• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Кино

    Кино ижодкорлар томонидан ишора қилинган, аммо кўпчилик пайқамаган машҳур фильмлардаги деталлар (фото)

    Кечқурун кино ёки сериал томоша қилиш киноманлар учун катта қувончдир. Лекин ҳеч ким пайқамаган ишораларни англаш ўзгача завқ беради. Масалан, “Уэнздей” сериалининг 1-қисмидаёқ ёвуз бош қаҳрамон кимлигига ишора қилинган.

    “Уэнздей”

    Фото: AdMe

    1-қисмдаёқ сериал ижодкорлари асосий ёвуз одам кимлигини дадиллик билан кўрсатишган. Ётоқхонага киргач, ботаника ўқитувчиси Уэнздейга қора георгин (картошкагул) беради. Айнан ўша гулни у кейинчалик учрашувда Тайлердан олади.

    Қора георгин 1947 йилда Лос-Анжелесда содир этилган ва ҳалигача очилмаган ҳақиқий жиноятни ёдга солади. Шунинг учун картинада машъум гулнинг икки марта пайдо бўлиши яхшиликка олиб келмайди. Торнҳилл хоним ва Тайлер Неверморни йўқ қилиш учун бирлашганлигидан ажабланмаса ҳам бўлади.

    Фото: AdMe

    Қузғунлар балида оқ рангдаги кийим кийиш ҳам рамзий маънога эга. Оқ қарға табиатда кам учрайди ва у ноёб тур, ўзига хос нарсани рамзий қилиши ёки даҳшатли аломат бўлиб хизмат қилиши мумкин.

    Сериалнинг ушбу эпизодида иккала ҳолатни ҳам кўриш мумкин: Уэнздей келишган йигит билан рақсга тушмоқда, айни шу пайтда мактаб ташқарисида йиртқич ҳайвон дўсти Южинга ҳужум қилмоқда.

    “Ўқдан тез”

    Фото: AdMe

    Ченнинг Татум поезд йўловчиси сифатида пайдо бўлади. Ўзининг экрандаги қисқа чиқиши давомида актёр юмшоқ муқовали сентиментал романни ўқийди. Бу эса йилнинг яна бир янгилиги – “Йўқолган шаҳар” саргузашт фильмига ҳавола.

    Унда худди “Ўқдан тез” фильмидаги каби Сандра Буллок ва Бред Питт бош ролларни ижро этишган. Ченнинг Татум “Йўқолган шаҳар”да ишқий романларнинг муқоваларида модел бўлиб ишлаган эркак ролини ўйнайди.

    Фото: AdMe

    Шаҳзода номи билан танилган қиз эса бутунлай бошқа китобни иштиёқ билан ўқийди. Ёш хоним сафар учун “Шибуми” романини олади. Асар қасос олишга аҳд қилган замонавий самурай ҳақида ҳикоя қилади. Бу танлов қаҳрамоннинг шафқатсизлигига, шунингдек, у ўзини ким деб билишига ишора қилади.

    “Меню”

    Фото: AdMe

    Марго ва ошпаз Жулиан Словик ўртасидаги суҳбат унинг кабинетида бўлиб ўтади. Орқа фонда турли хил иш маълумотлари ва бухгалтерия ёзувларини ўз ичига олган папкаларга эга жавонни кўрамиз.

    Интернет фойдаланувчиларидан бирининг сўзларига кўра, папкалардаги ёзувлар 2019 йилдан кейин ошпаз ресторан мижозлари билан гаплашишни тўхтатганига ишора қилмоқда — унинг учун улар шунчаки қасос олиш режасининг бир қисми бўлиб қолган. Шунинг учун 2019 йилдан кейин фақат таомлар рўйхати бўлган папкалар мавжуд.

    “Сеҳрланган малика-2”

    Фото: AdMe

    Кийим дўконидаги саҳнада манекенларда Disney маликаларининг либосларини кўриш мумкин. Улар орасида Белл ва Oppoғойнинг либослари бор. Айтганча, кийимлар олдидаги столларда ушбу қаҳрамонларнинг асосий атрибутлари кўринишидаги аксессуарлар мавжуд: олма ва атиргул.

    “Аватар: Сув йўли”

    Фото: AdMe

    Бош қаҳрамоннинг асраб олинган қизи франшизанинг 1-фильмида қаҳрамон Сигурни Уиверга тегишли бўлган маржондан ажралмайди. Гап шундаки, сужетга кўра, Кири унинг қизи. Оилавий мерос орқали “Аватар” ижодкорлари 1 ва 2-фильм қаҳрамонлари ўртасида алоқа ўрнатадилар.

    “Йўқ”

    Фото: AdMe

    Жордан Пиленинг “Йўқ” илмий-фантастик триллери Стивен Спилбергнинг “Суяклар”, “Учинчи даражадаги яқин алоқалар” ва “Юра даври парки” каби машҳур фильмларига кўплаб ҳаволаларни ўз ичига олади. Уларнинг барчасида хавфли нотаниш одам, одамга ўхшамайдиган мавжудот билан тўқнашув ҳақида ҳикоя қилинади.

    Спилбергда ҳам, Пилда ҳам мусофирлар камуфляж қилиш учун булутлардан фойдаланадилар. “Учинчи даражадаги яқин алоқалар”да бегона кема ёрқин тўқ сариқ булут ичида қаҳрамоннинг уйи устида айланиб юради. “Йўқ” фильмида қаҳрамонлар тасвирдаги булутлардан бири ҳаракат қилмаётганини пайқаб, ўзга сайёралик жойлашувини аниқлайди.

    “Аждаҳо уйи”

    Фото: AdMe

    Бир эпизодда Ренира шаҳарга қочиш учун Қизил қўриқхонадаги яширин туннеллардан фойдаланади. У ўтиш харитасини амакиси Деемондан олади.

    Туннеллар бир вақтлар Золим деб номланувчи Мегор Таргарен томонидан ишлаб чиқилган. Деемон аввал ҳам Мегорга қиёсланган ва унинг хонасидаги махфий эшик ҳақида Ренирага айтгани ҳам шаҳзодани собиқ қиролга қиёслашнинг яна бир усулидир.

    Фото: AdMe

    Лимонли кекс “Тахтлар ўйини” фильмидаги Санса Старкнинг энг севимли ширинлиги эди. “Аждаҳо уйи”да Ренира ҳам худди шу ширинликни яхши кўради, лекин ўзига хос тарзда. Малика тортни безаб турган лимон бўлагини ейди, қолган ҳеч нарсага қўл теккизмайди. Баъзи томошабинлар бу шунчаки ишора эмас, балки Ренирани тавсифлашнинг бир усули деб ҳисоблашади: у фақат ўзини ва истакларини ўйлаб, ширинлик кўринишини бузади.

    03.02.2023, 10:45   Изоҳ (0)   21784
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Кавказ асираси”, “Бриллиант қўл”, “Гугуртга кетиб”:  Леонид Гайдайнинг қайта-қайта томоша қилсак-да, зериктирмайдиган классик фильмлари

    01.02.2023, 21:43

    Помидор, кўзойнак, атиргул ва машҳурлар шарафига номланган бошқа буюмлар

    02.02.2023, 11:08

    Деярли кўпчилик билмайди: ёшингизга ёш қўшадиган ташқи кўринишдаги хатолар (фото) 

    02.02.2023, 14:44

    4 млн литрлик бассейн: “Аватар: сув йўли” фильмини суратга олиш жараёни ҳақида ақл бовар қилмайдиган 10 та факт

    02.02.2023, 20:41

    Жек Читтакни Жим керри, Смит хонимни Никол Кидман: машҳур фильмлардаги бош ролларни ўйнашдан бош тортган Голливуд актёрлари (фото)

    02.02.2023, 19:58

    Голливуд юлдузи Kиану Ривз карьерасидаги ижро этиши энг қийин бўлган рол қайси эканлигини айтди

    02.02.2023, 16:56
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қуёш фаоллиги ошди: 24 соат ичида 15 та чақнаш кузатилди

    Дунё | 2 август, 23:50

    “Ҳар қандай хатога қарши ракеталар билан жавоб қайтарамиз” — Ҳиндистон Покистонга огоҳлантириш берди

    Дунё | 2 август, 23:25

    Суперлига. “Динамо” “Навбаҳор”га қарши баҳсда ғалабани қўлдан чиқарди

    Спорт | 2 август, 23:20

    Давлат бюджетидан нафақаларга харажат қисқариб, субсидиялар кўпайтирилади

    Ўзбекистон | 2 август, 23:16

    БАА банклари Россия компанияларининг ҳисобларини оммавий равишда блоклашга киришди

    Дунё | 2 август, 22:55

    Қуроллар фақат мустақил Фаластин давлати барпо этилгандагина топширилади — ҲАМАС

    Дунё | 2 август, 22:30

    Суперлига. “Бунёдкор” “Нефтчи”дан, “Насаф” “Сўғдиёна”дан устун келди

    Спорт | 2 август, 22:21

    Ўз жонига қасд қилиш, ўзидан қониқмаслик ва кучли стресс. Ижтимоий тармоқларга бўлган қарамлик нимаси билан хавфли (фото, видео)

    Ўзбекистон | 2 август, 22:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.