• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12910.15
    • RUB159.78
    • EUR14660.77
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    “Иккинчи Чернобил” — Дунайдаги экологик ҳалокат, қимматбаҳо картиналар ортилган Boeing’нинг бедарак йўқолиши ва Гандига уюштирилган суиқасд. Кун хронологиясида 30 январь

    30 январь санасига боғлиқ диққатга сазовор воқеалар қаторидан “Иккинчи Чернобил” — Дунайдаги экологик ҳалокат, қимматбаҳо картиналар ортилган Boeing’нинг бедарак йўқолиши ҳамда Maxатма Гандига уюштирилган суиқасдга оид фактлар ўрин олган.

    “Иккинчи Чернобил” — Дунайдаги экологик ҳалокат

    Бая Маре шаҳрида олтин ва кумуш қазиб олиш билан шуғулланувчи Руминия—Австралиянинг “Аурул” номли қўшма корхонаси 2000 йил 30 январь куни 100 минг метр куб сианид тузларини Дунай ҳавзасига оқадиган Тиса дарёсининг Сомеш ирмоғига оқизиб юборганди. Натижада кейинги бир неча кун ичида сув таркибидаги туз миқдори меъёридан 800 баробарга ошиб кетгани боис Тиса дарёсининг флора ва фаунаси бутунлай яксон қилинган. Ҳатто бактерияларнинг ҳам бутунлай қирилиб кетиши юзага келган.

    Фото: Romania Curаtа

    Венгрияда ифлосланиш даражасини камайтириш мақсадида зудлик билан сувдан 100 тонна ўлган балиқлар тутиб олинган. Мамлакат вакиллари “Аурул”ни олтин ва кумуш қазиб олишда рухсат этилмаган усулдан фойдаланганликда айблаган. Австралия фирмасининг раҳбари Бретт Монтгомери ифлосланишга сианид тузлар сақланган резервуар тўғони бузилиши сабаб бўлгани ҳақидаги версияни рад этган.

    Унинг сўзларига кўра, барчасига кучли ёғингарчилик сабаб бўлган, унинг натижасида шахта сув омбори тўлиб кетган. Руминия ҳукумати эса 25 метрли тўғон бузилгани тўғрисидаги версияда қолган, аммо бунга ёғин миқдорининг кўп бўлганини келтирган. Тиса қирғоқларидаги барча аҳоли пунктларида юқори кимёвий хавф даражаси эълон қилинган. Кўплаб шаҳар ва қишлоқларга ичимлик сувлари махсус контейнерларда етказилган.

    Венгрия жанубидаги Сегед шаҳрида Тиса оқибатида ҳалок бўлган жонзотлар хотирасига кўчаларга қора байроқлар кўтариб чиқилиб, мотам қилинган. Бутунжаҳон венгерлар иттифоқи эса ушбу ҳалокатни “янги Чернобил” ва “иккинчи Версал шартномаси”га қиёслаган. Мазкур шартнома натижасида 1920 йили Венгрия Трансилванияни қўлдан бой берганди.

    Фото: Romania Curаtа

    Бир ойдан кейин Тиса ва Дунай тубидан синад оқибатида нобуд бўлган тонналаб балиқлар сув юзига қалқиб чиқа бошлаган. Дунай жанубидаги балиқчилик корхоналари ҳам хавф остида қолган. Сув остига чўккан синад ҳам экология, ҳам инсонлар учун жиддий зарар келтирарди. Ўнлаб аҳоли пунктлари ичимлик сувисиз қолган.

    Румин ва венгер экологларининг фикрича, мазкур воқеа табиатга етказган улкан зарарга қарамай, унинг оқибатлари бартараф этилган. Тиса ирмоқларининг ҳозирга қадар оғир металлар билан ифлосланиб келиши эса секин-асталик билан портлайдиган бомба, дея таърифланмоқда.

    Фото: Romania Curаtа

    Бу каби ифлосланишлар дарё ва унинг атрофидаги ўсимликларга тушади, ўз навбатида ўтхўр ҳайвонлар у билан озиқланади. Бундай ифлосланиш ўнлаб йиллардан бери давом этмоқда. Шу боис сианид тузлари билан боғлиқ ҳодиса иккала давлат мутахассислари учун “оддий” оғир металларга қарши чора кўриш учун тревога сигнали вазифасини бажариши керак.

    Ичида қимматбаҳо картиналар бўлган Boeing’нинг бедарак йўқолиши

    Boeing 707 самолёти 1950 йил бошларида лойиҳалаштирилган. Серия моделлари дунёдаги энг биринчи реактив йўловчи самолётларига айланган. Кейинроқ улар асосида кўплаб модификациялари яратилган бўлиб, ўнлаб йиллар давомида фойдаланиб келинмоқда.

    Фото: Wikipedia

    1966 йилда ишлаб чиқарилиб, 1979 йил 30 январь куни ҳалокатга учраган самолёт American Airlines компаниясига тегишли бўлган, кейинроқ уни Бразилиянинг VARIG фирмаси сотиб олганди. Токио—Лос-Анжелес—Рио-де-Жанейро йўналиши бўйича парвоз қилган мазкур самолётнинг бедарак йўқолиши мутахассисларни ҳозирга қадар қийнаб келади.

    30 январь куни ҳавога кўтарилган Boeing ярим соат давомида парвоз қилган. Шундан кейин у Тинч океани устидан учиб ўтаётганида изсиз йўқолган. Мазкур самолёт бортида ноодатий юк бор эди — машҳур япон-бразил рассоми Манабу Мабенинг 1,23 миллион долларга баҳоланган 153 та картинаси. Шунингдек, айрим маълумотларга кўра, самолётга саноат юки ҳам ортилган бўлиб, натижада унинг массаси 151 тоннага етиб қолган.

    Лос-Анжелесгача бўлган йўл 8773 километрни ташкил этган, шундан кейин самолётга ёнилғи қуйилиб, унинг экипажи алмашиши керак эди. Бу вақт Токиода туман кузатилган, осмонни булут қоплаган, аммо экипаж учишга қарор қабул қилади. Соат 20:23 да RG-967 Токиодан ҳавога кўтарилади, 22 дақиқадан кейин командир парвоз нормал режимда давом этаётгани тўғрисида ҳисобот беради. Кейинги алоқа соат 21:23 да амалга ошиши керак эди, бироқ белгиланган вақтда экипаж алоқага чиқмаган ва авиадиспетчернинг уланиш йўлидаги уринишлари бесамар кетган. Бир соат давомида 967-рейс билан боғлана олмаган диспетчер тревога сигналини берган.

    Фото: Wikipedia

    Йўқолган Boeing 707-323C самолётини қидириш шу заҳоти бошланган, аммо кун қоронғилашгани боис қутқарув хизматлари операцияни 12 соатга кечиктирган. Тревога сигнали эҳтимолий ҳалокат жойи атрофидаги 70 та денгиз кемасига юборилган. Самолёт 8 кун давомида қидирилган, бироқ бу ҳеч қандай натижа бермаган.

    VARIG авиакомпанияси ва қутқарув хизматлари томонидан олиб борилган ишлар давомида ҳалокат ҳақида дарак берувчи бирор из, самолёт бўлаклари, мой доғлари — мутлақо ҳеч нарса топилмаган. Ҳалокат бугунги кунга қадар авиация тарихидаги энг сирли ҳалокатлардан бири ҳисобланади. Ҳаво кемаси бортида шу куни ҳар бири уч кишидан иборат иккита экипаж бор эди.

    Самолётни иккита — асосий ва ёрдамчи экипаж бошқарган. Кема командири 55 ёшли Жиберту Араужу да Сильва 1973 йил 11 июль куни Парижда ҳалокатга учраган TG-820 рейсидан омон қолган кам сонли инсонлардан бири эди. Ҳаво кемаси йўқолгунига қадар у 23 минг соатдан ортиқ парвоз қилган. 1973 йилда RG-820 рейси Парижда ҳалокатга учраганида Жиберту ойна орқали ташқарига чиқишга муваффақ бўлган.

    Иккинчи учувчи 39 ёшли Антониу Бразилейру да Сильва Нету, бортмуҳандис — 40 ёшли Никола Эспозита.

    Фото: Wikipedia

    Boeing 707-323C ҳақида бирор маълумот чиқмагач, 6 нафар экипаж аъзоси бедарак йўқолган дея эълон қилинган. Самолётнинг йўқолиши ҳақида бир нечта версия мавжуд:

    • Парвоз вақти самолёт салони герметизацияси бузилган бўлиши мумкин. Натижада экипаж ҳушини йўқотган, самолёт эса автопилот бошқарувида парвозни давом эттирган. Ёнилғи тугагач, Boeing Аляска атрофларига бориб қулаб, чўкиб кетган бўлиши мумкин;
    • Авиалайнерга ҳужум уюштирилган. Манабу Мабе ижоди ишқибозлари бу каби акцияни буюртма қилган бўлиши мумкин. Ушбу версиянинг тарафдорлари кам, чунки самолётдан йўқолган картиналарнинг бирортаси ҳеч бир хусусий коллекцияда пайдо бўлмаган.

    Бразилияга тегишли Boeing СССР ҳудудига кириб қолган ва 1979 йилда бу миллий хавфсизликка таҳдид дея қабул қилинган. Агар лайнер ростдан ҳам йўналишдан адашиб, Совет Иттифоқи ҳаво маконига кириб қолган бўлса, унинг уриб туширилган бўлиши ҳақиқатга яқин;

    Охирги, тўртинчи версияда келтирилишича, йўқолган самолёт бундан 3 йил олдин Японияга қочиб кетган “МиГ-25” қирувчисининг  эҳтиёт қисмларини ташиган. Шунингдек, унинг ичида СССРдан ўғирланган махфий маълумотлар бўлгани боис Boeing совет Ҳарбий-ҳаво кучлари томонидан нейтрал сувларда уриб туширилган.

    “Дунё элчиси” — Maxатма Гандининг ўлдирилиши

    1948 йилнинг 30 январь куни буюк ҳинд давлат арбоби, файласуфи Моҳандас Карамчанд Гандига суиқасд уюштирилди.

    Фото: Getty Images

    Гандининг сиёсий етакчи сифатидаги фаолияти, дастлаб, ўз ватани Ҳиндистонда эмас, аксинча Жанубий Африкадаги ҳинд муҳожирларининг ҳуқуқлари учун курашчи сифатида бошланди. Гандининг сиёсий етакчига айланишига Виктория даври Британияси ва бу империя тартиб берган ирқлар поғонаси-ю, мустамлакачилик тизими сабаб бўлади. Гарчи бугунги кунда жанубий африкаликлар Гандининг Жанубий Африкадаги тенг ҳуқуқлар учун курашини алоҳида таъкидлашни исташмаса-да, Ганди Жанубий Африканинг Дурбан шаҳрида илк марта Британия империяси ўрнатган ирқий камситишга қарши куч ишлатмаслик билан қарши туриш ғоясини илгари сурганди.

    Ганди ўз автобиографиясида “рус ёзувчиси Лев Толстойнинг асарлари билан танишар эканман, бошқа ҳеч бир муаллиф ёки ғоя Толстойникидек чуқур ахлоқий ва шу билан бирга самимий эмаслигини” алоҳида таъкидлаганди. Толстой назаридаги куч ишлатмаслик борасидаги ахлоқий қадрият кун келиб дунёни чирмаб олган аламзадаликка барҳам бериши кераклиги ғоясини Ганди ўта сезгирлик билан илғаганди.

    Ганди Жанубий Африкада оз эмас, кўп эмас 20 йил умрини ўтказган ва она ватани Ҳиндистонга қайтиб келган. Ганди 1920 йилда Ҳиндистон Миллий Конгресси партиясига раҳбарлик қила бошлайди ва айнан шу даврдан бошлаб, у Ҳиндистоннинг мустақиллиги учун ҳаракат қиладиган ҳинд курашининг асоси бўлиб хизмат қилади.

    Толстойнинг ғоялари биринчи жаҳон уруши натижасида мағлубиятга учрайди, аммо Ганди буюк рус ёзувчисининг ғояларини ҳаётга татбиқ қилишни мақсадга айлантиради. Шу мақсадда Ганди инглиз ҳукуматига қарши куч ишлатмасдан қаршилик кўрсатиш кампаниясини бошлаб юборади. Бунинг учун у ҳинд ватандошларидан инглизлар қўлида ишламаслик, инглиз мактабларида таҳсил олмаслик, инглиз судларида қатнашмаслик каби тамойилларга амал қилишларини тарғиб қилади.

    Фото: Getty Images

    Айниқса, Ганди инглиз енгил саноати маҳсулотларидан воз кечишни ва қўл меҳнатига асосланган ип йигирув ускунасидан фойдаланган ҳолда кийим бош тайёрлашни намуна қилиб кўрсатади ва кейинда Гандининг ўзига хос бўлган рамзига айланади. Шу даврдан бошлаб Ганди қиёфаси ҳам тарки дунё қилган одам сиймосини гавдалантира бошлайди. Гандининг ғоясини ҳиндлар катта иштиёқ билан қаршилайдилар: маҳаллий ҳинд ҳуқуқшунослар оммавий тарзда инглиз судларида истеъфо берар, инглиз мактаблари ва коллежлари ҳинд талабаларисиз ҳувиллар, одамлар қўлда тўқилган матолардан кийим тайёрлаб юришни бошлашади. Бу ҳиндларнинг инглизларга берган куч ишлатмасликка асосланган катта зарбаси бўлади.

    Тобора фаоллашиб бораётган бутун мамлакат миқёсидаги ҳаракатни тизгинда ушлаб туришдек вазифани, ҳаттоки Гандининг ўзи ҳам бошқара олмасди. Орадан бир ярим йил ўтиб, Ганди Сатяграҳа дастурини бекор қилишга мажбур бўлади. Сабаб унинг тарафдорлари Ганди ҳар қанча куч ишлатмасликка чиқиришига қарамасдан, полиция идорасини ёқиб юборишгани бўлади. Натижада барча ўқувчилар, талабалар яна аввалгидай инглиз мактабларига қатнай бошлашади, ҳуқуқшунослар инглизлар идораларидаги ишга қайтади.

    Иккинчи жаҳон уруши якунланганидан сўнг Ҳиндистоннинг мустақиллиги ҳал қилинган бўлса-да, аммо яхлит мамлакат сифатида Ҳиндистонни тасаввур қилиб бўлмасди. Мусулмон жамоаси Ҳиндистон Миллий Конгресси билан умумий тил топиша олмас, Ганди эса ҳинд—мусулмон жамоасини яраштиришга қодир эмасди. Гандининг ўзи эса янги Ҳиндистонда сиёсий бирор-бир мансабга эга бўлиш таклифини рад этади. Натижада, Ҳиндистоннинг янги ҳукуматини Жавоҳарлал Неру, мусулмон Покистонда эса Муҳаммад Али Жинна бошқарувни ўз қўл остига олади. Ганди мамлакатнинг бундай тарзда бўлинишига қарши бўлса-да, амалда уларни бирлаштиришга куч билан ҳаракат қилишни ёқламасди.

    Фото: Getty Images

    Маҳатма Ганди Калькуттадан Деҳлига қараб йўл олади. Гандининг Калькуттадан кетиши билан Ҳиндистоннинг йирик шаҳарларидан бири саналадиган шаҳарда катта миллий инқироз бошланади. Калькутта ҳинд тарихидаги энг машъум қатлиомнинг ўчоғига айланади. Бу ҳиндларнинг мусулмонларга, мусулмонларнинг ҳиндларга қарши курашининг авж нуқтаси эди. Бир тарафдан мутаассиб ҳинд диндорлари, бошқа тарафдан мусулмонлар ва бошқа тарафдан ҳар икки гуруҳнинг курашидан манфаатдор бўлган сиёсатдонлар бир-бирларини йўқ қилишга, бир-бирларига нисбатан қатағон уюштиришга қасд қилганди. Натижада, кўплаб ҳинд ибодатхоналари, мусулмон масжидлари зарар кўради, бегуноҳ одамлар қурбонликка келтирилади, деб ёзади Жордис Кристина “Буюк Маҳатма” асарида. Минглаб ҳиндлар ва мусулмонлар ўз ватанида қочқин бўлади.

    Бу пайтда Ганди Деҳлида ўзининг яқин дўсти, бой саноатчи Бирланинг уйида меҳмонда эди. Гандининг дўсти бўлган Жавоҳарлал Неру ҳам, Гандининг котиби бўлган Сардор Валлабхай Пател ҳам бу пайтга келиб Ганди ва унинг Сатяграха тамойилидан кўнгли қолган даврлар эди. Ганди ёлғиз, тушкунликка берилган, хавотир кайфиятда Бенгалияга сафар қилишни режалаштиради. Унинг яқинлари Гандини Бенгалияга сафарини қолдиришга ишонтиришга уринса-да, кўп йиллик турма, кексалик, касаллик  аломатлари Гандини қабрга тортиб турганига қарамай, ўз сафарини қолдиришни истамайди. 50 йил ҳиндлар учун курашган Ганди 77 ёшида Бенгалияга сафар қилади.

    20 январь санасида Ганди диний ибодатни амалга ошираётган пайтда Маданлал ташлаган бомба портлайди. Ганди тирик қолади. У ҳинд ҳукуматининг Покистонга тўланадиган 550 миллион рупийни тўлашдан бош тортгани сабаб навбатдаги очликни эълон қилади.

    Фото: Getty Images

    Буюк сиймога ҳурмат сабаб ҳинд ҳукумати мазкур товонни тўлашга мажбур бўлади. Бу эса миллатчи ҳиндпарастларнинг қонини жунбушга келтиради. Улар Гандини мусулмонларнинг ноғорасига ўйнаётганликда айблайди. Ганди атрофида нохуш вазиятлар булутининг тобора қуюқлашиб бораётганидан хавотирга тушган ҳинд ҳуқуқ посбонлари Гандига шахсий ҳимоя ёрдамини таклиф қилади, аммо Ганди “шахсий хавфсизликни озодликка бой бераётганларнинг яшашга ҳаққи йўқ” дея жавоб қайтаради. Бу пайтда Неру ва Пател ўртасидаги низо оммавий ахборот воситаларида тарқалганди. Ганди икки сиёсий рақобатчини яраштириш мақсадида кечки овқатга Пателни таклиф қилади. “Мақсад Пателга насиҳат қилиш орқали вазиятни кескинлаштиришга йўл қўймаслик эди. Ибодат билан банд бўлган Ганди Пател билан учрашувга 15 дақиқа кечга қолади”, деб эслайди Гандининг шахсий котиби V.Калянам. Тумонат одам эса Гандини кутиб олишга чоғланганди. Қотил Натхурам Годзе ҳам ана шу оломон ичида эди. Годзе чўнтагидан тўппончани олиб Гандига қарата уч марта ўқ узади.

    “Кун хронологияси” лойиҳаси доирасида ҳар куни эрталаб соат 09:30 да ушбу санага боғлиқ энг муҳим ва қизиқарли воқеалар ёритиб борилади.

    30.01.2023, 09:30   Изоҳ (0)   8533
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Америкадаги рус мафияси бошлиғига айланиб, Россияда ўлим топган “қонундаги ўғри” — “Япончик”. Кун хронологиясида 29 январь

    29.01.2023, 09:30

    “Босим ва изоляция”: Исроил қамоқхоналарида фаластинлик маҳбуслар учун рейд ўтказилди

    29.01.2023, 23:55

    Қирғизистон-Ўзбекистон чегарасида контрабандачилар фойдаланаётган омборхона топилди

    29.01.2023, 22:20

    Эрон ҳарбий заводларига дрон ҳужумини Исроил уюштирган — WSJ

    29.01.2023, 21:52

    “Уйини иситолмаган”: Афғонистонда аномал совуқдан 170 киши ҳалок бўлди (видео)

    29.01.2023, 21:24

    Германия канцлери Украинага қирувчи самолётлар юборишга қарши чиқиб, сабабини тушунтирди

    29.01.2023, 20:50
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    Siberian Wellness — Ўзбекистонда 15 йил


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    Уклонда такси ҳайдовчилари учун катта тадбир ўтказилди!


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    Mobiuz “МаззаФест”да янги “Мазза” ва “Мазза 2.0” тариф режаларини тақдим этади


    Молиявий саводхонлик мактаб остонасидан бошланади


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой

     

    Тавсия этамиз

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Фазовий пойганинг бошланиши — Гагариннинг парвози ёлғон бўлганми?

    6 май, 18:00
    Audio Icon

    “Қуролли қушчалар”. Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган дронлар ҳақида

    5 май, 21:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Дарё” дайжести: 8 майнинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 8 май, 23:20

    Сирдарё, Наманган ва Андижон вилоятларида қарийб 88 кг гиёҳвандлик моддаларни олаётган шахслар ушланди

    Ўзбекистон | 8 май, 23:04

    Апрелда республика бўйлаб 23 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланилгани аниқланди

    Ўзбекистон | 8 май, 22:20

    Ўзбекистонда 2024 йилда фойдаланишга топширилган уйлар сони очиқланди 

    Ўзбекистон | 8 май, 22:05

    Россия ва Хитой бошқа мамлакатларни Шимолий Кореяга нисбатан босим ўтказишдан воз кечишга ундамоқда

    Дунё | 8 май, 21:45

    Сурхондарёда 53 туп Зарафшон арчаси ноқонуний кесиб ташланди

    Ўзбекистон | 8 май, 21:30

    Россия ва АҚШ Европага газ етказиб беришни тиклаш йўлларини муҳокама қилмоқда — Reuters 

    Дунё | 8 май, 21:15

    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади

    Реклама | 8 май, 21:00

    Тошкентда содир бўлган ЙТҲдан сўнг Onix ҳайдовчиси воқеа жойидан кетиб қолди

    Ўзбекистон | 8 май, 21:00

    Исроил Ғазо аҳолисини кўчириш учун “Гидеон аравалари” махсус операциясини тайёрламоқда

    Дунё | 8 май, 20:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.