Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ўзбекистонлик яккакурашчи Маҳмуд Муродов (25-8) UFCъдаги олтинчи жангини 2023 йилнинг 11 мартида ўтказади.

Kollaj: “Daryo”

Бу ҳақида спортчининг ўзи Instagram саҳифасида маълум қилди. Муродов Лас-Вегасда ташкил этилаётган UFC Fight Night мусобақаси доирасида асли доғистонлик бўлган Германия вакили Абусуфён “Абус” Магомедовга қарши октагонга кўтарилади.

Мазкур икки жангчи аслида 2022 йил 3-сентябр куни Парижда жанг қилиши керак эди, бироқ ҳужжатлар масаласи туфайли жанг бекор қилинганди.

Эслатиб ўтамиз, Муродов охирги жангини 22 октябрь куни UFC 280 мусобақасида Бразилия вакили Каё Борралёга қарши жанг қилиб, мағлуб бўлганди

Маълумот учун, Муродов UFCъдаги дебют жангида италиялик Алессио ди Кирикони очколар ҳисобига кўра, иккинчи жангида Тревор Смитни учинчи раундда нокаут эвазига мағлубиятга учратган. Учинчи жангида Маҳмуд Эндю Санчесни нокаутга учратганди. Тўртинчи жангда эса Жералд Миршертга имкониятни бой берганди.

 

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Шоу-бизнес
“У нафақат гуруҳдан, балки санъатдан ҳам кетди”. “VIA Marokand” хонандаси Асал Зокирова гуруҳни тарк этди (видео)
Маҳаллий
Тошкентда спортчи эркак хотини ва боласини аёвсиз калтаклагани айтилди
Иқтисодиёт
Навоийда ўсиш, Тошкентда қисқариш: ҳудудларда товарлар экспорти ҳажми қандай бўлмоқда?