• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.81
    • RUB163.75
    • EUR14606.45
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Иқтисодиёт

    Коррупция даражаси, иқтисодий эркинлик индекси: Ўзбекистоннинг халқаро рейтинглардаги ўрни қандай ўзгармоқда?

    2022 йилда Ўзбекистон турли халқаро рейтинглардан жой олди ва ўз ўрнини мустаҳкамлади. “Дарё” мамлакатнинг бундай рейтинглардаги ўрни қандай ўзгаргани ҳақида маълумот беради.

    Фото: “дарё” / Мадина Нурман

    Иқтисодий эркинлик индекси (Индех оф бусинесс фреедом)

    Иқтисодий эркинлик индекси Heritage Foundation тадқиқот маркази томонидан 1995 йилдан бери The Wall Street Journal билан ҳамкорликда тузиб келинади. Индекс 0 дан 100 гача бўлган шкала бўйича баҳоланади. Унда 100 балл максимал эркинликни ифодалайди.

    Иқтисодий эркинликнинг умумий индекси тўртта кенг тоифага бирлаштирилган ўнта компонентдан иборат:

    • қонун устуворлиги;
    • давлат аралашуви даражаси;
    • тартибга солиш самарадорлиги;
    • очиқ бозорлар.

    2022 йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий эркинлиги индекси 55,5 баллга тенг бўлиб, 2021 йилга нисбатан 2,8 балга пастлаган ва дунё бўйлаб 117-ўринни эгаллаган. 2021 йилда мамлакат 58,3 балл билан 108-ўринга чиққан эди.

    Чарт: “Дарё”

    2020 йилда Ўзбекистон 114-ўринда, 2019 йилда — 140-ўринда, 2018 йилда — 152-ўринда эди.

    2022 йилда Ўзбекистон Осиё-Тинч океани минтақасидаги 41 мамлакат орасида эса 27-ўринни эгаллаб турибди. Унинг умумий рейтинги минтақавий ва жаҳон ўртача кўрсаткичлари (60 балл)дан паст.

    Бизнес юритиш осонлиги рейтинги (Эасе оф доинг бусинесс)

    Доинг Business рейтинги кичик ва ўрта бизнес юритиш осонлиги даражасини ифодалайди. Ҳозирги пайтда бунда жами 11 индикатор баҳоланади: янги ишни ташкил қилиш, қурилишга оид рухсатномалар олиш, электроэнергияга уланиш, мол-мулкни рўйхатдан ўтказиш ва бошқалар.

    Доинг Business — мамлакатлар инвестициявий иқлим ҳолатини тавсифловчи энг оммавий рейтинглардан бири. 2020 йилда Ўзбекистон 76-ўриндан 7 поғонага кўтарилиб, 69-ўринни эгаллаган эди.

    Шундан сўнг, 2020 йил август ойида Жаҳон банки ушбу йиллик рейтингни нашр этишни вақтинча тўхтатгани ҳақида баёнот берган.

    Экологик самарадорлик индекси (The environmentал перформанcе индех)

    Экологик самарадорлик индекси — Ел университети қошидаги Экологик сиёсат ва ҳуқуқ марказининг аралаш кўрсаткичи бўлиб, у мамлакат ютуқларини экология ва табиий ресурсларни бошқариш нуқтаи назаридан ўлчайди. Ушбу индекс ҳар икки йилда бир марта эълон қилинади ва 180-та мамлакат ундан жой олади.

    Чарт: “Дарё”

    2022 йилги рейтинг якунларига кўра, Ўзбекистон 38,2 кўрсаткич билан дунё бўйлаб 107-ўринни эгаллади.

    Таққослаш учун, мамлакат 2012 йилда 130-ўринда бўлган. Икки йилдан сўнг эълон қилинган ҳисоботда, Ўзбекистон рейтингда ўз ўрнини мустаҳкамлагани акс этган — 2014 йил 117-ўрин. 

    Шундан сўнг, мамлакатнинг экологик самарадорлик индексидаги ўрни пасайиб борган: 2016 йилда 118-ўрин, 2018 йилда эса 136-ўрин. 2020 йилда эса бироз ўсиш кузатилган — 134-ўрин.

    Билим иқтисодиёти индекси (Knowledge Эcономй Индех)

    Билим иқтисодиёти индекси билимга асосланган иқтисодиётнинг ривожланиш даражасини тавсифловчи комплекс кўрсаткичдир.

    Индекс давлатлар томонидан ўз сиёсатидаги оғир муаммоларни таҳлил қилиш ва мамлакатнинг билимга асосланган ривожланиш моделига ўтишга тайёрлигини ўлчаш учун ишлатилиши керак.

    2022 йилда Ўзбекистон ушбу индексда 42,4 кўрсаткич билан 83-ўринни эгаллаб, 2021 йилга нисбатан 8 поғонага юқорилаган.

    Коррупция даражаси бўйича Transparency International рейтинги

    Коррупция индекси давлат секторида коррупция даражасини акс эттириб, у 100 балли шкалада баҳоланади. 0 балл коррупциянинг юқори даражасини, 100 балл эса аксинча, энг паст даражани билдиради. 

    Баҳолашда қатор манбалардан, шу жумладан, экспертлар баҳолари ва ишбилармон доиралар вакиллари ўртасида ўтказилган сўровномалардан фойдаланилади.

    Чарт: “Дарё”

    2022 йилда Ўзбекистон 180 та давлат орасида 31 балл билан 126-ўринни эгаллади. Мамлакат балларини 3 тага ошириб, ўрнини 14 поғонага яхшилашга (2021 йилда 140-ўрин) муваффақ бўлди.

    2020 йилда Ўзбекистон ўз ўрнини 7 поғонага яхшилаб, 180 та давлат орасида 146-ўринни эгаллаган эди. 

    2019 йилда мамлакат 153-ўринда эди, 2018 йилда 158-ўринни,  2017 йилда 157 ўринни, 2016 йилда эса 156-ўринни эгаллаган.

    GovTech Энаблерс индекси

    GovTech Энаблерс Жаҳон банкининг рақамли кўникмалар ва давлат хизматларидаги инновациялар бўйича индекси. 2022 йилда Ўзбекистон ушбу индекс бўйича 2020 йилга нисбатан 65 поғона юқорилади.

    GovTech Матуритй Индех натижаларига кўра, ҳукумат ва давлат хизматлари сектори бўйича эса 37 поғона юқорилаб, 198 мамлакат ичида рақамли трансформация соҳасида етакчи мамлакатларнинг “А” гуруҳига кирди.

    Яшаш учун энг арзон мамлакатлар рейтинги

    2022 йилда Ўзбекистон мазкур рейтингда иштирок этган 139 мамлакат ичида 27,31 кўрсаткич билан 133-ўринни эгаллади.

    Экспертлар турли мамлакатларда яшаш қанчалик қимматга тушишини баҳолаган. Бунда, ижара ҳақи, дўконлардаги озиқ-овқат маҳсулотлари нархи, шунингдек, ҳамёнбоп ресторанларга ташриф буюрилганидаги ўртача харажат ҳисобланган.

    Рейтингга асос сифатида Нью-Йорк шаҳри олинган, айнан у учта кўрсаткич бўйича ҳам 100 индексига эга.

    Рейтинг муаллифларининг ҳисоб-китобига кўра, Ўзбекистонда яшаш Нью-Йоркдан кўра, 72,69 фоизга арзон.

    Электрон ҳукумат рейтинги (Э-Говернмент Сурвей)

    Бирлашган Миллатлар Ташкилоти томонидан ҳар 2 йилда бир марта ўтказиладиган Электрон ҳукумат рейтингининг 2022 йилги натижасида Ўзбекистон 18 поғона юқорилаб, “юқори/жуда юқори ривожланувчи” мамлакатлар қаторига кирди.

    Ҳукуматнинг сунъий интеллектга тайёрлик индекси (Говернмент Артифиcиал Intelligence Реа динес Индех)

    Буюк Британиянинг Охфорд Insights ташкилоти томонидан ишлаб чиқилган “Ҳукуматнинг сунъий интеллектга тайёрлик индекси”да кўрсатилган статистика бўйича Ўзбекистон 160 та давлат ичида 2019 йилда 158-ўринни, 2020 йилда 95-ўринни, 2021 йилда 93-ўрин ва 2022 йилда 79-ўринни (ўсиш +14) эгаллаган.

    Яшаш учун энг қулай шаҳарлар рейтинги

    Ҳар йили Economist Intelligence Унит (EIU) томонидан бутун дунё бўйлаб яшаш учун энг қулай шаҳарлар рўйхати эълон қилинади. 2022 йилги натижаларга кўра Тошкентда яшаш шароити бироз яхшиланган.

    Деярли барча шаҳарлардаги каби Тошкентда ўтган йилдан бери вазият деярли ўзгармаган — индекс 55—58 атрофида (100 дан).

    01.02.2023, 20:28   Изоҳ (0)   8252
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Сирдарёда ўсиш, Жиззахда пасайиш: ҳудудларда ишбилармонлик индекси қандай бўлмоқда?

    01.02.2023, 18:58

    Ўзбекистонда фрилансерлик: улар қанча маош олади ва нега кўпаймоқда? 

    01.02.2023, 18:01

    Прогнозларга қарамай тўртинчи чоракда Европа иқтисодиёти ўсди

    01.02.2023, 14:14

    Ўзбекистонда нархларнинг ўсиши суръати январь ойида пасая бошлади

    01.02.2023, 11:22

    Ўзбекистонда инфратузилма тармоқларига киритилган инвестицияларнинг иқтисодий ўсишга таъсири қандай?

    31.01.2023, 23:58

    2023 йилда нефть нархи 16 фоизга тушиши прогноз қилинди

    31.01.2023, 23:34
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Сув — бебаҳо неъмат: Агробанкдан фермерлар учун янги методик тўплам


    Mobiuz "Меҳрибон" имтиёзли тариф режасини тақдим этди


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 


    Centrum Air ёзги йўналиш очади: Тошкентдан Иссиқкўлга тўғридан-тўғри рейслар


    Молиявий фирибгарликлар: фирибгарлар кексаларни қандай алдамоқда 


    Чирчиқдаги янги боғ - замонавий кўнгилочар ва дам олиш маскани очилди


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда


    InfinBLACK - ортиқча тўловлар талаб қилмайдиган кредит карта


    Янги уфқлар: Centrum Air ҳафтасига икки марта Тошкентдан Бишкекка парвозларни амалга оширади


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди


    Hyundai Uzbekistan - фоизсиз бўлиб тўлаш имконияти қайтди!


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди


    Тошкентда халқаро финтех-ҳодиса — Visa Cashлесс Форум 2025 бўлиб ўтди 

     

    Тавсия этамиз

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10

    Кўзи ўткир, қулоғи сезгир темир қушчалар. Разведкачи дронларнинг “катта акалари”

    3 июн, 20:40
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Виктория Бекҳэм Netflix учун ҳужжатли сериал тайёрламоқда

    Лайфстайл | 5 июн, 11:59

    Mobiuz "Меҳрибон" имтиёзли тариф режасини тақдим этди

    Реклама | 5 июн, 12:00

    Японияда денгиз сувида эрийдиган пластик яратилди (видео)

    Дунё | 5 июн, 11:50

    Қурбон ҳайити куни айрим жойларда ёмғир ёғиши мумкин  

    Ўзбекистон | 5 июн, 11:36

    Болгария еврони миллий валюта сифатида қабул қилмоқчи

    Дунё | 5 июн, 11:20

    ЖЧ—2026. Ўзбекистон мундиал масаласини ҳал қилишга яқин турибди (превю)

    Спорт | 5 июн, 11:15

    Тошкентда халқаро финтех-ҳодиса — Visa Cashлесс Форум 2025 бўлиб ўтди 

    Реклама | 5 июн, 10:30

    Британиялик олимлар дунёдаги энг кичик скрипкани ясади

    Лайфстайл | 5 июн, 11:11
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.