• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12895.55
    • RUB159.38
    • EUR14338.56
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Toshkentда
      +22°C
      • Andijon
      • Qarshi
      • Buxoro
      • Samarqand
      • Farg‘ona
      • Sirdaryo
      • Jizzax
      • Termiz
      • Namangan
      • Toshkent
      • Navoiy
      • Toshkent vil
      • Nukus
      • Urganch
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ошаётган нарх-наво, муаммоли кредитлар, баҳсли статистика ва комиссияли олтин қуймалар – Марказий банк раиси Мамаризо Нурмуродов билан савол-жавоб

    26 январь куни Тошкент шаҳрида Марказий банк раҳбарияти асосий ставкани кўриб чиқиш бўйича ўтказилган йиғилиш юзасидан матбуот анжумани ташкил этди. Мулоқотда 2022 йилда Ўзбекистон истисодиётида кузатилган ўзгаришлар, 2023 йилдаги истисодий кутилмалар тўғрисида сўз борди.

    Анжуманда Марказий банк раиси Мамаризо Нурмуродов ОАВ вакилларининг саволларига жавоб қайтарди. Хусусан, “Дарё” мухбири ҳам ташкилот раҳбаридан бир нечта саволларига жавоблар олди.   

    Аҳолига ажратилаётган кредитлар инфляция ўсишига қандай таъсир қилади? Пул-кдедит сиёсатини қатъийлаштириш айнан қайси чоралар орқали амалга оширилади?

    Кредитларнинг юқори суръатларда ўсиши иқтисодиётни қиздиради ва ялпи таклифга қараганда ялпи талабнинг юқори суръатда ошишига ёрдам беради. Бу албатта, инфляцияга таъсир қилади. Шунинг учун биз чакана кредитларнинг ўсишини доим кузатиб борамиз. Агар чакана кредитларни ўсиш суръатлари юқорилаб кетса, Марказий банкнинг захиралар яратиш бўйича бир нечта талаблари орқали бу чеклаб турилади. Кредит бозорини қизиб кетиши бўйича чораларни кўриб борамиз.

    Пул-кредит сиёсатини қатъийлаштириш бўйича инструментларимиз кенг. Масалан, ўтган йили миллий валютадаги пул массасининг ўсиши 2021 йилдагига нисбатан 30 фоиздан юқори бўлди. Яъни муомаладаги пул 30 фоиздан кўпайди. Демак, шунга яраша товар бўлиши керак. Пул-кредит сиёсатини қатъийлаштиришда аввало, табиий иқтисодий ўсиш таъсирида вужудга келган пул маблағини вақтинча пул тўлаб банклардан оламиз. Кейин у пулдан қўшимча кредит бериш ҳисобига инфляцияга таъсир қиладиган омилларни кучайтирмаслиги учун.

    Иккинчидан, биз банкларга бериладиган маълум ликвидлигимизни чеклаймиз. Банклардаги пул бозоридаги операциялар юқорига ўсса, Марказий банк кредит берган бўлади. Банклардан ликвидликни олганимизни кўрсатади. Яъни биз шу орқали пул сиёсатимизни қатъийлашганини кўрсатиб боряпмиз. Марказий банк фоиз тўляптида, бу нарсани банклардан оляпти. Ўша пул бозорида қизишни вужудга келмаслигини таъминлаш учун.

    Мамаризо Нурмуродов
    Фото: “Дарё”

    Аномал совуқ пайтида газ ва электр энергиясида узилишлар бўлди. Бу банклар фаолиятига қай даражада таъсир қилди? Ток  ўчишидан банклар кўрган зарар компенсация қилинадими?

    Албатта, электр энергияси таъминотидаги узилишлар банкларнинг сифатли хизмат кўрсатишига салбий таъсир қилди. Жойларда чироқ ўчиши оқибатида банкоматлар ва интернет ишлашида муаммолар бўлди. Биз буни инкор қила олмаймиз. Лекин тижорат банкларидан кўрсатилаётган хизматларда узилишларни камайтиришни, яъни генераторлардан фойдаланишни илтимос қилдик. Банкоматлар ва валюта айирбошлаш хизматлари, пул ўтказмаларини вақтида амалга оширишни таъминлаш бўйича чоралар кўрилди.

    Банкларга қанча миқдорда моддий зарар етканини ҳисоблаганимиз йўқ. Бунга форс-мажордек қараш керак. Чунки бу фақат банкларга эмас, бутун Ўзбекистоннинг иқтисодиётига салбий таъсир қилди.

    Бу ерда давлатнинг маълум бир мажбурияти йўқ. Яъни давлатнинг мен шуни қилиб бераман (электр энергияси билан таъминлаш маъносида – таҳр.) деган жойи йўқ. Буни маълум бир хўжалик юритувчи субъектлар бажаради. Зарарни давлат эмас, “Ўзбекэнерго” ёки газ етказиб берувчи корхоналар қоплаши керак.

    Лекин кутилган ҳолатларнинг олдини олиш бўйича тайёргарлигимиз талаб даражасида бўлмаганини бир неча бор таъкидланди. Шунинг таъсирида бу нарса бўлди.

    Ҳозирги кун ўша йўқотишларнинг салбий таъсирини камайтириш бўйича ишлар бажарилмоқда. Масалан, тижорат банкларида декабрь ойининг охири ва январда электр йўқлиги ҳисобидан пул оқимларида камайиш кузатилган хўжалик субъектларига кредит таътиллари бериляпти. Яъни ҳозир кредитини тўлаши керак эди, тизим ишламади, тўлай олмади. Унга шу маблағни кейинги даврларда бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан таътил берилмоқда. Бу иш бошланган. Кеча бир раҳбар кредит таътилини уч йилга чўзиб беришимизни сўради. Худо ҳайрингни берсин, сен икки ой ишламаган бўлсанг, нега 3 йилга чўзиш керак, деган саволни ҳеч ким бермайди. Шунинг учун бу масалада банклар билан индивидуал ёндашилмоқда.

    Тижорат банклари 2022 йилни қарийб 14 триллион сўмлик муаммоли кредитлар билан якунлаган. Бу муаммога мансабдорлар босими ҳам сабаб бўляптими? Масалан, ўтган йили вилоят ҳокимларидан бири ўтказган сайёр қабул видеоси тарқалди. Унда фуқаро ҳокимдан кредит берилишини сўраган. Ҳокимга ҳоким ёрдамчиси у фуқарода пулни қайтаришга шароити йўқлигини айтди. Ҳоким кредит бермасанг, ҳозир сени ишдан ҳайдайман, деб ходимга таҳдид қилган. Ваҳолангки, ҳоким ёрдамчиси кредит учун кафолат бериши керак. Ҳокимни ҳаракатларидан англаш мумкинки, ҳудудларда банкларга босимлар, уларнинг фаолиятига давлатнинг аралашуви юқори. Бу ҳолатга муносабатингиз қандай? Кредитлар, ўзи умуман, эркин иқтисодиёт шаклланишига тўсқинлик қилаётган омил давлат аралашуви эмасми?

    Муаммоли кредитларга мансабдорларнинг таъсири директив кредитлар билан боғлиқ нарса. Яъни давлат дастурлари учун ажратиладиган имтиёзли, директив кредитларни кимга ва қанақа шартлар асосида бериш белгиланган. Албатта, бунинг муаммоли кредитларга таъсири бор. Ҳоким ёрдамчиси тавсия бермаса, кредит берилмайди. Биз инсон омилини камайтириш мақсадида электрон платформа яратганмиз. Бу ерда банклар роли йўқ. Гапингиз ўринли ва тўғри. Бундай таъсирлар бор. Биз буни борган сари минималлаштиришга ҳаракат қиляпмиз. Лекин ҳаммасига ҳам қўлимиз етаётгани йўқ. Бу бор ҳолат. Мақсадимиз буни минималлаштириш.

    Марказий банк олтин қуймалар, эсталик тилла тангалар сотувини йўлга қўйган. Банклар қуймани қиммат сотиб, арзон сотиб олади. Масалан, бугун 10 граммли қуймани 7 миллион сўмга сотиб олсам, Марказий банк эълон қилган нархи ўзгармаса ҳам, банк мендан 6,5 миллион сўмдан сотиб олишини айтади. Яъни сотиш нархи айтиладию, одамлардан сотиб олиш нархлари очиқланмайди. Бу одамларни чалғитиб, пул ишлаш эмасми? Марказий банк олтин қуймалар сотувидан қанча даромад олади?

    Олтин қуймалар бўйича бевосита даромад олмаймиз. Энди айрим операцияларимиз бор, масалан, олтинни депозитга қўйиб, даромад олишимиз мумкин. Асосий олтин бўйича даромадларимиз нарх ўзгаришидан бўлади. 2021 йилда Марказий банк олтин сотиш ва сотиб олиш бўйича 300 миллион доллар даромад олдик.

    Олтин қуймалар бўйича кўтарган саволингиз тўғри. Бу бўйича тушунтириш ишларини кенгайтирамиз. Уларни сотиб олишда 3 фоизлик комиссияси ушлаб қолинади. Ўша куни қайси нархда шаклланган бўлса, масалан, бугун 1944 доллар бўлса, ўша нархда сотиб олинади. Бу бўйича тушунтириш берамиз. Ҳозир олтин қуйма сотиб олиб, банкка яна қайтариб сотмоқчи бўлсангиз сиз маблағингиздан уч фоизини комиссион тўлов учун йўқотасиз.

    Марказий банк Давлат статистика қўмитаси маълумотларига қай даражада ишонади? Айрим иқтисодчилар ўзбек статистикаси фақат ўсишни кўрсатишга мослаштирилган деган гапларни айтади. Марказий банк бунга қандай муносабатда?

    Биз албатта, статистикадан фойдаланамиз. Усиз бўлмайди. “Ўраб, яхши қилиб”, кўрсатади деган гаплар нотўғри. Статистиканинг моҳиятини тушунишга ҳаракат қилишимиз керак. Бизнинг тасаввуримизда статистика ҳамма субъектдан ҳисоботни йиғиб, қўшиб, ўртачасини чиқариб бериши керак, дегани нотўғри тушунча бор.

    Кўп соҳалар борки, бизга улар ҳақида қиёслашлар, ўрганишлар орқали статистик хулосалар берилади. Масалан, аҳолини томорқа хўжалигидан олинган даромадини олайлик. Тасаввур қилинг, Ўзбекистон бўйича барча аҳолининг томорқадан олган ялпи даромадини ҳисоблашнинг иложи йўқ. Бу танланма ўрганишлар орқали баҳоланади.

    Статистикага ишонасизми дейиляпти. Масаланинг моҳиятига эътиборлироқ бўлишимиз лозим. Ҳозир статистика бўйича экспорт 21 фоиз ўсди дейилди. Мен экспорт тушумлари 28 фоиз ўсди дедим. Эртага сиз статистика 21 фоиз деган эди, жаноб Нурмуродов 28 фоиз деди, фарқ қаерда, деган мазмунда мақола ёзишингиз мумкин.

    Эътибор бериш керакки, мен экспорт тушумлари тўғрисида гапирдим. Бу ерда статистика республикадан чиқиб кетган ва кирган товарлар ҳақида гапиряпти. Мен у товарларга тўланган ва кириб келган пулни айтяпман. Бунда олдиндан тўлов қилиниб, пул келган бўлиши мумкин. Ёки узилишлар ҳам бўлиб туради. Шунинг учун статистика нотўғри акс эттиряпти деб, бирдан хулоса чиқариш керак эмас. Бу менинг фикрим.

    27.01.2023, 19:04   Изоҳ (0)   5921
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда чиқинди газидан электр ишлаб чиқариш йўлга қўйилади 

    27.01.2023, 18:51

    АОКА “Human.uz” журналистлари билан боғлиқ ҳолат юзасидан муносабат билдирди 

    27.01.2023, 18:33

    Ўзбекистонда доллар курси кетма-кет учинчи кун кўтарилди

    27.01.2023, 17:00

    “Human.uz” журналистлари қўлга олинди

    27.01.2023, 16:40

    Мирзиёев: Ўзбекистон—Қирғизистон ҳамкорлигини ривожлантиришга қаратилган ҳаракатлар муваффақияти транспорт соҳасидаги ҳамкорлик самарадорлигига боғлиқ

    27.01.2023, 16:12

    Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши раисига янги ўринбосар тайинланди

    27.01.2023, 15:48
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ўзбекистон Миллий банки “Олтин омонат”ни ишга туширмоқда


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    GWM Аuto Shanghai 2025 да ўзининг глобал стратегиясини тақдим этди: Ўзбекистон асосий ҳамкорлар қаторида 


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    MAGIC SAFARI — Марказий Осиёдаги биринчи тематик сафари-парк 15 май куни ўз эшикларини очади!


    ОСТИМ Глобал: 100 гектарлик замонавий саноат ҳудуди


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди

     

    Тавсия этамиз

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30

    Си ва Путин тандеми: Россия ва Хитойнинг “чегарасиз дўстлиги” Марказий Осиёдаги мувозанатга қандай таъсир қилади?

    12 май, 19:00

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Фуқароларни хорижга ишга жўнатишни ваъда қилган лицензиясиз ташкилотлар жаримага тортилди

    Ўзбекистон | 12 май, 23:50

    “Дарё” дайжести: 12 майнинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 12 май, 23:30

    Андижонда Equinox тез ёрдам машинаси билан тўқнашди (видео)

    Ўзбекистон | 12 май, 22:50

    Самарқандда уч киши бир болани калтаклади (видео)

    Ўзбекистон | 12 май, 22:40

    Тошкентда электр тармоқлар корхонасининг икки ходими 10 минг доллар пора олаётганда ушланди

    Ўзбекистон | 12 май, 22:30

    Навоийда мактаб директори ўқувчиларни калтаклади

    Ўзбекистон | 12 май, 22:20

    Европа Иттифоқи Украинага Россиянинг музлатилган активларидан 900 млн евро ажратади

    Дунё | 12 май, 22:20

    Пентагон мигрантларни Гуантанамога олиб бориш ва қайтариш учун миллионлаб доллар сарфлади 

    Дунё | 12 май, 22:10

    Қамчиқ довонида икки киши юк машинаси хандаққа тушиб кетиши оқибатида кабинага қисилиб қолди (видео)

    Ўзбекистон | 12 май, 21:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.