«Атлетико» ҳужумчиси Жоау Феликс «Челси»га ўтмоқда.
Фабрисио Романинг хабар беришича, клублар 23 ёшли футболчининг ижараси бўйича келишувга эришган. Лондонликлар Феликс учун 11 миллион евро тўлаб беради. «Челси» ижара вақтида ҳужумчининг тўлиқ маошини ўз бўйнига олади.
Жоау Англияга йўл олишидан олдин «Атлетико» билан шартномасини 2027 йилга қадар узайтиради. Португалиялик ҳужумчи тез орада Лондонга йўл олади ва у ерда тиббий кўрикдан ўтади.
Феликс жорий мавсум «матрасчилар» сафида барча мусобақаларда 20 та ўйинда иштирок этиб, 5 та гол ва 3 та голли узатмага муаллифлик қилди.
Изоҳ (0)