Шавкат Мирзиёев қарори билан Ўзбекистонда Дин ишлари бўйича қўмита ва учта агентликка янги раҳбарлар тайинланди.
Президент матбуот хизмати хабар қилишича,
- Содиқ Тошбоев — Дин ишлари бўйича қўмитаси раиси лавозимига,
- Шоҳрух Шораҳметов — Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси раиси лавозимига,
- Баҳодир Бегалов — Президент ҳузуридаги Статистика агентлиги директори лавозимига;
- Абдушукур Содиқов — Миллий антидопинг агентлиги директори лавозимига,
- Олим Нарзуллаев — Наркотик моддаларни назорат қилиш миллий ахборот-таҳлил маркази директори лавозимига тайинланди.
Бундан аввал молия вазири сифатида фаолият юритиб келган Тимур Ишметов ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқулов президент маслаҳатчиси ўринбосари лавозимига тайинланганди. Очилбой Раматов, Жамшид Қўчқоров, Жамшид Хўжаев ва Зулайҳо Маҳкамова Ўзбекистон бош вазири ўринбосарлигига тасдиқланди.
Изоҳ (0)