:28

    Наманганда Onix люкидан танасини чиқариб ҳаракатланган қиз узр сўради (видео) 

    Ўзбекистон | 2 июн, 22:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.