Ўзбекистон элчихонаси кўмагида Сув хўжалиги вазирлиги ҳамда Швеция Денгиз ва сув хўжалиги агентлиги мутахассислари ўртасида онлайн-мулоқот ташкил этилди, деб хабар бермоқда «Дунё» ахборот агентлиги.
Қайд этилишича, музокаралар давомида Ўзбекистонда сув ресурсларини бошқариш соҳасида амалга оширилаётган ишлар, келгусидаги йўналишлар ва режалар тўғрисида маълумот берилган.
Шунингдек, мазкур соҳада икки идора ўртасида ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш, жумладан, Швеция агентлиги томонидан ўзбекистонлик мутахассислар учун онлайн-семинар ташкил этиш масалалари муҳокама қилинган.
Мулоқот якунида экспертлар даражасида қўшимча музокаралар ўтказиш ҳамда семинар муддати ва мавзусини белгилаб олиш бўйича келишувга эришилган.
Изоҳ (0)