• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Бизнес

    Оилавий тадбиркорлик учун имтиёзли кредит олишга аризалар қабули бошланди: шартлар, талаблар ва батафсил маълумот

    Ўзбекистонда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари ягона электрон платформаси орқали имтиёзли кредит олиш учун онлайн ариза қабул қилиш бошланди. Бу ҳақда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари ягона электрон платформаси хабар бермоқда. 

    Ариза юбориш учун мазкур ҳаволага ўтиш керак → ариза юбориш.

    Фото: «Oilakredit.uz»

    Фото: «Oilakredit.uz»

    Имтиёзли кредит олиш учун Аризачи—Манзил—Харажатлар—Даромадлар кўринишида маълумотлар киритилиши керак. Маълумотлар тўғри киритилгандан сўнг аризани кўриб чиқиш жараёни бошланади.

    Имтиёзли кредит қуйидаги мақсадлар учун олиш мумкин: 

    • оилавий тадбиркорлик
    • балиқчилик
    • деҳқон хўжаликлари
    • ҳунармандчилик

    Кредит миқдори ва фоиз ставкаси қанча?

    Кредитлар йиллик 14 фоиз ставкада жисмоний шахсларга 33 млн сўмгача, кичик тадбиркорлик субъектларига 225 млн сўмгача, тадбиркорлик субъектларининг инвестициявий лойиҳаларини кредитлашда 225 млн сўмдан ортиқ миқдорда ажратилади.

    Кредит қанча муддатга берилади?

    • 3 ойдан 6 ойгача бўлган имтиёзли давр билан 3 йилгача бўлган муддатга – оилавий тадбиркорлик, даромад топишга қаратилган маълум меҳнат фаолияти билан шуғулланиш ва фаолият турини кенгайтириш мақсадида;
    • 1 йилгача имтиёзли давр билан 3 йилгача бўлган муддатга – чорвачилик, балиқчилик ва паррандачилик учун;
    • 1 йилгача имтиёзли давр билан 5 йилгача муддатга – оилавий меҳмон уйлари, хостеллар, экоуйлар мажмуаси, ўтов лагерлари мажмуаси, автокемпинглар, контейнер шаҳарчалар ва чодирли лагерлар ташкил этиш ва уларни таъмирлаш учун;
    • 3 йилгача имтиёзли давр билан 7 йилгача бўлган муддатга – боғдорчилик, узумчилик ва лимончиликни ташкил этиш, иссиқхона, қишлоқ хўжалиги техникаси ва асбоб-ускуналарни харид қилиш учун;
    • 3 йилгача муддатга – «Ҳунарманд» уюшмаси аъзоларига ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун асбоб-ускуна, эҳтиёт қисмлар харид қилиш, ҳунармандчиликни ривожлантириш марказлари ва бошқалар учун ажратилади.

    Кредит учун таъминот керакми?

    Таъминот сифатида:

    • 33 млн сўмгача — жисмоний шахсларга ҳоким ёрдамчисининг тавсияси;
    • 225 млн сўмгача — ҳоким ёрдамчисининг тавсиялари асосида учинчи шахс кафиллиги, суғурта полислари, мол-мулклар гарови ва бошқалар;
    • 225 млн сўмдан ортиқ миқдорда — ҳоким ёрдамчисининг тавсияларига мувофиқ тадбиркорлик субъектларининг инвестициявий лойиҳаларини кредитлашда қонун ҳужжатлари доирасида белгиланган таъминот турларига асосан ажратилади.

    Ҳоким ёрдамчиси қарз олувчининг аризасига асосан унинг объектига чиққан ҳолда фаолият тури бўйича шарт-шароитлар, имконият ҳамда етарли кўникма мавжудлигини ўрганади.

    Шундан сўнг кредит ажратиш учун тавсиянома ёки уни рад этиш тўғрисидаги хулосани беш иш куни мобайнида Ягона электрон платформага жойлаштиради.

    Кредитлар қайси банклар томонидан ажратилади?

    Кредитлар «Агробанк», «Халқ банки» ва «Микрокредитбанк» томонидан ажратилади.

    Кредитни уйдан чиқмасдан туриб қандай олиш мумкин?

    «Oilakredit.uz» платформаси орқали кредитни қуйидаги тартибда масофадан туриб олиш мумкин:

    Кредит ажратиш тўғрисидаги онлайн ариза тўлдирилади ва масофадан имзоланади. Киритилган маълумотлар ва ахборотлар базасига асосланиб, скоринг жараёни ўтказилади.

    Ижобий скоринг натижаларидан сўнг, маҳаллага бириктирилган ҳоким ёрдамчисининг ижобий тавсияномаси ёки кредит ажратишни рад этиш тўғрисидаги хулосаси электрон тарзда тақдим этилади.

    Маркетплейс (электрон дўкон) орқали таъминотчи билан қарз олувчи томонидан эркин ва мустақил равишда электрон шартнома тузилади.

    Маркетплейс тизими орқали таъминотчи томонидан маҳсулот етказиб берилгани тўғрисидаги электрон ҳисоб-фактура шакллантирилади.

    Хизмат кўрсатувчи банк билан аризачи ўртасидаги кредит ажратиш тўғрисидаги шартнома электрон шаклда тузилади ва имзоланади.

    Маҳаллага бириктирилган ҳоким ёрдамчисининг маҳсулот етказиб берилганлиги тўғрисидаги мониторинг далолатномаси расмийлаштирилади.

    Ҳар бир босқичдаги тегишли ҳужжатлар қарз олувчи, банк, таъминотчи, ва ҳоким ёрдамчиси томонидан Электрон рақамли имзо калити билан имзоланади.

    Тасдиқланганидан сўнг кредит маблағлари ҳисобидан пуллар таъминотчининг ҳисобварағига кўчириб берилади.

    Электрон рақамли имзо калитини «e-imzo.uz»дан олиш мумкин.

    Қуйидаги ҳолларда тавсияномалар берилмайди:

    • лойиҳани амалга ошириш учун қарз олувчида шарт-шароит бўлмаганда;
    • етакчи тадбиркорлик субъектлари ва «Томорқа хизмати» билан кооперация асосида ишлаётган фуқароларга;
    • мавсумга хос бўлмаган тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишга;
    • ариза берувчи номидан бошқа фуқаро кредит олишни мақсад қилгани аниқланганда;
    • қонунчиликка зид бўлган фаолият амалга оширилиши аниқланганда.

    Ягона электрон платформа орқали ариза юборилгандан сўнг у бир кун муддатда скоринг баҳолаш жараёнидан ўтказилади.

    Қуйидаги ҳолларда ариза тизим томонидан скоринг маълумотлари асосида автоматик равишда рад этилади:

    • қарз олувчининг олдин юборган аризаси кўриб чиқиш жараёнида бўлганда;
    • 18 ёшга тўлмаган фуқаро номидан ариза берилганда;
    • Ўзбекистон фуқароси бўлмаган шахсларга;
    • муомала лаёқати чекланган ёки меҳнатга лаёқатсиз фуқаро номидан ариза берилганда;
    • дастур доирасида тўлиқ қайтарилмаган кредит мавжуд бўлганда;
    • банк кредитлари бўйича муддати ўтган қарздорлик мавжуд бўлганда;
    • аввал ажратилган кредитлардан мақсадсиз фойдаланилганда;
    • салбий кредит тарихига эга бўлганда;
    • солиқ органлари, мажбурий ижро бюроси органлари ва бошқа тўловлардан қарздорлиги мавжуд бўлганда.
    20.01.2023, 14:45   Изоҳ (0)   89977
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    АҚШдаги энг яхши ва энг ёмон авиакомпаниялар эълон қилинди

    20.01.2023, 10:52

    АҚШ Россия нефти учун баррелига 60 долларлик чекловни сақлаб қолишни талаб қилмоқда

    20.01.2023, 10:39

    Европа Иттифоқида миллионер банкирлар сони 40 фоиздан ошгани маълум бўлди

    20.01.2023, 00:48

    Саудия компанияси Ўзбекистонда «яшил» водород заводини қуради

    20.01.2023, 00:09

    Википедия 10 йил ичида биринчи марта сайт дизайнини ўзгартирди

    19.01.2023, 20:09

    Ўзбекистонда янги авиакомпания — Centrum Air ташкил этилмоқда

    19.01.2023, 19:42
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тошкент кўчаларидан бири автомобиль ва ёъловчилар учун бир ойга ёпилади

    Ўзбекистон | 19 июл, 00:23

    Непалда онлайн фирибгарлик ва жиноятчилик кўпайиши сабабли Telegram блокланди

    Дунё | 18 июл, 23:57

    Қирғизистон Тожикистон ва Ўзбекистон билан чегаралар туташган нуқта тўғрисидаги шартномани ратификация қилди

    Дунё | 18 июл, 23:30

    Ўзбекистонда судлар томонидан оқланган шахслар сони 2,5 баравар камайди

    Ўзбекистон | 18 июл, 23:11

    Японияда қотилликда айбланиб, 39 йил қамоқда ўтирган эркак айбсиз деб топилди 

    Дунё | 18 июл, 22:50

    Трамп, Путин ва Си Цзиньпин сентябрда Хитойда учрашиши мумкин — Тhе Times

    Дунё | 18 июл, 22:35

    Трамп The Wall Street Journal устидан судга мурожаат қилиш билан таҳдид қилди

    Дунё | 18 июл, 22:20
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.