АҚШдаги суюлтирилган газ (LNG) ишлаб чиқарувчилари Осиёда талабнинг сустлиги фонида Европага хом ашё жўнатишни маъқул кўрмоқда. Бу ҳақда Bloomberg хабар берди.
Kpler маълумотларига кўра, АҚШ экспортининг тахминан 68 фоизи Европага, 27 фоизи эса Осиёга тўғри келади.
Kpler’нинг катта таҳлилчиси Лаура Пейжга кўра, коронавирус чекловлари олиб ташланганидан кейин Осиёда LNG’га талабнинг ўсиши бўйича прогнозлар кутилган даражада бўлмаган.
Чекловларни олиб ташлаш нотекис кечди, COVID-19 ҳамон тарқалмоқда. Бундан ташқари, яқинда Хитой Янги йили бошланади.
Bloomberg маълумотларига кўра, энди талабнинг ўзгариши икки минтақадаги ҳарорат ва Хитойдаги саноат талабига боғлиқ.
Таҳлилчиларнинг фикрича, Осиёдаги кескин совуқ Европадан товарларни қайта йўналтиришга олиб келиши мумкин.
Январь ойи бошида Европадаги исиш Европа Иттифоқи мамлакатларига газни тежаш ва захираларни тарихдаги деярли рекорд даражада сақлаш имконини берди. Шу фонда газ нархи бир йил аввалги кўрсаткичларга қайтди.
Мавзуга доир: Газ нархининг юқори чегараси Европанинг энергия инқирозини кучайтириши мумкин — Bloomberg
Изоҳ (0)