Ватиканда собиқ Рим папаси Бенедикт XVI 95 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Vatikan News хабар берди.
Бенедикт XVI 2005 йилнинг апрелида, Иоанн Павел II вафотидан кейин папа этиб сайланган ва 265-папа бўлган. У 2013 йилда соғлиғи ёмонлашгани сабаб тахтдан воз кечган. Бу католик черкови тарихидаги учинчи ва 600 йил ичида биринчи марта тахтдан воз кечиш эди.
28 декабрь куни Бенедикт XVI нинг соғлиғи ёмонлашгани ҳақида хабар тарқалган. Ватикан шифокорлари унинг аҳволини кузатаётганини таъкидлаганди. Сўнгги йилларда Бенедикт XVI Ватикан боғларидаги монастирда ёлғиз яшаган.
Изоҳ (0)