Наманган шаҳрида 31 декабрь куни хонадонда ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар қилди.
Қайд этилишича, шу куни соат 07:21 да шаҳар ФВБга «Байналминал» маҳалласи ҳудудидаги хонадонларни бирида ёнғин содир бўлаётгани ҳақида хабар келиб тушган. Хабарга асосан соат 07:25 да ёнғин қутқарув экипажи жойига етиб борган. Ҳолат соат 07:40 да тўлиқ бартараф этилган.
Ёнғин оқибатида уйниинг шифт ва том қисмидан 25 квадрат метр жойи ҳамда уй жиҳозлари ёниб зарарланган.
Ёнғин вақтида хонадон эгасининг 1-гуруҳ ногирони бўлган қизининг (1997 йилда туғилган) куйган ҳолдаги жасади топилган.
Ҳозирда содир бўлган ёнғин юзасидан терговга қадар суруштирув ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)