Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Афғонистоннинг Бомиён вилоятида 16 дан 45 ёшгача бўлган тўрт аёл оиладаги зўравонлик туфайли ўлик сичқон еди, уларнинг икки нафари вафот этди. Бу ҳақда Hasht-e Subh Daily хабар берди.

Иллюстратив фото

Иллюстратив фото
Фото: Reuters

Маълум қилинишича, Бомиён вилоятида сичқон истеъмолидан тўрт аёлдан иккитаси 22 январь куни вафот этган. Марҳума 16 ёшли қиз ва 45 ёшли аёл бўлиб, Карун ва Саргул қишлоқлари аҳолиси бўлган. Бомиён касалхонасидаги ишончли манба, шахси ошкор этилмаслиги шарти билан, яна икки қиз ўлик сичқон ейиши оқибатида даволанаётганини айтган.

«Толибон» расмийси фақат иккита ўлим ҳолатини тасдиқлаган.  «Бомиёнликлар ўлик сичқон еб ўз жонига қасд қилди, улар вилоят касалхонасида вафот этди», — дейилади «Толибон» мурожаатида.

Шунингдек, «Толибон» икки аёлнинг ўз жонига қасд қилишига оилавий зўравонлик сабаб бўлганини таъкидлади.

Мавзуга доир:

Изоҳ

Шукурулло Хошимов

23 январ, 00:27

оллох сакласин

Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Хитой Фарғонада биочиқиндилардан энергия олиш бўйича лойиҳани амалга ошириши мумкин
Маҳаллий
Қашқадарёда туман ҳокими рўзадорларни сув ичишга мажбурлагани айтилмоқда 
Маҳаллий
“Ўзгидромет” келаётган ҳафта бошида қандай об-ҳаво бўлишини маълум қилди