Дам олиш кунлари Ўзбекистон ҳудудлари бўйича об-ҳавони ҳали ҳам совуқ антициклон белгилайди, деб хабар бермоқда «Ўзгидромет».
Қайд этилишича, ушбу кунларда республика бўйича ёғингарчилик кутилмайди, фақат 20—21 январь кунлари энг чекка жанубда бироз қор ёғиши мумкин. Кундузи ҳаво ҳарорати 3 даража совуқ—2 даража илиқ бўлади.
Дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати кечалари 8-13 даража совуқ, баъзи жойларда 15-17 даража совуқ бўлади. Кундуз кунлари 3 даража совуқ—2 даража илиқ, баъзи жойларда 5 даража совуқ атрофида бўлади.
Республика бўйича баъзи жойларга туман тушиши кузатилади, йўлларда яхмалак юзага келиши сақланиб туради.
Изоҳ (0)