Netflix’нинг дунё бўйлаб машҳурликка эришган “Уэнздей” сериали юлдузи Женна Ортега Adidas бренди элчисига айланди. Компания вакиллари ўз баёнотида янги авлод маданиятини ривожлантириш истагида эканлигини билдирди.
Тез орада улар бутунлай янги қўшма брендни тақдим этади, бироқ ҳамкорлик тафсилотлари ҳали ошкор қилинмаган. Корпорация Ортега футбол ва йоганинг ашаддий мухлиси эканлигини эслатиб ўтди. “Актриса нимага ишонса, ўшани қилади ва бунга бор кучини сарфлайди”, — деб таъкидлади компания вакили.
“Adidas’га бўлган муҳаббатим анча олдин бошланган. Бренд доим спорт, мусиқа ва маданиятда мавжуд бўлиб келган ва кўплаб соҳаларда инноватор бўлиб қолмоқда. Болалигимда доим Adidas брендининг кроссовкалари ва футболкаларини кийиб юрардим ва шу кунгача менинг гардеробимдаги нарсаларнинг аксарияти уч чизиқдан иборат”, — дейди Ортега.
Изоҳ (0)