• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +21°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    41 ёшида биринчи марта она бўлган Перис Ҳилтон чақалоғи билан тушган сурати учун танқидга учради

    Бир неча миллионлаб долларлик бойликнинг меросхўри ва Голливуднинг энг кўп танқидларга учраган юлдузларидан бири бўлган Перис Ҳилтон узоқ вақт давомида оила қуришга журъат эта олмаган, деб ёзади Wday.

    Фото: Pinterest

    Перис йигитларини қўлқоп каби алмаштирди ва уларнинг ҳеч бири билан турмуш қуришгача бормади, токи унинг ҳаётида Картер Реум пайдо бўлмагунча. Картер бизнесмен, юқори сифатли парфюмерия сериясининг яратувчиси, тадбиркорликка оид китоблар муаллифи. Айтганча, у Перис билан тенгдош.

    2020 йил бошида жуфтлик биринчи марта бирга кўриниш берди, 2021 йил февраль ойида улар унаштирилганини эълон қилди ва ўша йилнинг ноябрида турмуш қурди.

    Фото: Pinterest

    Никоҳдан олдин Перис ҳаётида биринчи марта фарзанд ҳақида ўйлаб кўрди. “Картер мен орзу қилган инсон, 100 фоиз худди шундай. Биз ҳар доим тўйни режалаштириш, болаларимизга исм қўйиш ва бошқа нарсалар ҳақида гаплашамиз. Шунинг учун мен кейинги босқичга ўтишдан ва ниҳоят ҳақиқий ҳаёт кечиришдан жуда хурсандман. Ҳозирда мен сунъий уруғлантириш жараёнидаман ва умид қиламанки, тез орада ҳомиладорлик ҳақида сизга хабар бераман”, — деган эди Перис.

    Натижада юлдузнинг орзуси ушалди. Суррогат она ёрдамида уларнинг фарзанди дунёга келди. Ҳамма нарса қатъий равишда сир тутилди. Аммо чақалоқ аллақачон туғилиб, янги уйига келганида, Ҳилтон бу янгиликни дунё билан баҳам кўришга қарор қилди. У чақалоқнинг қўлидан тутган таъсирчан суратни ўз саҳифасга жойлаштирди.

    Фото: Wday

    Минглаб мухлислар ва яқинлари Перисни табриклаб, чақалоқ билан бирга унга ҳам соғлиқ тилади. Аммо юлдузнинг ўғли билан тушган илк суратига шубҳа билан қараганлар ҳам бўлди.

    “Барча эътибор болага эмас, маникюрга — Перис ўзига содиқ”.

    “У ҳатто фотошоп суратни ҳам жойлаштирди. Нега буни баҳам кўриш керак?”

    “Умид қиламанки, мен адашяпман, лекин у яхши она бўлиши даргумон. У ўзига ҳаддан ташқари эътибор қаратган. Ҳамма умид отадан”.

    Перис салбий изоҳларга эътибор бермайди. “Мен ҳар доим она бўлишни хоҳлаганман ва Картер билан бир-биримизни топганимиздан жуда хурсандман, — дейди People журналига. — Биз ҳаётнинг ушбу янги босқичини бошлаганимиздан жуда бахтиёрмиз ва юрагимиз кичкинтойимизга бўлган муҳаббат билан тўлиб тошган”.

    Ҳилтон ҳозирча боланинг исмини ошкор қилмаган. Чақалоқнинг ўғил бола экани маълум. Аммо у яна кўпроқ фарзанд кўришни режалаштираётганини айтган — камида тўрт ёки бешта. Мухлислар учун унинг намунали кўп болали онага айланишини томоша қилиш қизиқарли бўлиши табиий. Агар, албатта, бу содир бўлса.

    Мавзуга доир:

    • “Ҳеч қачон ботокс қилдирмаганман, филлерлар мен учун эмас”. Америкалик актриса Перис Ҳилтон қандай қилиб 41 ёшида 20 ёшли қизлардек кўриниши ҳақида
    •  Қўшиқчи Перис Ҳилтон 40 ёшида турмушга чиқди
    26.01.2023, 12:11   Изоҳ (0)   4719
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Фильмдаги образи учун ташқи кўринишини тубдан ўзгартирган актёр ва актрисалар (фото)

    25.01.2023, 17:49

    Голливуднинг таниқли режиссёри Жеймс Кемерон суратга олган фильмларининг муваффақияти туфайли жаҳон рекордини ўрнатди

    24.01.2023, 19:42

    “Онам 10 доллар топиш учун бир ой ишларди. Қиммат брендларга пул сарфлашни истамайман”. Ирина Шейк тежамкорлик ҳақида 

    24.01.2023, 16:25

    «Аристократлар» жамоани тарк этган ва янги қўшилган аъзолари, концертдан олинадиган фойда ҳақида (видео)

    22.01.2023, 09:55

    Фото: Машҳурлар ҳаётининг унутилмас ва таъсирли лаҳзалари муҳрланган кадрлар

    17.01.2023, 11:46

    Битта кийимни қайта-қайта киядиган ва улардан воз кечишни истамайдиган жаҳон юлдузлари (фото)

    16.01.2023, 11:25
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 

     

    Тавсия этамиз

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    16 август, 23:46
    Audio Icon

    Қутблар туташуви – АҚШ президентлари совет ва Россия раҳбарлари билан неча марта учрашган?

    16 август, 21:27
    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    Ўзбекистон | 16 август, 23:46

    Грецияда 4 кун ичида 242 та ўрмон ёнғини содир бўлди (видео)

    Дунё | 16 август, 23:39

    Мадонна 66 ёшда: бутун умр отасининг розилигини излаган ва жаннатдан ҳайдалишдан қўрққан қизалоқдан поп маликаси бўлишгача босиб ўтилган йўл

    Мусиқа | 16 август, 23:26

    АҚШ ғазоликлар учун виза беришни тўхтатди

    Дунё | 16 август, 23:15

    Афғонистонда соқол олган эркаклар ҳибсга олинмоқда

    Дунё | 16 август, 22:55

    Суперлига. “Насаф” “Шўртан”ни ишончли ҳисобда мағлубиятга учратди 

    Спорт | 16 август, 22:44

    “Жамият билан давлат ўртасида мулоқот йўқ” — Абдулла Абдуқодиров Ўзбекистон ривожи учун нималар муҳимлиги ҳақида

    Ўзбекистон | 16 август, 22:34
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.