• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Саломатлик

    Компьютер қаршисида узоқ ўтириб ишлаш натижасида бел оғриса нима қилиш керак?

    Ўтириб ишлаш зарарли — бу ҳақиқат. Агар ушбу позицияда, компьютер қаршисида бир неча соат сарфлашга мажбур бўлсангиз, ўзингизга қандай ёрдам беришни билиб олинг, деб ёзади The Voice Mag.

    Фото: The Voice Mag

    Фото: The Voice Mag

    Ўтириб ишлаш ҳолати инсон учун табиий эмас. Стол ва стуллар пайдо бўлишидан олдин одамлар туриши, ётиши ёки ўта оғир ҳолатларда тиз чўкиши керак эди. Кейинчалик қулайликлар яратилишига қарамай, фаол бўлмаган турмуш тарзи саломатликка салбий таъсир кўрсатди.

    Бел оғримаслиги учун иш жойини тўғри ташкил қилиш ва энг муҳими, ўтириш пайтида физиологик ҳолатни ўзлаштириш лозим. Оёқлар ерга тўлиқ тегиб туриши жуда ҳам муҳим. Тиззалар 90 градуслик бурчак остида бўлиши керак: худди шу тавсия тирсаклар учун ҳам қўлланилади.

    Монитор ёки гаджетлар кўз баландлиги даражасида бўлиши керак. Шунда эгилиб ишлашга ҳожат қолмайди. Танани тўғри тутиш, бўйин ва елкани эгмаслик лозим. Аввалига бу жуда қийин бўлиб туйилиши мумкин, лекин аста-секин мушаклар бу ҳолатга ўрганиб қолади ва ҳеч қандай ноқулайлик сезилмайди.

    Шунингдек, ёруғликни ҳам тўғри созлаш лозим. Иш столи учун оптимал жой дераза ёнида, лекин унга параллел эмас, акс ҳолда экранга ёруғлик тушиб, кўриш қобилиятига қўшимча зарар келтиради.

    Тана ҳолатини тез-тез ўзгартириш

    Кўпгина ходимлар кераксиз ҳаракатлардан ўзини тияди, чунки бу ҳамкасбларнинг ишидан чалғитади. Аммо бел саломатлиги учун кўп нарса керак эмас. Вақти-вақти билан туриб, оз масофага бўлса-да ҳаракатланиш лозим. Тушлик танаффусида сайр қилиш, агар об-ҳаво яхши бўлса, ташқарига чиқиш тавсия этилади.

    Тананинг ҳолатини мунтазам равишда ўзгартириш саломатликка фойдали таъсир кўрсатади. Ходимларнинг соғлиғи ҳақида қайғурадиган баъзи компаниялар офисларда уларнинг баландлигини созлаш имконини берувчи стол ва стулларни ўрнатади.

    Жисмоний машғулотни ташкил қилиш

    Ҳар соатда туриш ва камида 5, ундан ҳам яхшироқ 10 дақиқа давомида озгина машқ қилиш тавсия этилади. Машқ қилишни унутмаслик учун телефонга эслатма ўрнатиш керак. Бунинг ёрдамида кунига тахминан 1,5 соатни соғлиқ ва бел оғриғининг олдини олишга бағишланади.

    Агар ҳамкасблар орасида соғлом турмуш тарзи тарафдорлари кўп бўлса, уларни биргаликда машқ қилишга таклиф қилиш мумкин. Ушбу амалиёт нафақат бел оғриғини енгиллаштиради, балки тетиклашишга ҳам ёрдам беради. Бу сиз ва сиз билан битта офисда ишлайдиган компания ходимлари учун ўзига хос маросимга айлансин.

    Жисмоний фаолликка мунтазам риоя қилиш

    Ҳафтада 3-4 марта тренер билан махсус дастур бўйича спорт залига бориш ҳақида ўйлаган бўлсангиз керак. Лекин бу керак эмас, айниқса, ҳамма ҳам пул ва вақтга эга бўлмайди. Эрталаб камида 10-15 дақиқалик гимнастика, ишдан кейин 30-40 дақиқа юриш ва фаол дам олиш кунлари саломатлик учун кифоя.

    Тунда дам олиш вақтида организм ўзини тиклайди. Кунига камида 7 соат ухлашга ҳаракат қилиш ва тонгни камида енгил жисмоний машқлар ва гимнастика билан бошлашга одатланиш лозим.

    Оғриқ давом этса, мутахассисга мурожаат қилиш лозим

    Афсуски, юқоридаги усулларнинг барчаси фақат оғриқнинг олдини олади, аммо ноқулайлик сабаби жиддий касалликда бўлса, унда мутахассисга мурожаат қилиш лозим. Бундай ҳолатда шифокор билан маслаҳатлашиб, ташхис қўйиш ва касалликни аниқлаб олиш керак. Шифокор белни даволашга ёрдам берадиган даволаш чораларини буюради.

    Кўпинча оғриқнинг сабаби чурра, остеохондроз, одамнинг ўзи шубҳа қилмайдиган яширин шикастланиш бўлиши мумкин. Муаммо фақат махсус диагностика ускуналари ёрдамида аниқланади.

    Агар белдаги оғриқ сабаби фақат ҳаракатсиз турмуш тарзида бўлса, жараённи аниқлайдиган, жисмоний машқлар терапиясининг индивидуал комплексини тузадиган ва терапия тайинлайдиган мутахассис билан боғланиш мумкин.

    Бел оғриғи нохуш ва хавфли аломат бўлиб, уни эътиборсиз қолдирмаслик керак. Иш жойини тўғри ташкил қилиш, организм ҳолатини мунтазам равишда ўзгартириш, жисмоний фаолият ҳақида унутмаслик лозим. Ҳатто энг оддий профилактика чоралари ҳам фойдали бўлиб, жиддий соғлиқ муаммоларидан қочишга ёрдам беради.

    Мавзуга доир:

    • Бел шамоллаганда тезроқ тузалиш учун нима қилиш керак?
    • Нима учун бош айланади? Келиб чиқиш сабаблари ва даволаш чоралари
    • Иммунитетнинг пасайишига сабаб бўлувчи 5 кундалик одат

    30.12.2022, 14:48   Изоҳ (0)   9981
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Узоқ уйқудан кейин чарчоқ пайдо бўлишининг 3 та асосий сабаби

    30.12.2022, 11:53

    Нима учун болани тунда йўтал тутади?

    29.12.2022, 21:36

    Бел шамоллаганда тезроқ тузалиш учун нима қилиш керак?

    29.12.2022, 15:42

    Қўлни кесиб олганда қонни тезда тўхтатиш учун нима қилиш керак?

    29.12.2022, 12:54

    Организм учун муҳим: магнийга бой 7 та маҳсулот

    29.12.2022, 11:39

    Ҳар куни банан истеъмол қилганда организмда қандай ўзгариш юз беради?

    28.12.2022, 21:46
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Конго ҳарбий прокурори собиқ президент Кабилага ўлим жазоси берилишини талаб қилмоқда

    Дунё | 23 август, 15:45

    Ўзбекистон терма жамоасининг CAFA Nations Cup-2025 турнири учун кенгайтирилган таркиби эълон қилинди (фото)

    Спорт | 23 август, 15:37

    Фото: ёввойи табиатдаги жониворларнинг энг кулгили суратлари

    Лайфстайл | 23 август, 15:20

    Россияда оғир аҳволда қолган 8 нафар ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

    Ўзбекистон | 23 август, 15:00

    Сунъий интеллект инсонларда психоз келтириб чиқариши мумкин

    Лайфстайл | 23 август, 14:40

    Жанубий Корея ҳарбий кучлари КХДР чегарасида огоҳлантирувчи ўт очди

    Дунё | 23 август, 14:20

    Навоийда солиқчилар томонидан ноқонуний ундирилган 2 млрд сўм тадбиркорга қайтарилди

    Ўзбекистон | 23 август, 14:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.