Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Давлат хавфсизлик хизмати Фарғона вилоятида наркотик моддаларнинг ноқонуний савдосига чек қўйди, деб хабар бермоқда ЎзА.

Қайд этилишича, Олтиариқ туманида яшовчи фуқаро Андижон вилояти Хўжаобод туманидаги шахс билан Наманган вилоятининг Pop тумани ҳудудига яшириб кетилган 1 килограмм 841 грамм гашиш моддасини қабул қилиб олгани аниқланган.

Ушбу шахслар йўловчи автомашинада Олтиариқ туманида ҳаракатланаётган вақтларида ДХХ ходимлари томонидан ушланган.

Бошқа бир ҳолатда эса Марғилон шаҳрида яшовчи фуқаро Қирғизистондан олиб келинган 964 грамм гашиш моддасини 8 минг долларга сотаётган вақтида қўлга олинган.

[telegram_embed_post link="'https://t.me/uzauz/3782"]

Ҳолат юзасидан мазкур шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Фото: Шавкат Мирзиёев иштирокидаги Наврўз умумхалқ байрамига бағишланган тантанали маросим
Спорт
Энг тартибли ҳимояга эга Ўзбекистон, 69 гол ва юздан ортиқ сариқ карточка. U-20 Осиё Кубоги—2023 рақамларда
Маҳаллий
Ўзбекистон Марказий Осиёда ягона тўлов тизими яратишни таклиф қилди