Футбол бўйича Испания Суперкубогининг ярим финалида «Барселона» ва «Бетис» жамоалари 12 январь, пайшанба куни баҳс олиб борди.
Учрашувнинг 40-дақиқасида Роберт Левандовски ҳисобни очди. 77-дақиқада Набиль Фекир мувозанатни тиклади. Асосий бўлимлар дуранг натижа билан якунлангач, жамоалар қўшимча бўлимларга йўл олди.
Қўшимча бўлимларда ҳам ҳар иккала жамоа вакиллари биттадан гол урди: «Бетис» сафида Лорен Морон, «Барселона» сафида эса Ансу Фати. Умумий ҳисоб 2:2 кўринишига келди ва ғолиб номи пенальтилар сериясида аниқланадиган бўлди.
Пенальтилар сериясида эса каталонияликлар 4:2 ҳисобида зафар қучди ва финал йўлланмасига эга чиқди.
Дастлабки ярим финалда «Реал» «Валенсия»ни пенальтилар сериясида мағлуб этиб, финалга йўл олган эди. «Реал» ва «Барселона» ўртасидаги финал баҳси 15 январь куни ўтказилади.
Испания Суперкубоги
Ярим финал баҳси
12 январь, пайшанба
«Бетис» — «Барселона» 2:2
Пенальтилар серияси: 2:4Голлар: 0:1 – 40 Левандовски, 1:1 – 77 Фекир, 1:2 – 93 Фати, 2:2 – 101 Морон.
«Бетис»: Браво, Руибаль (Сабали, 79), Песселя, Луис Фелипе, Миранда, Каналес (Вильям Карвалью, 46), Родригес (Гуардадо, 86), Родри (Хуанми, 79), Фекир (Морон, 90), Иглесиас (Виллиан Жозе, 67), Луис Энрике.
«Барселона»: тер Стеген, Сержи Роберто (Кристенсен, 78), Кунде, Араухо, Альба (Алонсо, 79), де Йонг (Бускетс, 63), Педри, Гави (Кессиэ, 96), Левандовски, Дембеле (Ферран Торрес, 63), Рафинья (Фати, 86).
Огоҳлантиришлар: Фекир (48), Сержи Роберто (60), Луис Энрике (68), Рафинья (73), Родригес (79), Миранда (92), Гуардадо (112).
Четлатиш: Гуардадо (118).
Изоҳ (0)