Англия Премьер Лигасида 21-тур баҳслари ортда қолди. Ўтган турда “Манчестер Юнайтед” “Арсенал”га ютқазди, “Ливерпуль” ва “Челси” жамоалари ўзаро нурсиз дурангга имзо чекди.
FiveThirtyEight портали ўз алгоритмлари ёрдамида 2022/23 йилги мавсум прогнозларини янгилади. Унга кўра, “Арсенал” мавсум якунига қадар пешқадамликни сақлаб қолади. Кучли тўртликдан, шунингдек, “Манчестер Сити”, “Манчестер Юнайтед” ва “Ньюкасл” жамоалари жой олади.
![](/static/4555455.jpg)
“Ливерпуль” ва “Тоттенҳэм” ЕЧЛга йўлланма берадиган ўринлардан қуруқ қолади. “Челси” эса 8-ўринда қайд этилган.
FiveThirtyEight суперкомпьютери мавсум бошида “Манчестер Сити”ни чемпионлик учун фаворит ҳисоблаган, “Арсенал” эса 5-ўринда бўлишини башорат қилганди.
Изоҳ (0)