27 январь куни Қирғизистонда бўлиб турган Шавкат Мирзиёевни расман кутиб олиш маросими бўлди.

Президент матбуот хизматининг маълум қилишича, Бишкекдаги “Ала-Арча” қароргоҳида олий мартабали меҳмон шарафига фахрий қоровул саф тортди. Икки мамлакатнинг давлат мадҳиялари янгради.
Президентлар Шавкат Мирзиёев ва Садир Жапаров фахрий қоровул сафи олдидан ўтиб, расмий делегациялар аъзоларини бир-бирига таништирди. Биргаликда суратга тушилди.


Шундан сўнг давлат раҳбарларининг тор доирадаги музокаралари бошланди.
Изоҳ (0)