Сирдарё вилоятининг Боёвут туманида собиқ иқтисодчининг фирибгарлиги фош бўлди, деб хабар бермоқда Бош прокуратура департаменти.
Боёвут туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, туман халқ таълими бўлими собиқ иқтисодчиси Г.А. ва бошқалар 2020—2021 йилларда бош ҳисобчи лавозимида ишлаган Б.М., М.Н.га нисбатан қўзғатилган жиноят иши бўйича етказилган моддий зарарни қоплаб бериш эвазига тўрт нафар фуқаронинг жами 65 минг доллари ва 240 миллион сўмини фирибгарлик йўли билан қўлга киритгани аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ (0)