Япониянинг Peace Winds Japan ва Japan Platform нодавлат нотижорат ташкилотлари Украинанинг урушдан энг кўп жабр кўрган ҳудудларига 1 миллион долларлик тиббий дорилар совға қилди. Бу ҳақда Украина Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар бермоқда.
Қайд этилишича, дорилар Украинанинг 29 та касалхонасига тақсимланган. Дори-дармонлар Чернигов, Суми, Харьков, Луганск, Донецк, Запорожье, Киев вилоятлари ва Киев шаҳридаги тиббиёт муассасаларига етказилган.«Peace Winds Japan — уруш зонасида қолиб кетган одамларни қўллаб-қувватлашга қаратилган нодавлат ташкилот. Ташкилот дунёнинг ҳарбий ҳаракатлар ва қуролли тўқнашувларга дуч келаётган 33 минтақасида фаолият юритади. Peace Winds Japan бутун дунё бўйлаб фавқулодда гуманитар ёрдам кўрсатиш, реконструкция ва ривожлантиришда иштирок этади», — дейилади баёнотда.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги уруш бошланганидан бери Украина касалхоналарига 1,1 миллион донадан ва 90 турдан ортиқ дори воситалари келиб тушганини эслатди.
Изоҳ (0)