Кремль учун қурол ташиб келтирган кемасозлик компаниясига қарашли Ладй Р кемаси декабрь ойида транспондерини ўчириб қўйиб, Жанубий Африкадаги энг йирик ҳарбий-денгиз базасига келиб тўхтаган, у ерга номаълум юкларни етказган ва туширган. Бу ҳақда The Wall Street Journal хабар бермоқда.
Жанубий Африка кема нимани ташиб келтиргани ёки унга Саймонстаун ҳарбий-денгиз базасида қандай юк ортилганини маълум қилишдан бош тортган.
Россия кемасозлик компаниясига қарашли Ладй Р кемасининг ташрифи Вашингтон ва Претория ўртасидаги алоқаларни кескинлаштирган. Бу АҚШ ва иттифоқдошларининг Москвага қарши санкцияларга риоя этилишини таъминлаш йўлидаги қийинчиликларини ҳам кўрсатади, деб ёзади нашр.
АҚШнинг юқори лавозимли вакили айтишича, Вашингтон Жанубий Африка қуролли кучлари томонидан Ладй Р кемасига кўрсатилган кўмакдан, хусусан, унинг ҳарбий-денгиз базасига кириб, юкларни жойлаштиришга рухсат берилганидан хавотирда.
Икки кеча давомида кўчма кран қуролли қўриқчилар назорати остида 122 метрли кемадан қутиларни туширган.
Жанубий Африканинг мухолифатчи Демократик альянси вакили, депутат Кобус Маре Ладй Р Россиядан қурол-яроғ олиб келганини маълум қилди, аммо улар одатда тижорат портлари орқали импорт қилинади.
АҚШ 2022 йил 8 май куни Ладй Ръга қарши санкциялар киритганди.
Изоҳ (0)