Бўстонлиқдаги тоғларга дам олиш мақсадида чиқиб, сойга тушиб кетган фуқаро қутқарилди. Бу ҳақда ФВВ матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, 4 январь куни соат 14:30 да Тошкент вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг тезкор бошқарув марказига бир гуруҳ фуқаролар Бўстонлиқ туманидаги тоғларга дам олиш мақсадида чиқиб, улардан бирининг оёғи сирпаниб сойга тушиб кетгани ва чиқаолмаётгани тўғрисида ташвишли хабар келиб тушган.
Зудлик билан айтилган манзилга Чимён ёнғин-қутқарув отряди қутқарувчилари етиб бориб, қидирув-қутқарув ишларини амалга оширган.
Қутқарувчиларнинг саъй-ҳаракатлари натижасида сойда қолиб кетган фуқаро қутқариб қолинган ва соғ-саломат пастга олиб тушилган.
Изоҳ (0)